Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИО)ни бирхиллаштириш (идентификация)


Download 182.52 Kb.
bet23/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИО)ни бирхиллаштириш (идентификация)
4.Хавфли ишлаб чиқариш объектларини бирхиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли қарорининг 1-иловаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини бирхиллаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади. Ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун Низом билан белгиланган шакл бўйича бирхиллаштириш листи тўлдирилади.
5.Хавфнинг барча манбалари (зарар етказиш манбалари)ни аниқлаш мақсадида таваккалчилик (хавф)ларни тўлиқ қийматли баҳолаш учун хавфли ишлаб чиқариш объектларини зоналаш ва ўта хавфли объект томонидан кам хавфли объектнинг ютилишини ҳисобга олмаган ҳолда кўриб чиқиш.


Иш жойларидаги хавф (зарар етказиш манбалари)ларини бирхиллаштириш.
6.Хавфларни бирхиллаштиришни участкалар, объектлар, цехлар ва ҳоказолар бўйича бўлинма тузилмасига қараб хавфли ишлаб чиқариш объектларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ва эҳтимолли хавфлар ва таваккалчиликларнинг намунали рўйхатига мувофиқ (Методикага 1-илова), ёхуд умуман бўлинма бўйича, агар у унча катта бўлмаса ва бир тармоқли бўлса, амалга ошириш зарур.
7. Хавфларни бирхиллаштиришда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
-ҳар кунлик (стандарт, оддий) ва нооддий (кам ҳолларда амалга ошириладиган);
-ишларни бажариш зонасига кириш ҳуқуқига эга бўлган барча ходимларнинг фаолияти (субпудратчилар ва эҳтимолли ташриф буюрувчиларни ҳисобга олган ҳолда);
-инсоннинг хулқ-атвори (ўзини тутиши), унинг қобилияти ва бошқа инсон омиллари;
-ишларни бажариш зонасида бўлган ходимларнинг соғлиғи ва хавфсизлигига ноқулай таъсир ўтказишга қодир бўлган, ишларни бажариш зонасидан ташқарида аниқланган хавфлар;
-комбинат бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган ва бажариладиган ишлар (белгиланган квотадан ошиб кетган, қўшт бўлинмалардан атмосферага ташланадиган ташланмалар, оқава сувлар, 1 хавфли ишлаб чиқариш объектларининг авария вазияти зонасига тушиб қолиш эҳтимоли ва ҳоказо) билан боғлиқ фаолият туфайли ишларни бажариш зонаси яқинида юзага келадиган хавфлар;
-комбинат ёки пудрат ташкилотларига тегишли ёки тегишли эмаслигидан қатъий назар ишларни бажариш зонасида бўлган инфратузилма, жиҳозлар ва материаллар.
8.Зарар етказиш манбаларига тааллуқли бўлган хавфли ва заррали ишлаб чиқариш омиллари иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишда бирхиллаштирилади, ички ва ташқи келиб чиқишга эга бўлган қуйидаги ҳужжатларда келтирилади:
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг “Умумий хавфсизлик талаблари2 бўлимида;
-технологик йўриқномаларда;
-меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш хариталарида ва маҳсулотлар, ишлар, материаллар, жиҳозлар ва жараёнларга қўйиладиган талабларни тавсифловчи бошқа ҳужжатларда.



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling