Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Хавфларни аниқлаш (бирхиллаштириш) ва таваккалчилик (хавф)ни баҳолаш


Download 182.52 Kb.
bet6/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Хавфларни аниқлаш (бирхиллаштириш) ва таваккалчилик (хавф)ни баҳолаш.
29. ISO45001-2018 “Соғлиқни сақлаш менежменти ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш” Халқаро стандарти талабларига мувофиқ комбинатнинг бўлинмаларининг барча иш жойларида “Хавфларни бирхиллаштириш методикаси, таваккалчиликлар (хавф)ни баҳолаш ва бошқариш”га мувофиқ хавфларни бирхиллаштириш, таваккалчилик (хавф)ларни баҳолаш ва бошқариш амалга оширилиши керак (8-илова).
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш.
30. Комбинат бўлинмасига ишга кирган барча ходимларга фақатгина меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктажлардан, тегишли ўқитишлардан, хавфсиз иш усуллари бўйича стажировкадан, меҳнат хавфсизлиги (муҳофазаси) бўйича билимлар текширувидан ўтганларидан кейин мустақил равишда ишлашга рухсат этилиши мумкин.
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат органлари назорати остида бўлган объектларга хизмат кўрсатиш ишларига мазкур ишларни бажариш ҳуқуқини берадиган тегишли гувоҳномага эга бўлган ва ушбу ишларни бажаришда хавфсизлик бўйича қоидалар ва Йўриқномалар билимлари текширувидан ўтган шахслар рухсат этилиши мумкин.
32. Ходимларни хавфсиз иш усулларига ўз вақтида ва сифатли ўқитиш бўлинма (цех, участка) раҳбарига юклатилади. Ходимларни хавфсиз иш усулларига ўз вақтида ва сифатли ўқитишни назорат қилиш йўналишлар бўйича бош мутахассисларга, кадрлар тайёрлаш бўлимларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш (саноат хавфсизлиги) хизмати ходимларига юклатилади.
33. Ишчилар меҳнатини муҳофаза қилиш инструктажлари кириш инструктажи ва иш жойидаги инструктажга бўлинади.
Иш жойидаги инструктаж қуйидагиларга бўлинади:
-бирламчи;
-даврий (қайта);
-навбатдан ташқари (режадан ташқари);
-мақсадли.
34. Кириш инструктажи.
-Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш инструктажи бўлинмаларга янгитдан ишга қабул қилинаётган ходимлар билан тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг, уларнинг маълумоти, касби (лавозими), иш стажидан қатъий назар, шунингдек вақтинчалик ходимлар, барча турдаги ўқув юртларининг амалиётчилари билан, амалий ишларни бажариш учун хизмат сафарига жўнатилган чет ташкилотларнинг ходимлари билан, шунингдек комбинат объектларига ташриф буюрган шахслар билан ўтказилади.
-Кириш инструктажи менатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари ёки тасдиқланган дастурлар бўйича бу мажбуриятлар юклатилган ходимлар томонидан олиб борилади. Кириш инструктажи таълимнинг замонавий техник воситалари ва кўргазмали қуроллардан фойдаланган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси (синф)да ўтказилиши керак. Инструктаж индивидуал тарзда ёки ходимлар гуруҳи билан олиб борилиши мумкин.
-Жабрланганларга шифокоргача бўлган биринчи ёрдамни кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа махсус масалалар бўйича инструктажлар тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.
-Кириш инструктажининг дастурлари меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ходимлари томонидан ишлаб чиқилади ва бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади. Уларнинг ҳажми иш шароитларига, бажариладиган ишларнинг мураккаблик ва хавфлилик даражасига боғлиқ бўлади. Кириш инструктажи дастурига киритиладиган мажбурий саволларнинг рўйхати 9-иловада келтирилган.
-Кириш инструктажининг ўтказилиши тўғрисида кириш инструктажини қайд этиш (10-илова) журналига ва инструктаж ўтказаётган ва инструктажни қабул қилаётган шахснинг имзоси албатта қўйилган ҳолда қабул қилиш хатига ёзув киритилади.
-Комбинат объктларига ташриф буюрадиган шахслар, делагациялар аъзолари, хориж меҳмонлари ва бошқалар билан кириш инструктажини ўтказишда кириш инструктажи журналида ёзувни расмийлаштириш шарт эмас. Инструктаж меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича буклетларни бериш ва видеороликларни намойиш этиш билан ўтказилади.
-Кириш инструктажини ўтказмасдан ишга қабул қилиш ман этилади.
35.Кон бошқармаси карьерларида ишлайдиган транспорт воситалари ҳайдовчилари ишлар бошлангунга қадар автохўжаликлар ҳаракат хавфсизлиги бўйича муҳандислари билан биргаликда кон (карьер) меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан хавфсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтадилар, ҳаракат йўналиш (маршрут)лари билан амалий равишда танишганларидан кейин эса уларга “Карьерда ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома” берилади . 11-илова.
36.Иш жойидаги бирламчи инструктаж.
-Иш жойидаги бирламчи инструктажнинг мақсади - ҳар бир ишчини ишлар олиб борилаётган жой, хавфсиз ҳаракталаниш маршрутлари, ахборот берувчи, огоҳлантирувчи ва бошқа сигналлар ва хавфсизлик белгилари, маиший шарт-шароитлар, ходимлар ва бошқаларга ўқитиш (таништириш). Инструктажни ўтказиш жараёнида ишчини иш жойидаги жиҳозлар, ускуналар, механизмлар, мосламалар, уларнинг характеристикалари ва конструктив хусусиятлари, эҳтимолли хавфли ва зарарли омиллар билан таништириш керак.
-Иш жойидаги бирламчи инструктаж бир бўлинмадан иккинчи бўлинмага ёки бошқа касб бўйича ишга ўтказилган асосий касби ва иккинчи касби (аралаш, иш турлари) бўйича бўлинмага янгитдан ишга қабул қилинган барча ишчилар, вақтинчалик ходимлар ва ишчи сифатида амалиёт ўтаётган ўқув юртларининг амалиётчилари билан ўтказилади.
-Иш жойидаги бирламчи инструктажни таълим дастурлари, иш жойида инструктаждан ўтказиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш (кейинчалик – инструктаждан ўтиш дастури) бўйича бевосита ишчиларнинг раҳбарлари (усталар, сменалар, бўлинмалар, участкалар бошлиқлари ва бошқалар ўтказади (кейинчалик - инструктаж дастури)
-Иш жойида аралаш (иккинчи) касб ва иш турлари бўйича инструктаждан ўтиш ишчиларнинг аралаш (иккинчи) касби ёки иш турлари бўйича ўтказилиши мумкин.
-Иш жойида инструктаждан ўтиш дастурлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларга асосан ҳар бир касби бўйича цехлар, бўлинмалар, участкалар раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади. Иш жойида инструктаждан ўтишнинг намунавий дастур шакли (12-илова).
-Иш жойида бирламчи инструктажни ўтказиш “Иш жойида инструктажни қайд этиш журнали”га тегишли ёзув киритиш (13-илова) ва агар хавфсизликнинг тегишли қоидаларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, инструктажни ўтказувчи ва инструктаж олувчининг имзолари билан тасдиқланади.
-Бўлинма раҳбари иш жойида усталар, механиклар ва бошқа мутахассислар томонидан инструктажнинг ўтказилиши сифатини назорат қилиши ва инструктаж ўтказиш учун уларга маълум шарт-шароит (жой ва вақт, кўргазмали қуроллар)ларни яратиб бериши шарт.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling