Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet16/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

ММБТга 2-илова + жадвал


Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнатни таъминлаш (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича) Комплексли режага киритиладиган ишларни режалаштириш бўйича тавсиялар

Комбинат бўлинмаларида ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва касбий касалликларни камайтириш (пасайтириш)га йўналтирилган меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.


Уларни ишлаб чиқиш ва бажариш тажрибасини умумлаштириш, таҳлил қилиш тадбирларнинг намунали схемасини тавсия этиш имокнини беради, мазкур схемадан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ркжалаштиришда ва шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Комплекс режани тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Ҳар бир тадбир у нима учун режалаштирилишини, уни бажариш учун воситаларни, бажарилиш муддатини, бажариш учун масъул шахсларни ва бошқаларни ўз ичига олиши керак. Намунали схемага кирадиган тадбирларни қуйидаги бўлимлар бўйича гуруҳлаш мумкин:
1.Умумий меҳнат шароитлари

1.1.Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, иш хоналари, қурилиш ва саноат майдончаларини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш.


1.2.Ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини нормаллаштириш мақсадида ишлаб чиқариш жиҳозларининг жойлашувини қайта режалаштириш.
1.3.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хоналар, бурчаклар, кўчма лабораториялар, кўргазмаларни ташкил этиш; улар учун зарурий асбоб-анжомлар, кўргазмали қуроллар, намойишли адабиётлар ва бошқа нарсаларни харид қилиш (сотиб олиш).
1.4.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маълумотномалар, норматив-техник ҳужжатлар ва адабиётларни сотиб олиш ва нашр этиш.
1.5.Ишлаб чиқраиш участкалари ишчилари учун бурчаклар ва дам олиш жойларини ташкил этиш.
1.6.Корхонага кириш жойларидаги интерьерларни, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналарини безатиш.
1.7.Ишлаб чиқариш жиҳозлари ва коммуникацияларга танитувчи (танитадиган) бўёқларни ва хавфсизлик белгиларини ўрнатиш.
1.8.Амалдаги объектларда ишловчиларнинг янги ташкил этилган дам олиш ва иситиш жойларини ташкил этиш ва амалдагиларини реконструкция қилиш, шунингдек очиқ ҳавода бажариладиган ишларда қуёш нурлари ва атмосфера ёмғирларидан сақлаш қурилма (панагоҳ)ларини ўрнатиш.



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling