«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

ҒИРБАЙДИ
Қиш бўлишига қарамай бирон марта ёл-
читиб қор ёғмади. Бир-бирига икки томчи 
сувдек ўхшаш қишлоқ уйлари. Мўрисидан 
узуқ-юлуқ тутун чиқаётган уй деразасидан 
бир неча кун олдин ота-онасини кўргали 
шаҳардан келган йигирма беш ёшлардаги 
йигит ҳовлини кузатяпти. Анча йиллардан 
бери шовқинли, шошқин шаҳарда яшайди-
ган йигитга қишлоқнинг сокинлиги сабабми, 
вақт секин ўтаётгандек туюлди. Келгани-
га уч-тўрт кун бўлса-да, у ўзини шаҳардаги 
таниш-билишларидан нимададир ортда 
қолаётгандек ҳис этди. Нимадан ортда қо-
лаяпти, қандай ортда қоляпти — тушунар-
сиз ҳолат. «Эй, авваллари хотиржам қўй 
боқиб юраверардим, лекин ҳозир нимадир 
бошқача, одам шошади!» — дея ўйлади у 
ичида. Шу пайт уйга кирган укаси:
— Кўпкари бўлаётган экан, ошналаринг 
чақирди, бормайсанми? — деди ўн ёш кичик 
бўлса ҳам акасини сенлаб.
— Йўқ, бормайман, кимлар бораётган 
экан ўзи? — сўради йигит бепарво. 


Фурқат Алимардон
76
— Беш-олтита синфдошларинг! — деган-
ча бола ташқарилади.
Йигит бир оз ўйланиб турди-да, бирдан 
кўпкарига боришга қарор қилди. Велоси-
педнинг баллони тешилган экан. Эшакка 
минишга уялган ака-ука, лой кўчада яёв кўп-
карига жўнади.
Кўпкарига ҳар ким ненидир излаб бо-
ряпти. Биров зот айириш учун, биров то-
моша, яна биров бошқа бирон нарса учун. 
Ҳамма нимани излаб бораётганини яхши 
билади. Фақат укаси билан қишлоқнинг кў-
часида туфлиси лойга ботганидан ғижиниб, 
кўпкарига шошаётган йигит нимага бораёт-
ганини билмайди. 
Йўлда икковлонга шерик бўлиб қўшилган 
бир ваҳимакашроқ қўшнилари ҳовлиқиб. 
— Э, бугун кўпкари зўр бўлади, Наби 
манқанинг хотирасига уллари улоқ беряпти, 
— деди. 
— Сиз отингизни миниб чиқмабсиз-да, 
кўпкари чопмайсизми? — дея ҳазиллашди
йигитнинг укаси қўшнисига. 
Йигитнинг хотирасида бир нарса ярқ 
этиб жонланди. Мактабда бешинчи синф-
да ўқирди. Синфдошлари билан дарсдан 
қочиб, қўшни қишлоқдаги суннат тўйида 
бўладиган курашни кўриш учун боришди. 


Қуёш кулиб боқади
77
Болалар кураш бошлангунча қорнини 
тўйғизиб олиш ниятида қурга ўтиришди. 
Бир косадан қайнатма шўрва ичиб, икков 
ора бир товоқдан ош ейишди. Шунда ҳам 
турмай ўтираверган болаларни кўрган 
тўй хизматчиларидан бири: «Ҳўв, сенлар 
Наби манқанинг тўйида ўтирибсанми, тур 
ҳамманг, даврага бор, ҳозир чеккада қолиб 
кетасан!» — деган гапини эшитди. Ичида: 
«Ўша одамни бир кўришим керак эди-да, 
майли, энди ўғилларини кўрамиз, начора», 
деб қўйди. Бир пайтлар шу туманда Наби 
манқа деган бой киши бўлгани, у одамнинг 
минглаб қўйларию юзлаб отлари бўлганини 
отасидан сўраб билгани, лақаби борасидаги 
гаплар унинг хаёлидан бир-бир ўтди...
Етиб борганларида улоқ бошланган, дав-
радан бир-иккита зот ҳам айирилган экан. 
Бир чеккадан бориб томошага қўшилган 
ака-укалар, оломон орасидан ўзларининг 
тенгқурларини излай бошлашди. Дўстлари 
билан қисқа салом-аликдан сўнг қий-чувлар-
га тўлган кўпкарисойга термулишди. Чаван-
дозлар юзинг-кўзинг деб ўтирмай, ёнидаги-
ларнинг ўзими-отими, фарқи йўқ, қамчи би-
лан айлантириб солади. Баковулнинг қўлида 
микрофон: «Ҳалол оласан, полвон, фақат 
ҳалоллл!» деб жар солади. Шу пайт қайси-


Фурқат Алимардон
78
дир полвон «энангди»лаб кимнидир сўкиб 
қолди. Баковул: «Ўв, Шокир полвон, зўрли-
гингизни биламиз, оғизга қаранг, оғизга!» — 
деди. Шаҳардан келган йигит ёнидагилардан 
у «зўр полвон»нинг кимлигини суриштирди. 
«Ҳа, у олиш бўйича вилоят чемпиони Шер-
зод полвоннинг акаси-ку!» – деди дўстлари. 
«Ҳа» деб қўйди йигит лабини тишлаб. Шу 
пайт баковулнинг «Ҳалол» деган ҳайқириғи 
янгради. Атрофни шовқин тутиб кетди, би-
ров ҳуштак чалган, биров бақирган. Шовқин 
сабаб баковулнинг гапини яхши эшитмаган 
одамлар: «Ким айирди, ким айирди?» деб 
бир-бирини сўроққа тута бошлади. Йигит 
ҳам ёнидагиларнинг гапига қулоқ солди: 
«Вўҳ, Шокир полвон зотни айирди!» дейди 
одамлар бир-бирига ҳовлиқиб. «Зўр дегани-
ча боракан-да, бўлмаса шу оломон ичидан 
улоқни олиб чиқиш осонми?!» – деб қўяди 
йигит секингина ўзига-ўзи.
Не синоатки, одам жисман бир жойда 
мавжуд, аммо хаёли бошқа жойларда бўли-
ши мумкин. Йигитнинг ҳам жисми шовқин-
ли кўпкарида қолди-ю, хаёли бебош боладек 
аллақаёқларга дайдиб кетди: «Мен уйга кел-
сам, бирон нарса қоралаб кетмоқчи эдим. 
Ҳамкасбларим қишлоқда ижодкор учун 


Қуёш кулиб боқади
79
детал кўп бўлади, дегич эди. Келганимга 
бир-неча кун бўлди. Аммо детал-петал топ-
ганим йўқ. Ишқилиб бирон материал ёзиб 
кетай-да!» 
«Ў-ў-ўввв, халойиқ, қулоқ сол!» Ба-
ковулнинг қичқириғи йигитнинг хаёли-
ни қочирди: – «Отамнинг Деҳқонободдан 
тўн ёпишган дўсти келган, шу бобомнинг 
ҳурматига энди ғирбайди қиламиз, бошқа 
чабоғонлар яқинлашмай туринглар, зоти-
га бир тана қўйилди, босинг, бобо!» – деди 
баковул. Томошабинларнинг бу удумни ту-
шунгани жилмайиб, тушунмагани анграй-
иб қўрага жим қараб турибди. Йигит ёши 
каттароқ бир танишидан: 
– Ғирбайди нима ўзи? – деб сўради 
ҳайратини яширмай.
– Ғирбайдими? – оғзидаги носини туфлаб, 
гапида давом этди йигитнинг ҳамқишлоғи. 
– Кўпкари қилаётган одамнинг қадрли бир 
меҳмони келган бўлса, шунга бир зот ажра-
тилади. Ҳеч ким у билан улоқни тортишмай-
ди. Шундай, укам! – деди велосипедига суя-
ниб турган қишлоқдоши.
– Э-э-э, ғалати удум экан-ку! – деб ўзича 
норозилик қилган бўлди йигит ҳеч кимга 
эшитилмайдиган овозда. Шу пайт адир-
нинг устидан (отини ўша ёққа боғлаб келган 


Фурқат Алимардон
80
бўлса керак) саксонлардан ошган, тўладан 
келган бобо катта бир чўбир отини улоққа 
қараб чоптирди. Қўранинг ўртасида ётган 
улоқ ёнига келиб отини тўхтатди. Шу ерда-
ги йигитлар бобонинг олдига улоқни жой-
лаштириб беришди. Бобо отига қамчи уриб 
юз қадамча жойга бориб, баковулнинг ёнига 
қайтди. 
— Эй бобо, яшанг, зотинғиз ҳалооолллл! 
— деди баковул микрофонда қулоқни йирт-
гудек товушда. Сўнгра:
— Жигитлар, полвон бобомнинг зотини 
опкелинглар! — дея юк машинаси устида 
кўпкарига қўйилган совринларни тақсимла-
ётган йигитларга қараб овоз берди.
— Эй, энағар, манқанинг боласи! Кўпка-
ри берсанг ҳалол бер-да! — деган жаҳлдор 
овоз келди чавандозлар орасидан. Қўққисдан 
айтилган бу гапни эшитган баковул:
— Кимни энағар деяпсан, укағарнинг бо-
ласи! — дея отини чоптириб бориб, бир оз 
олдин катта зотлардан бирини олган Шокир 
чавандоз- нинг бошига қамчи билан солди. 
Шокир полвон бўш келадиган одамми, у ҳам 
баковулни қамчи билан уриб кетди. Одам-
лар югуриб бориб бу икки полвонни ажра-
тишди. Иккиси ҳам ўз насибасини олган, от-
дан тушиб бир четга ўтишди. 
— Уккағар чабоғон, бировнинг тўйини 
бузгали уялмайсанма? — гинали овозда сўз 


Қуёш кулиб боқади
81
қотди баковул ёрилган пешонасига дастрў-
молини босганча.
— Мен нимага уялишим керак? Ўзинг 
уял, шунча одамни термилтириб, бир чолга 
зот берасан! 
— Эй, уккағар, тентак, бу удум, бобом 
отамгаям улоқ илдирган! Мен нима қилай? 
Бобомни қуруқ қўл билан қайтарайми? — 
деди баковул ҳаммага эшиттириб.
— Манқанинг боласи, кўпкарига опке-
либ бобонгга совға берасанми?! Қайтаётга-
нида бир танани етаклатиб юбор! Ким сенга 
нима дейди?! Бу кўпкари! Ҳамма зотини ҳа-
лол олиши керак! Шунча чавандоз кўпкари-
га қарға қўригали келганми!? Уларнинг ҳам 
«Зот оламан!» деган умиди бор. Бўпти, биз 
кетдик! — дея Шокир полвон отига сакраб 
минди. 
— Тўхта, қаёққа борасан? Ҳали яна зотлар 
бор? — деди баковул хижолатли оҳангда.
— Йўқ, кетаман, ҳув, Тентаксойда ҳам бу-
гун улоқ бўлаяпти. Сен ҳамма зотингни та-
ниш-билишларингга бўлиб бер! — дея Шо-
кир полвон отини чоптириб кетди.
Унинг ортидан бошқа чавандозлар ҳам 
кета бошлади. Баковул бошини эгиб олган, 
елкаси силкинар эди. У йиғлаяптими ёки бо-
шига теккан қамчи оғриғидан қалтираяпти-
ми, йигит кўролмади.


Фурқат Алимардон
82
Ҳамқишлоқлар уйларига қайтаётган 
маҳал қор учқунлай бошлади. Кўпкарига зот 
айираман деб келганлар улоқнинг бесамар 
бўлганидан, томошаталаблар эса томоша-
нинг чала бўлганидан кўнгиллари ғаш тор-
тиб қайтишяпти. Биргина ёнидагиларнинг 
ҳазил-ҳузулларига парво қилмай, ўзича хур-
санд келаётган йигит «Топдим, топдим!» дея 
пичирлар эди.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling