Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Тадбирларни ишлаб чиқиш ва иш жойларида аҳамиятли хавфларни бошқариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш


Download 182.52 Kb.
bet26/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Тадбирларни ишлаб чиқиш ва иш жойларида аҳамиятли хавфларни бошқариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
22. Хавфларни пасайтириш (камайтириш) бўйича ҳаракатлар тартибини аниқлаш.
Хавфларни бошқариш воситаларини танлашда ёки амалдаги бошқарув воситаларининг ўзгариши тўғриисдаги масалани кўриб чиқишда қуйидаги иерархияга мувофиқ хавфларни пасайтириш (камайтириш) имконияти ҳисобга олиниши керак:
а) Хавфни бартараф этиш - масалан, ишларни тунги сменадан кундузги сменага кўчириш, қулай об-ҳаво шароитларида ишларни бажариш, ихтисослаштирилган хизматлар, участкалар, ташкилотларни жалб қилиш ва ҳоказо.
б) Жараёнлар, операциялар, материаллар ёки жиҳозларни хавфи камроғига алмаштириш - масалан, ўта мос келадиган ва қулай асбоб-анжомлар ва мосламаларни қўллаш, яхши характеристикага эга бўлган жиҳозлардан фойдаланиш (стреласининг қулочи ёки юк кўтариш қобилияти катта бўлган карн) ва ҳ.к.
в) Хавфларни бошқаришнинг техник воситаларидан фойдаланиш - назорат-ўлчов асбоблари ва автоматикаси, ростловчи (бошқарувчи( аппаратуралар, сигнализациялар, телеметрия, шамоллатиш тизимлари, тўсиб турувчи беркитувчи қурилмалар, жиҳозни авария ҳоалтида тўхтатиш ускуналари ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш.
г) Плакатлар ва хавфлар тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар ва (ёки) хавфларни бошқаришнинг маъмурий воситаларидан фойдаланиш - меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш; кон бошқармасида қабул қилинган наряд тизимига мувофиқ ишларни ташкил этиш ва расмийлаштириш; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмали ташвиқот; давлат стандартлари (ДАСТ) ва меҳнат хавфсизлиги бўйича Қоидаларга мувофиқ қўлланиладиган ахборот берувчи, огоҳлантирувчи, тақиқловчи (ман этувчи) ва бошқа белгиларнинг тизими.
д) Ходимларни ҳимоя қилиш воситалари (ХҲВ)дан фойдаланиш - иш шароитлари бўйича қўлланиладиган индивидул ҳимоя воситалари “НКМК ходимларига махсус кийимлар, махсус оёқ кийимлари ва бошқа индивидуал ҳимоя воситларини текин бериш Меъёрлари”да ва касблар, иш трулари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларда айтиб ўтилган.
23. Инсоннинг хулқ-атвори (ўзини тутиши), унинг қобилияти ва бошқа инсоний омилларга боғлиқ хавфларни камайтириш мақсадида, қуйидаги ишларни олиб бориш зарур:
- Қонунчилик билан белгиланган тиббий кўриклар, шу жумладан психматр-шифокор томонидан алоҳида касбларга эга бўлган ходимларнинг кўриклари, шунингдек транспорт воситалари ҳайдовчиларива машинистларининг рейсолди (сменаолди) ва рейсдан кейинги (смена тугагандан кейин) тиббий кўриклари; ходимларни тиббий кўрсатмалар бўйича бошқа ишга ўтказиш.
- ишлар раҳбари томонидан амалга ошириладиган, ишларни бажариш бўйича ходимнинг ўзини ҳис қилишини ва тайёрлигини баҳолаш, кўздан кечирган ҳолда ва сўров йўли билан, ёки тиббий ходим томонидан ходимда алкогол ёки гиёҳвандлик воситалари таъсири остида мастлик белгилари мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек кўриниб турган ҳолсизлик ҳолатида.
- одатда тажрибали ва малакали ходимлар сафидан битта топшириқни бир нечта ходимга берганда катта звено ( ишларнинг масъул ижрочиси)сини тайинлаш.
- алоҳида иш турлари (кранлар билан ишлаш, кончилик, ерости ишлари, хавфи юқори бўлган ишлар ва бошқалар)га бевосита раҳбарлик қилиш ва ишлар раҳбари томонидан ходимлар ножўя ҳаракат қилганда зудлик билан қарорлар қабул қилиш.
- ходимларнинг ҳолатини назорат қилувчи асбоблар (локомотивлардаги хавфсизлик асбоблари)дан фойдаланиш, ходимларнинг ҳаракатларини қараб кўздан кечириш ва видео назорат қилиш.
- GPS тизимлари ёрдамида кон ишларини кузатиш, автосамосваллар ва ёдамчи техникалар ҳайдовчиларининг ножўя юриш-туришига шубҳа бўлган ҳолларда кончилик назорати шахсларининг тезкор ҳаракатлари.
- ходимларни иш жойларига олиб бориш ва қайтариб олиб келишда транспорт воситалари учун жавобгар бошлиқ (катта)ни тайинлаш, у ҳайдовчининг ҳолатини назорат қилиш ва у билан бирга транспорт воситси салонида тартибни, ва хулқ-атвор (юриш-туриш) хавфларини бошқаришнинг бошқа маъмурий-техник чора-тадбирларини таъминлашга мажбур.
Бундан ташқари, узоқ ўтириб ишлай олишлик (тоқатлилик), эътибор, тартиблилик ва бошқа “аёллар”га хос феъл-атвор хусусиятлари талаб этиладиган ишларга иложи борича аёлларни жалб этиш. Катта жисмоний куч ва ноқулай ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқ оғир ишларга эса эркакларни жалб қилиш. Касбий танловларда, сўзсиз, “Аёллар ва болалар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланган, ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлган ишларнинг Рўйхати”ни ҳисобга олиш керак.
24. Умумий ҳолларда қуйидагилар хавфларни бошқариш чора-тадбирлари ҳисобланади:
- процедуралар, йўриқномалар, қоидалар талабларини, хавфларни баҳолаш натижаларини, наряд тизими талабларини ходимларга етказиш;
- ходимларни хавфсиз меҳнат йўллари ва усулларига ўқитиш,, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктажни ва билимлар текширувини ўз вақтида ўтказиш;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларини, хавфларни ва эҳтимолли авария вазиятларини бирхиллаштириш (идентификация);
- ўқув машғулотларини ўтказиш йўли билан ходимларни эҳтимолли авария вазиятларидаги ҳаракатларда инструктаждан ўтказиш ва тайёрлаш;
- тиббий кўрикларни, шу жумладан транспорт воситалари ҳайдовчилари ва машинистларининг рейсолди (сменаолди) ва рейсдан кейинги (сменадан сўнг) тиббий кўрикларини ўтказиш, ходимларни тиббий кўрсатмалар бўйича бошқа ишга ўтказиш;
- даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш;
- соғлиқни муҳофаза қилишнинг ички назоратини ташкил этиш ва ўтказиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш (поғонали назорат, меҳнат муҳофаза қилиш ҳолатининг комплекс ва мақсадли текширишлари, техник назорат ва бошқалар);
- Иш жойларини хавфсиз ташкил этиш (шамоллатиш тизими, соз ҳолатдаги асбоб-анжомлар ва ҳоказо);
- ходимларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling