т/р
|
Хавфнинг тавсифи
|
Таваккалчиликнинг тавсифи
|
1.
|
Кучланиш остида бўлган жиҳоз билан контакт:
36 В гача
1000 В гача
1000 В дан юқори
|
Жиҳознинг бевосита токка олиб борувчи қисмлари билан бевосита контакт натижасида ёки ушбу контакт оқибатида олинган электр шикастланиш ёки турли оғирлик даражасидаги шикастланиш (травма)лар.
|
2.
|
Ҳаракатланувчи ёки ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмларга эга бўлган жиҳоз билан контакт
|
Асосан оёқ ва қўлларнинг зарарланиши билан боғлиқ шикастланиш (травма)лар - лат ейишлар, кесилишлар, синишлар, бармоқлар ва қўл панжаларининг кесиб олиб ташланиши (ампутация).
|
3.
|
Зарарли, агрессив, заҳарли ёки токсик муҳит, шунингдек уларнинг такибида бўлган аэрозоллар, суюқликлар, моддалар ва маҳсулотлар билан контакт
|
Шиллиқ пардаларнинг, кўзларнинг, тери қопламаларининг заҳарланиши, қичиши ва кимёвий куйишлар, буғилиш билан боғлиқ шикастланишлар ва нафас йўллари шоли (паралич).
|
4.
|
Юқори босим остида ишлайдиган жиҳоз билан контакт
|
Жиҳозларнинг ёрилиши (портлаши), ёки суюқликлар ёки газларнинг юқори босими остида бўлган тешиклар натижасида синиқ ва парчалардан жароҳатланиш билан боғлиқ шикастланишлар
|
5.
|
Очиқ олов (аланга)дан фойдаланган ҳолда ишлайдиган жиҳозни қўшган ҳолда, юқори ҳароратли жиҳозлар, предметлар ва материаллар билан контакт
|
Термик куйишлар, ёнувчи маҳслотлардан заҳарланиш ёки кўрмай қолиш билан боғлиқ шикастланишлар
|
6.
|
Ташқи таъсирларнинг ҳаракат қилиш, физик майдонлар ва микроклимат зонасида доимий ёки узоқ муддат (иш вақтининг 50% дан юқори) бўлиш:
Шовқинли таъсир
Тебраниш таъсири
Электр магнитли таъсир
Нурли таъсир
Чангланганлик
Газланганлик
Юқори (пасайтирилган) ҳарорат таъсири
Микроклимат (намлик, қуруқлик ва бошқалар)
|
Узоқ муддатли таъсир сурункали касалликлар ва касбий ишга лаёқатсизликни аста-секин ривожланишига олиб келади
|
7.
|
Қўл кучи ёрдамида оғир предметларни ва учлари, қирралари ва юза қисмлари ўткир, кесувчи, санчиладиган предметларни кўтариш, ҳаракатлантириш (силжитиш), тушириш, тахлаш.
|
Пайлар ва мушак (мускул)ларнинг лат ейиши, кесилиши, синиш-чиқиши, томир тортиши ва узилиши, таянч-ҳаракатланиш аппарати функцияларининг бузилишлари билан боғлиқ шикастланиш (травма)лар
|
8.
|
Томлар, зина оралиқлари ва маршлари, хизмат кўрсатиш майдончалари, ўтиш жойлари, кўприкчалар, зиналарда ҳаракатланиш, баландликда, осма кажава (люлька)ларда ишлаш
|
Баландликдан йиқилиш, сирғалиш (тойиш), суруниш билан боғлиқ шикастланишлар - чиқишлар, томир тортишиши, синишлар, лат ейишлар ва бошқалар
|
9.
|
Ҳудуд ёки автотранспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва механизмларнинг доимий ҳаракат (силжишлар, йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиш) бўйича ҳаракатланиш
|
Ҳаракатдаги воситаларнинг йўловчилар ва объектлар (бинолар, жиҳозлар)га чиқиб кетиши билан боғлиқ шикастланишлар
|
10.
|
Юкни қамраб олиш воситалари ва юк кўтариш механизмлари, кранлар, юклаш-тушириш механизмларининг хизмат кўрстаиш майдончалари, стеллажлар, тахланган материаллар штабеллари билан туриши ва/ёки ҳаракат зонасида ишларни бажариши.
|
Предметлар ёки юкларни қамраб олиш воситаларининг ходимларнинг учтига тушиб кетиши ёки уларнинг оқибатлари билан боғлиқ шикастланишлар - бош ва тана юқори қисмининг лат ейиши, мия чайқалиши ва бошқалар.
|
11.
|
Ёнғин ва портлашга хавфли хоналар, объектлар, цехлар, зона ва/ёки ёнғин ва портлашга хавфли жиҳозларнинг ҳаракат зонасига яқин жойда туриш ва/ёки ишларни бажариш.
|
Ёнғин, портлаш ёки уларнинг оқибатлари билан боғлиқ шикастланишлар - куйишлар, ёнувчи маҳсулотлар билан заҳарланиш, яраланиш ва бошқалар.
|
12.
|
Қудуқлар, сиғимлар (идишлар), ертулалар, чуқурлар, коллекторларда бўлиш ва/ёки ишларни бажариш
|
Йиғилиб қолган газлар (эритувчилар буғлари ва бошқалар)дан буғилиш, заҳарланиш, етарли бўлмаган ёруғлик (лат ейишлар) билан боғлиқ шикастланишлар
|
13.
|
Автомобиль, темир йўл транспорти ёки бошқа ўзиюрар воситалар ва машиналарни бошқариш
|
Транспорт воситаларининг аварияга учраши, йўловчилар, объектлар ёки бошқа ҳаракатланувчи воситаларга чиқиб кетиши билан боғлиқ шикастланишлар
|
14.
|
Ходимларни ишга олиб бориш ва олиб келишда автомобиль, темир йўл транспортида бўлиш ва/ёки ишларни бажариш
|
Транспорт воситасининг аварияга учраши, йўловчилар, қурилишлар ёки бошқа транспорт воситасига чиқиб кетиши билан боғлиқ шикастланишлар
|
15
|
Очиқ ҳавода доимий ёки узоқ муддат ишларни бажариш
|
Иссиқ уриши, қуёшда куйиш, сувсизланиш ёки тери тўқимлари ва оёқ-қўлларни совуқ уриши билан боғлиқ шикастланишлар
|
16
|
Меҳнатнинг зўрлиги (қизғинлиги) ва бир маромдалиги (ўзгармаслиги)
|
Ножўя қарорлар (ҳаракатлар) билан боғлиқ шикастланишлар
|
17
|
Аҳамиятли экологик аспектларнинг таъсир этиш зонасида бўлиш ва/ёки ишларни бажариш
|
Заҳарланишлар, кимёвий куйишлар, сурункали касалликларнинг ривожланиши билан боғлиқ шикастланишлар
|
18
|
Ахборотга уқувсизлик ва бунинг оқибатида ходимлар томонидан индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва ишларни бажаришнинг хавфсиз усуллари бўйича талабларга риоя этиш заруриятини тушунмаслик
|
Турли кўринишдаги ва оғирлик даражасидаги шикастланишлар
|
19
|
Ишлар (лавозим, хизмат вазифалари)ни бажаришда ходимлар ҳаракати (қабул қилинган қарорлар)нинг айнан бир (ўхшаш) эмаслиги
|
Турли кўринишдаги ва оғирлик даражасидаги шикастланишлар
|
20
|
Автомобиль транспортида хавфли материалларни ташиш ва хавфли материаллар (хлорид кислотаси, ЛКМ, кимёвий моддалар, газ тўлдирилган баллонлар – кислород, ацетилен ва бошқалар) билан ишлаш қоидаларига риоя этмаслик.
|
Хавфли материалларни ташишда, улар билан ишлашда фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши билан боғлиқ турли кўринишдаги ва оғирлик даражасидаги шикастланишлар
|
21
|
Юк кўтариш машиналари ва механизмларидан фойдаланган ҳолда юклаш-тушириш ишлари
|
Юкларнинг тушиб кетиши билан боғлиқ шикастланишлар ва юк кўтариш машиналари билан боғлиқ бошқа авария вазиятлари
|
22
|
Патогенли микроорганизмлар, муҳитлар, биологик ва маиший чииқндилар
|
Зарарланиш
|
23
|
Очиқ ва ерости кон ишлари
|
Кон жинсларининг ҳаракати ва одамларнинг йиқилиши билан боғлиқ шикастланишлар
|
24
|
Ҳайвонлар, заҳарли ҳашаротлар ва илонларнинг чақиши
|
Тери қопламалари, юмшоқ тўқималарнинг ёрилиши, кунгил айниши, қусиш, титраш, ўлим билан тугаш
|
25
|
Овқатланишда озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш
|
Кунгил айниши, қусиш, ич кетиши, дисбактериоз, ботулизм, ўлим билан тугаш
|