Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet22/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

ММБТга 8-илова


Хавфларни бирхиллаштириш (идентификация) методикаси,
таваккалчилик (хавф)ларни баҳолаш ва бошқариш

1.Мазкур методика ИСО 45001:2018 “Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежменти тизими” ҳалқаро стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган, ва комбинат бўлинмалари иш жойларида хавфларни бирхиллаштириш, белгиланган мезонлар бўйича таваккалчилик (хавф)ларни баҳолаш, таваккалчилик (хавф)ларни бошқариш чораларини белгилашда ягона тартибни аниқлаш учун мўлжалланган.


2.Атамалар ва изоҳлар:
- Хавфни бирхиллаштириш (аниқлаш) - хавфнинг мавжудлигини ва унинг характеристикаларини аниқлашни тан олиш жараёни.
-Хавф - шикастланиш ёки соғлиқнинг ёмонлашиши ёхуд уларнинг уйғунлиги кўринишидаги потенциал зарарга эга бўлган манба, вазият ёки ҳаракат.
-Таваккалчилик (хавф)ни баҳолаш - барча амалдаги бошқарув воситаларининг тўлиқлигини эътиборга оладиган ва таваккалчилик (хавф)лар мақбул ёки мақбул эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишга имкон берадиган хавф билан боғлиқ таваккалчилик (хав)ларни баҳолаш жараёни.
-Хулқ-атвор (ўзини тутиш) таваккалчилиги (хавфи) - ходимларнинг соғлиғи учун ноқулай оқибатларга олиб келадиган одамнинг деструктив хулқ-атвори. Хулқ-атвор (ўзини тутиш) таваккалчилиги (хавфи) хавфга бўлган мойилликни ва хавфнинг амалга ошишини, яъни таваккал (хавф) хулқ-атворни ўз ичига олади.
-Таваккалчилик (хавф) - хавфсизлик ва ходимлар соғлиғи учун хавфли бўлган, аниқ юзага келадиган воқеанинг эҳтимоли ва оқибатлари уйғунлиги.
3.Хавфларни бирхиллаштириш (идентификация), таваккалчилик (хавф)ларни баҳолаш ва бошқариш маълум бир кетма-кетликда қуйидаги ҳаракатлар ва операцияларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади:
-хавфлар манбалари (ходимларга зарар етказиш)нинг ва уларнинг характеристикаларини аниқлаш;
-иш жойларидаги таваккалчилик (хавф)ларни баҳолаш ва уларни таснифлаш;
-тадбирларни ишлаб чиқиш ва иш жойларида таваккалчилик (хавф)ларни бошқариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- сезиларли таваккалчилик (хавф)ларни бошқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш (бажариш).



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling