«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

БИРИНЧИ МУШТ
Гапдан гап чиқдию, ҳамқишлоқ акала-
рим мени қўшни мактабда ўқийдиган Парда 
билан ёқалаштиришди. Аввалига: «Бирин-
чи муштни уриб олсанг, кейин тепиб-тепиб 
ташлайсан, ука!» деб йўл-йўриқ кўрсатишди. 
Кейин: «Агар таёқ еяверсанг, қўшиламиз», 
деб далда ҳам берди.
Кенг сомонпояда шундан бошқа эрмак 


Фурқат Алимардон
70
йўқ. Ҳар куни шу аҳвол. Биздан катта ака-
ларимиз дуч келган болага: «Сени фалон-
чи ундай қиламан, деди, қўрқасанми?» дея 
гиж-гижлашади. Бу гапдан сўнг яқиндагина 
кўричагини олдирган бола ҳам «Уришаман!» 
деб юборади. Бундай ҳолатлар ҳам бир неча 
марта бўлган.
Тиззаларим қалтираганига қарамай 
юракда: «Албатта, ураман!» деган ишонч 
бор. Олдин ҳам бундай «жанглар» суюкли 
акалар томонидан кўп марта уюштирил-
ган бўлса-да, бу сафаргиси сал бошқачароқ. 
Ахир, рақибим мендан нақ беш ёш катта! 
Энди еттинчи синфни тугатдим, у эса мак-
табни битирди. Бировни умрида чертмаган, 
мундайроқ шамол турса учиб кетадиган 
бир-иккита бола таёқ билан катта доира чиз-
ди. «Мана шу доирадан чиқмайсизлар, бетга, 
нозик жойларга уриш йўқ. Йиқилиб қолган-
да урган – номард. Бошланглар!» деди кўзи-
нинг четини дарахт шохи шилиб, бир кўзи 
чандиқ бўлиб қолган Тўра кўр.
Бошим тап-тақир кал, отам: «сочинг 
қуюқ чиқади» деб тагидан қириб ташла-
ган. Кўйлагимни ечиб қўшнилардан бирига 
тутқаздим, агар йиртилиб қолса энамдан гап 
эшитишим мумкин-да! Шимимни тиззамга-
ча қайириб, майдон ўртасига чиқдим. Парда 


Қуёш кулиб боқади
71
бўйи ўртача, оқ-сариқдан келган, озғин бола. 
У ҳам ечиниб, ёнимга келди. Шу ерда бир 
муҳим жиҳат борки, уни айтмасдан илож 
йўқ. Боксчилар рингга кўтарилишидан ол-
дин бир-бирига бўлган нафратини сочиб 
олади. Бу жанг мобайнида қўл келади. Биз 
ҳам жангни бошлаш учун қандайдир усулни 
қўлламасак бўлмайди. Қишлоқда ўсганми, 
шаҳарда ўсганми, фарқи йўқ. Ўғил болалар 
учун: «Хўрозими, макиёними?» – деган бир 
савол борки, унга макиён деб жавоб бериш 
йигит киши учун ўлим билан баробар. 
Хуллас, Парда билан бир-биримизга уч-
тўрт дақиқа жим термилиб қолганимизни 
кўрган акалардан бири:
— Уришасизларми, йўқми? — деб тихир-
лик қила бошлади. Бошқаси эса:
— Буларни ўзимиз уриштирмасак тура-
веради, бор, Жамшид хўрозими, товуғими 
қил, — деб кичкиналардан бирини ёнимизга 
юборди. Мана, иккинчи синфда ўқийдиган 
бола кўрсаткич бармоғи билан бошмалдоғи-
ни тутиб турибди. Қолгани аён, кўрсаткич 
бармоқни танласанг «Мен хўрозман» деган 
бўласан. Бошмалдоқни танламаганни ҳеч 
кўрмаганман. 
Болалик қилибми, дарров ўша фахрли 
бармоқни ушладим. Кейин Парда ҳам уш-


Фурқат Алимардон
72
лади. Қоидага кўра биринчи танлаган одам 
«рақиб»ини тепиши керак. Шундай қилиб, 
мен Парданинг кетига зарб билан тепдим. 
Томошабинларнинг қулоқни тешгудек кул-
гуси янгради. Парда аламдан қалтирай бош- 
лади. Мен ўзимча яхши иш қилгандек ғу-
рурланиб турган пайтим, чап қулоғимнинг 
тагига бир нарса «тарс» этиб тегди. Бир оз 
вақт ҳеч нарсани эшитмай қолдим. Қулоғим 
очилганда эса: 
— Ҳой, нимага турасан, ур, ур! — деган 
бақириқлар эшитиларди. 
Жон-жаҳдим билан рақибимни белидан 
қучоқлаб олиб, кўтариб ерга урдим. Қоидага 
биноан ётганда уриш номардлик бўлса-да, 
унинг қорнига ўтириб олиб, юзига кетма-кет 
мушт тушира бошладим. Шу он кўнглимда 
«Э, уришда мардлик борми!» дея ўзимни 
оқлар эдим. Бир неча марта мушт туширга-
нимдан сўнг, негадир болаларнинг бақириғи 
тинган, фақатгина сомон ташиётган трак-
торларнинг тириллаши эшитиларди. «Маза 
қилиб томоша қилишаётгандир-да!» дея 
уришда давом этдим. Парда эса: «Ука, но-
мард экансан, туш устимдан!» – деб ёлворар-
ди. 
Шу вақт елкамга «чарс» этиб теккан нар-
садан кўзимдан ўт чиқиб кетди. Не кўз билан 


Қуёш кулиб боқади
73
кўрайки, орқада отда фермернинг ўғли ту-
рарди. Қўрқувдан юрагим товонимга тушай 
деди. «Ҳов, бир-бирингнинг гўштингни егун-
ча, молингга қара, ғўзани еб қўйди-ку!» – деди 
у чийилдоқ овозда. Бирдан сомонпоянинг 
ёнидаги пахта даласига қарадим. Барчамиз-
нинг молимиз энди очила бошлаган пах-
танинг ичида юрарди. Шерикларим фақат 
ўзларининг молларини қайтариб келяпти. 
Қўлимга таёғимни олиб, югуриб кетдим. 
Молларни сомонпояга ўтказдик. Фер-
мернинг боласи ҳаммамизни бир сафга те-
риб қўйиб: «Молларингдан биттадан олиб 
қўяман, кўрдиларингми, қанча пахтани еб 
қўйди!» деди. Дамимиз ичимизга тушиб, ҳеч 
нарса демай туравердик. Уйдагиларга нима 
деймиз, ахир! Қани энди бир мард чиқиб: 
«Ака, бермаймиз!» деёлса. Лекин бундай ва-
зиятда... Қийин-да!
Туравердик-туравердик. Фермернинг ўт-
ган йили қишлоқ хўжалиги институтини 
тугатиб келган ўғли эса тинмай сигарет ту-
татади. Бир-биримизга термуламиз, Пар-
данинг бурнидан оққан қон кўйлагига туш-
ган. Бурнига янги очилган пахтадан тиқиб 
олибди. Ҳеч кимнинг биров билан иши йўқ. 
Ҳаммамизнинг дардимиз ичимизда. Шун-
дай қалтис вазиятда жонимизга ора кирган 
Тўра кўр бўлди: 


Фурқат Алимардон
74
— Ака, айбимизга яраша жазоланг, ле-
кин молларимизга тегинманг, — деди Тўра 
дудуқланиб.
Фермернинг ўғли бир неча дақиқа ўйла-
ниб тургач:
— Яхши, бўлмаса, ҳаммангни бир 
қамчидан ураман, бу сенларга сабоқ бўлади! 
— деди тиржайиб. 
Бирваракайига: «Майли», дедик. Сафнинг 
охирроғида туриб қолибман. Қамчининг ба-
данга тегишидан чиққан овоз ва унинг кети-
дан: «Вой, энажоним-эй», деган оҳ-воҳлар 
тобора менга яқинлаша бошлади. Ниҳоят, 
навбат менга келди. Боя ўнг елкамга теккан 
қамчининг мазаси ҳамон кетмаган эди. 
— Ака, чап елкамга уринг, ўнг елкам 
оғрияпти, — дедим қўрқувдан аранг ўзимни 
босиб. Фермернинг ўғли хўмрайганча: «Хўп, 
ука» деди ва «чарс» этган овоз эшитилди. 
Бу зарба боягидан анча «тотлироқ» чиқди. 
Қани энди, беайб бўлсангу гердайиб турсанг, 
аммо... 
Тушлик вақти бўлди. Молларни уйга 
ҳайдаб кета бошладик. Қуёш баданни 
жизғанак қилиб куйдиради. Баданимдан 
чиққан тер елкамдаги қамчи изини ачитади. 
Қишлоқнинг гупиллаган тупроқли кўчасида 
кетарканман, қулоғимга қаердандир Парда-


Қуёш кулиб боқади
75
нинг «Номард экансан, ука!» деган гапи эши-
тилгандек бўлади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling