«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Quyosh kulib boqadi!
Қуёш кулиб боқади
103 эмас?» — деб сўрайди, музтар бўлиб жавоб бераман. Бир пиёла чойингни ичиб, жим кетавермайсанми номард, — дегим келади. Лекин истиҳола қиласан киши. Охири тоқа- тим тоқ бўлиб, бир куни директорга ариза ёзиб кирдим. Шундан сўнг икки йил ҳеч қа- ерда ишламадим. Лекин мени бу пайтда бир фалокат кутиб турган экан. Биз томонларда кўчанинг четида ёввойи наша ўсади. Ҳеч ким бунга эътибор бермайди. Куз келиши билан ўзидан-ўзи қовжираб йўқолиб кетади... — Кейин-чи, кейин? — деб гапга қўшил- ди жимгина кетаётган ҳайдовчи. — Энди гапнинг буёғини эшитинг! — дея ҳайдовчининг елкасига қоқиб қўйиб гапи- ра бошлади Аҳмадқул ака. — Ёз бошланса, мол-ҳолга ўт топиш қийин бўлиб қолади. Ўтлоқ борку-я, унинг эгаси ҳам бор-да. «Мо- лимни боқай» десанг, «Пулини тўла, кейин, марҳамат, боқавер!» дейди. Хуллас, ўроқни олиб, ўша кўчадаги ёввойи нашалардан ўра бошладим. Икки қанорни олиб молларга олиб келдим. Бечора моллар роҳат қилиб еди. Тавба, молларга ҳам кайф бўлди дея ўй- лаб кулдим. Кун ботди. Кечқурун овқат маҳа- ли эди. Эшигимиз қаттиқ тақиллади. Очсам, иккита милиционер билан участковойимиз қаққайиб турибди. «Ушланглар!» деган эди, ҳалиги икки формали менинг қўлимни қайи- Фурқат Алимардон 104 риб кишан солди. Уйдагиларимнинг ҳам, ўзимнинг ҳам ҳай-ҳайлашимизга қарамай машинасига ўтирғизиб олиб кетишди... Аҳмадқул ака шу ерда гапини тўхтатган ҳайдовчига гап қотди: — Шофёр ака, чексам бўладими? — ҳайдовчи ҳам тушунган одам экан. — Ака, менга деса ичсангиз ҳам майли, лекин мана бу хола нима деяркинлар? — деб ёнидаги «аразчи» хотинга ишора қилди. У ҳам кўпни кўрган экан. — Эрим ўттиз йилдан бери наша чекади, афғончи, сиз-ку ҳали сигарет чекмоқчисиз. Бемалол! — деди. Машинада кулгу кўтарилди. Аёл эса яна нималарнидир кавшашга тушди. — Терговчининг хонасида ўтирибман, — деб ҳикоясини давом эттирди сигарети- ни тутатиб олган Аҳмадқул ака. — Тергов- чи кенжа укам тенги бола экан. Чўнтагидан тамаки чиқариб обдон буруқситди. Ўн беш дақиқалардан сўнг қошини чимириб савол берди. — Ака, қачондан бери наша чекасиз? — Тавба, тавба, укажон, шу ёшимгача наша чекиш тугул, бирон марта маст бўлиб ароқ ичмаганман! — дедим ҳайратланиб. Терговчи эса менга қаради-да, столдаги пап- касидан беш-олтита расмни олдимга ташла- ди. Қуёш кулиб боқади 105 — Чекмасангиз, сотасизми? Манави нима? — деди жаҳл билан. Бундоқ қарасам, ўтган куни молларга деб кўча четидаги ёввойи наша ўраётганим, кей- ин уйга олиб кираётганим бип-бинойидек расмга олинган экан. Мен содда иш билан бў- либ, атрофга қарамаган эканман. Ҳа, айтган- ча, бир қишлоқдошим ёнимдан ўтаётганда менга ғалати қараб қўйган эди. У қайсидир йили бензин сотадиган қишлоқдо- шимиздан пора олиб, мелисаликдан урилган эди. Демак, унинг ҳамкасблари билан ҳалиям алоқаси бор экан-да! Шу гаплар ичимдан ўтиб турган пайт терговчи мени туртди. — Ҳа, ака, энди тан оларсиз? — деди ўдағайлаб. Аламим келса ҳам сиртимга чиқармай: — Ука, ҳазиллашаяпсизми? Буларни мол- га деб олганман! — дедим кулиб. Кулдонга сигарет қолдиғини эзғилаб ташлаётган тер- говчи ялт этиб менга қаради. — Молга? Қанақа молга? — дея ажаблан- ди у. Мен ҳаммасини қисқа қилиб гапириб бердим. Терговчи бир оз ўйга толди-да, яна сига- рет тутатди. Унинг юзига термилганча: — Ука, мени уйда болаларим кутиб ўти- рибди, хавотир олишаётгандир! Менга рух- Фурқат Алимардон 106 сат беринг, кетаверай! — дедим кўзларим жавдираб. У эса: — Сиз кимни лақиллатмоқчисиз, ўти- ринг жойингизда жимгина! — дея дўқ урди... Мана шу иш бўйича уч ойдан кўпроқ сар- сон бўлдим. Топганим ҳеч кимга ишонма- слик сабоғи бўлса, йўқотганим беҳуда кетган вақтим бўлди, ука! У одамнинг ажинли, буғдойранг юзи- га, муғомбирликдан йироқ беғубор кўзига қараб туриб, англадимки, ҳаёт инсонларни, айниқса, содда, ишонувчан одамларни кўп синовлардан ўтказади. Шунда мен инсоннинг ташқи кўриниши, ғалати одатлари унинг ички дунёсига тескари бўлиши мумкинли- гига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Йўл- да келаётганимизда хушламаган одамимни энди манзилга етганда ёқтириб қолган эдим. Шу онда хаёлимни Аҳмадқул аканинг гапи тўзғитиб юборди. — Муҳими, виждонни сақлаб қолиш! — деди у менга ўгирилиб. — Ичимсиз ака, ичимсиз! — дедим тўлқинланиб. Шаҳарнинг ёрқин чироқлари кўринди. Ҳамма ўз хаёлларига ғарқ бўлган. — Ўҳ, мана етиб ҳам келдик! — деди ҳайдовчи оғир юкдан халос бўлгандек. Гу- рунг-гурунг билан шаҳарга ҳам етиб келга- Қуёш кулиб боқади 107 нимизни билмай қолибмиз. Метро ёнида- ги бекатда Аҳмадқул ака билан хайрлашар эканман, уни бағримга маҳкам босганча: — Шаҳарга йўлингиз тушса, албатта, мен- га қўнғироқ қилинг! — дедим. — Ҳали сизга гапларим кўп, укажон! — деди Аҳмадқул ака. Унинг кўзларида ёш қалққанини кўрдим. Сабабини билолмадим. Метро томонга бир неча қадам ташлаган эдим, ортимдан овоз келди. — Укажон, эсингиздан чиқмасин! — деди ҳали ҳам мени кузатиб турган Аҳмадқул ака. — Нима? — дея ортимга қайтдим, бирор нарсам қолиб кетибди-да, деб ўйлаб. — Муҳими, виждонни сақлаб қолиш! — деди у кулиб. — Ҳааа! — дея яна ортимга қайтдим. Бо- шим узра чақмоқ чаққандек бўлди. Энди ҳаммаси тушунарли эди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling