“Навоий ижоди-миллий ифтихоримиз”


Download 28.07 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi28.07 Kb.
#1591837
Bog'liq
9-февралга баённома


Оҳангарон тумани ХТБ тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Навоий ижоди-миллий ифтихоримиз” мавзусидаги тадбир баённомасидан кўчирма

08.02.2020-йил “Гўшсой” МФЙ


Мажли раиси: Мактаб директори - Ф.Маҳанбетова
Қатнашдилар: Мактаб ММИБДЎ - Г.Эргашева , она тили ва адабиёт ўқитувчиси Г.Боботова ҳамда барча синф раҳбарлари, 3-11-синф раҳбарлари ва ўқувчилари
КУН ТАРТИБИ:

Буюк шоир, сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Навоий ижоди-миллий ифтихоримиз” мавзусида адабий-бадиий кеча




Эшитилди:

Тадбирда мактаб директори Ф.Маханбетова , ММИБДЎ Г.Қ.Эргашева, она тили ва адабиёт ўқитувчиси Г.Боботова ҳамда барча синф раҳбарлари , 3-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар. “Навоий ижоди-миллий ифтихоримиз” мавзусида адабий-бадиий кечани мактаб директори Ф.Маҳанбетова кириш сўзи билан очиб берди.


ММИБДЎ Г.Қ.Эргашева сўзга чиқиб, тадбирнинг маъно-мазмуни ҳақида гапирди: -Ассалому- алейкум тадбирга йиғилган ҳурматли устозлар, азиз ўқувчилар! Мана бугун сизлар билан ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоийнинг 579 йиллигини нишонламоқдамиз. Орадан неча асрлар ўтса ҳамки, назм қасрининг бунёдкори, сўз мулкининг султони, туркий тилнинг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳақида кўп ўқигимиз, ўргангимиз келади. Муҳтарам Биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирор бир инсон йўқ-ки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Ҳақиқатан ҳам ҳазрат Алишер Навоийни жуда кичик ёшимиздан таниймиз, ижодини ўрганамиз, асарларини ёд этамиз. Лекин ҳар қанча ўргансак ҳам яна қанчадан- қанча асарларини ўрганмоқ илинжида бўламиз. Зеро, Мусо Тошмуҳаммад ўгли Ойбек домла ёзганлардек : -Алишер Навоий асарларини ўрганишга киши умри етмас. Буюк шоиримиз қолдирган мерос садаф ичидаги марваридлардан ҳам қимматлидир. Негаки шоҳ асарлари ҳаётимиз гули , юрагимиз сўзи , ақлимиз кўзидир ..
Она тили ва адабиёт ўқитувчиси Г.Боботва сўз мулкининг султони А.Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида сўзлаб, навбатни бошловчиларга берди. 7-синф ўқувчилари ижросида буюк шоир Алишер Навоийнинг Ватанни ва инсонни мадҳ этувчи шеърларидан, рубоийларидан , ғазалларидан намуналар ўқишди ҳамда Алишер Навоийнинг ҳаётидан олинган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ҳаваскор раққосалар ижросида “Муножот” ва “Тановар”куйларига рақсга тушиб барчага аъло кайфият бахш этишди. Тадбир сўнгида мактаб директори Ф.Маҳанбетова сўзга чиқиб, 10-синф ўқувчилари ва она тили ва адабиёт ўқитувчиси Г.Боботова маънавий –маърифий тадбирга масъулият билан ёндошганлигини қайд этиб ташаккурнома эълон қилди ҳамда тадбирга якун ясади.
Юқорида билдирилган фикр -мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

  1. Ўқувчиларда буюк шоир, сўз мулкининг султони,узбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоийдек ватанпарвар бўлишга интилиш туйғулари шакллантирилсин.




  1. Ўқувчиларнинг Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти ҳақида , унинг олиб борган мохирона сиёсати, давлатчилик борасида юритган тактикаси тўғрисида билимлари бойитиб борилсин.




  1. Ушбу қарор ижросини назорат килиш мактаб ММИБДЎ Г.Эргашева ва синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

Йиғилиш раиси: Ф.Маҳанбетова
Download 28.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling