«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

ЯНГИ ПАЛЬТО
Тўрақул шиддат билан ўтин ёрарди. «Қиш- 
лоғимизга «газ келади» деган шов-шувга ҳам, 
мана, икки-уч йил бўлди...»
— Ота, жўраларингиз чақиряпти, ўти-
ришга бораркансизлар! — деб қизи Тўрақул-
нинг хаёлини учирди. 
— А? Ҳозир, қизим, ҳозир! — деди 
Тўрақул хаёли бўлиниб. Тайёр ўтинларни 
бир чеккага йиғаркан: — Уйга ташиб олинг-
лар! Кечаси қор-пор ёғса, ҳўл бўлади! — деб 
қизига тайинлади. Обдастада юз-қўлини 
ювиб, кийиниш учун уйга кирди.
Кийингач хотинига:
— Мен кечроқ қайтаман, хавотир олманг- 
лар! — деди.
— Шу устингиздаги пальтони ечиб, янги 
тўнингизни кийинг. Ранги ҳам ўчиб, охори 
тўкилиб кетибди! — дея кулимсиради хоти-
ни.
— Э, бу нима деганинг, бу пальто мен учун 
қанчалик қадрлилигини биласанми? Ҳали 
анчага ярайди! — деди Тўрақул хотинининг 
гапини кўнглига алланечук оғир олиб. 
У эшикдан чиқаркан, қайсидир йили кен-
жа ўғлига суннат тўй қилганда хизматдош 
дўстлари шу пальтони олиб келишгани, бун-


Қуёш кулиб боқади
93
дан еру кўкка сиғмай шодлангани ёдига туш-
ди. Дарҳақиқат, Тўрақул қаерга борса, шу 
пальтони ҳеч ташламасди. Гап янги пальто 
олишга имкон бор-йўқлигида эмас, дўстла-
ри совға қилган пальтонинг қадрли эканида. 
Шу гаплар Тўрақулнинг хаёлидан бир зумда 
ўтди.
Кўчада кутиб турган жўралари у билан 
кўришаркан:
— Ибий, ибий, хўжайиндан рухсат олиш 
қийин кечдими дейман?! — дея ҳазиллашди.
— Ҳа-эй, қийин бўлди, қийин! — деди ку-
либ Тўрақул. 
Дўстлар йўлда кетишаркан, қишлоқнинг 
бекорчи, ҳангоматалаб одамлари йиғилади-
ган дўкон олдидан ўтиб кетишаётганида, ҳар 
доимгидай бир гала бекорчи уларни қарши 
олди. Бўлар-бўлмас гаплар билан ўтган-кет-
ганнинг бошини оғритадиган бу одамлар-
нинг: «Бошқа қиладиган иши йўқми» деб 
ўйлаб қоласан киши. 
Уларнинг орасида кўзи ўғирликка тушган 
мушукнинг кўзидек ёниб турадигани бор. 
Бир ҳафталик келиндан тортиб, ўлар ёшга 
етган қарияларгача масхараомуз гап отади. 
Насиҳат берсанг ё бориб «тузук бўл» десанг, 
ётиб олиб тортишади. Кимни кўрса ёпишиб, 
масхара қилавергани учун қишлоқдошлари 


Фурқат Алимардон
94
унга «Сайид елим» деб лақаб қўйган. Кимга 
гапирса ҳам «Бор-э, елим...» деб қўл силтаб 
кетаверади. Сайид эса тухумини тулки еган 
товуқдай «қақ-қақ»лаб қолаверади.
Мана, бугун ҳам у дўкон олдида. Катта 
аммасининг юбилейига келгандай қаққайиб 
турибди. Шошиб кетаётган жўраларни 
кўриб, худди гапирмаса ўлиб кетган бобоси 
гўрида тик турадигандек гап қотди:
— Тўрақулбой, устингиздаги пальтони 
кеча бозордан олдингизми, ювмаймизми 
энди?
— Эй, ука! Аввало, бизнинг пальтони 
эмас, сенинг ичингни ювиш керак. Шунда 
ичиқоралигинг кетарди! — деди Тўрақул бо-
сиқлик билан. 
Даврада «гур» кулгу кўтарилди. Бу гап-
дан Сайид елимнинг оғзи шифери учиб кет-
ган томдек ланг очилиб қолди. Дўстлар ган-
гир-гунгир гурунг қилиб йўлда давом этиш-
ди. 
Базм бўлаётган хонадонга етиб келишди. 
Мезбон жуда хурсанд қиёфада дўстларини 
кутиб олди. 
— Ибий, ибий, келингизлар қани! — дея 
обдастада дўстларининг қўлига сув қуйди.
— Ҳа, келдик, мана! Тайёргарлик зўр-ку! — 
деди жўралардан бири сўрида майдаланаёт-
ган тандиргўштга ишора қилиб.


Қуёш кулиб боқади
95
— Зўр меҳмон келгандан кейин, тайёр-
гарлик ҳам зўр бўлади-да!
Меҳмонлар ичкарига киришди.
Шаҳарда катта мансабдор бўлиб ишлай-
диган синфдош жўралари Жамшид полвон-
нинг хона тўрида савлат билан ўтирганини 
кўришгандан сўнг:
— Эй, зўр меҳмон келибди-ку! — дейи-
шиб хурсанд бўлиб кетди дўстлар.
— Бу одам қўй сўйиб чақирса ҳам келол-
майдиган эди-ку! Қандай шамол учирди? — 
деди ҳазилкашроқ бир дўсти кўриша туриб.
— Бундай гапларни қўй! — деди шаҳар-
лик меҳмон жойига ўтираётиб. — Туманга 
бир иш билан келувдим. Кейин қишлоққа 
келиб сизларни суриштирдим. Шу ерда бў-
лишингизни эшитиб келавердим. 
— Ҳа-а-а, ишинг чиқмаса келмас экан-
сан-да! — дея захарханда қилди кимдир. 
— Келган меҳмонни шундай сўроққа ту-
таверсанг, қайтиб қорасини кўрсатмайди! — 
деб гапга аралашди Тўрақул. — Жамшид дў-
стим, ишларинг, бола-чақанг яхшими?
— Ҳа, худога шукр, яхши! Ўзларинг зўр-
мисизлар? — сўрашган бўлди меҳмон ҳам.
Дўстлар одатдагидек ёшлик хотиралари-
ни эслашди, фарзандлари ҳақида сўрашди, 
охири кимнинг нима иш қилаётгани билан 



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling