Навоий давлат педагогика институтининг одоб-ахлоқ кодекси


Институт раҳбариятининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари ва касбий фаолиятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка оид тартиблар


Download 58.42 Kb.
bet6/14
Sana06.02.2023
Hajmi58.42 Kb.
#1171224
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Одоб ахлок (6)

Институт раҳбариятининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари ва касбий фаолиятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка оид тартиблар

17. Раҳбарнинг мажбуриятлари.


Раҳбарият ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари (кейинги ўринларда – раҳбар) ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионаллик, холислик, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, олий таълим муассасаси ёхуд унинг таркибий бўлинмасида ижобий, маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим. Раҳбар бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқувчи топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслик.
Раҳбар ўз фаолиятида:
кадрларни қариндошлик, маҳаллийчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларида камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслик, уларга рухий ва жисмоний таъсир кўрсатмаслик;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш;
коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш чораларини кўриш;
ходимларнинг касбий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий техник воситалар, интернет тармоғи, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишлари, ҳордиқ чиқаришлари, дам олишлари, жисмонан чиниқишлари учун барча шароитларни яратиб бериш;
Раҳбар қўл остидаги ходимларнинг Одоб-ахлоқ Кодекси ҳамда ички меҳнат интизомига риоя қилишларини талаб қилиши ва уни таъминлашга масъулдир.


Xодим, талаба, магистрант ва докторантларнинг ўзаро
муносабатларига оид талаблар


18. Xодим, талаба, магистрант ва докторантларнинг ўзаро
муносабатлари:




  • ўзаро муносабатлар миллий қадрият ва анъаналар, ягона жамоавий муҳит, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига асосланиш;

  • ўзаро муносабатларда инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик, шахсиятни камситиш, ўзганинг интеллектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатишни қатъиян ман этиш;

  • педагог - ходимлар томонидан талабаларга нисбатан ўқув ва тарбия жараёнида юқори талабчанлик, уларнинг шахсини ҳурмат қилиш билан биргаликда амалга ошириш.




Download 58.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling