«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

CУЛУК
*
Бепоён саҳро. Сариқтус калтакесак қум-
дан бошини чиқариб турди-да, яна қаёққа-
дир ғойиб бўлди. Қумтепа устида харсангтош 
қорайиб кўринади. Қум барханлари тошни 
ярмига қадар кўмиб борган. Пастроқда қу-
рий бошлаган қудуқ. Унинг ёнида деярли қу-
риб битган олма дарахти. Ҳали яшиллигини 
сақлаб турган шохларида қуруқшаган бир 
неча олма. 
Cерсоқол қария кунботар томонга оғир-
оғир қадам ташлайди. Қарашлари маҳзун, 
қаддининг тиклигидан умрида бирон оғир 
иш қилмаганга ўхшайди. Бўйи баланд, узун 
соч-соқоли кўкимтир оқ.
Рангининг заҳиллигидан, сал энгашиб 
юришидан маҳбусга ўхшайдиган Мусофир 
беўхшов одимлаб унга қарши томондан кел-
моқда. Қумтепа устидаги харсангтош кўзига 
одамдек қорайиб кўринди. «Эй, яхши бўл-
ди, жуда чанқаган эдим, сув сўрайман!» дея 
хаёлидан ўтказди-да қадамини тезлатди. 
Шу онда у бир қултум сув учун ҳар нарсага 
тайёр эди. Аммо қаршисида одам эмас, қо-
* СУЛУК [а.~ – хатти-ҳаракат ва турмуш тарзи; хулқ, ахлоқ] 
дин. Соликнинг тариқат йўлини ўтиш жараёни; муриднинг 
руҳий-ахлоқий камолотга эришиш йўли. 


Фурқат Алимардон
64
райган тош турарди. У қўлидаги тўрвасини 
ерга ташлаб, харсангга суянганча ҳансираб 
нафас олди. Тошдаги ўйиқлар унга сирли 
туюлиб, қўли билан сийпалаб, чангни арт-
ди. «Бу нима экан? Қадимий ёзув-ку!» Савод-
сиз-да, саводсиз! Афсус! Ёзувни ўқишга бўл-
ган иштиёқ чанқоғини бироз сусайтиргандек 
бўлди.
Серсоқол қария ҳам унинг ёнига етиб 
келди. 
Мусофир қариянинг саломига алик олар-
кан:
— Ўқишни биласизми? — деб сўради да-
бдурустдан. 
Мўйсафид «ҳа» дегандек бош ирғади. 
— Шуни ўқинг-чи, нима ёзилган экан! 
– деди у қўли билан харсангдаги ёзувларни 
кўрсатиб. 
— Қани, қани! — деди қария ҳам қизиқиб 
ва тошни ҳафсала билан пайпаслай туриб: 
«Ҳайҳот, уни ҳеч ердан тополмайсан...» — де-
ган сўзларни ўқиди. 
Қария бўйнини чўзди ва сўнгра:
— Бу гап тугамаган, давоми бор. Тошнинг 
тагини ҳам очинг! — деди. 
Мусофир қўли билан тош тагидаги 
қумларни сидирган эди, ёзувнинг давоми 
яққол кўзга ташланди.
Мўйсафид: 


Қуёш кулиб боқади
65
 «Зеро, у сендадир», — дея ўқиди аллақан-
дай ҳорғин оҳангда.
Гармсел шамол эсди.
Мўйсафид ибодатга ўтирди. Мусофир 
дарахт шохидаги қоқидек буришган олмани 
шарт узиб, ғарч тишлади.
Мўйсафид ибодатини тугатгач, мусофир-
га ижирғаниб, кибрли назар солди. 
Мусофир ғалати тумшайди.
— Нега кибр билан қараяпсиз? — деди 
бир оз ўпкаланган оҳангда.
Мўйсафид оппоқ соқолини силади, ле-
кин ҳеч нарса демади.
Мусофир бақувват қўлларининг чангини 
қоқди: 
— Мен билан кетасизми?
— Қаёққа кетаяпсиз ўзи? — деди саволга 
савол билан Мўйсафид. Мусофирнинг юзида 
англаб бўлмас истак намоён бўлди:
— Ўзимни топгани. Сиз-чи?
— Худони! — деди Мўйсафид маҳзун 
оҳангда ва:
— Мен сиз билан кетолмайман! Истаган 
тақдиримда ҳам! — дея йўлга отланди. 
— Ўзингиз биласиз, — деди Мусофир ва 
«Зорим бору, зўрим йўқ» дегандек тўрваси-
ни кўтариб, йўлга тушди.
Кенг саҳро заррин нурларга тўлган, гарм-


Фурқат Алимардон
66
сел шамол эсиб, қизиган юзларга олтин қум 
зарраларини сочди.
Улар икки тарафга йўл олди. Харсангтош 
худди улардан хафа бўлгандек мунғайиб, 
шом қоронғусида қорайиб турар эди.
Икки инсон, икки кўнгил, муддаоси икки 
хил бўлган одам ўз йўлларида кетиб борар, 
фақат иккисини ҳам битта савол қийнар, бу 
ҳам бўлса: тошдаги ёзувнинг маъноси...
— Нима экан-а?! — дея ўзига-ўзи савол 
берарди Мусофир. Унинг қадамлари тобора 
секинлаша бошлади ва охири юрмай қолди. 
Бирданига қўлидаги тўрвасини осмонга 
отиб, «Тушунди-и-им!» дея ҳайқирди. Мусо-
фир бир муддат ўзича қўшиқ айтиб рақсга 
тушди. Сўнгра тўрвасини кўтариб, ортга, 
харсангтош ёнига кела бошлади.
Тонг маҳали эски манзилига етиб келган 
Мусофир ўша сирли ёзувларни ўқиёлмаса-
да, қўллари билан силаб мамнун жилмаяр-
ди.
У қурий бошлаган олма дарахтини томири 
билан суғуриб ташлади. Қарасаки, кичик бир 
ниҳол икки дона япроқчаси билан кўкариб 
турибди. Ниҳолни дарахтнинг нам сақланиб 
қолган жойига ўтқазиб қўйди. Тушдан сўнг 
бир ёнини қум қоплаб қолганини кўрди. Му-
софир қудуқни қайтадан кавлай бошлади. 


Қуёш кулиб боқади
67
У шомгача қудуқни қумдан тозалаб ҳориди 
ва тошга суяниб бир ғазални қўшиқ қилиб 
айта бошлади. Шунда узоқдан кимнингдир 
келаётганини кўрди. Чорак соатлардан сўнг 
у етиб келди. Келган одам ўша кибрли Мўй-
сафид эканини кўриб, Мусофирнинг юзига 
табассум югурди. У: «Ҳа, нега қайтиб келдин-
гиз? Бу ерда эканимни қаердан билдингиз?» 
деб сўрамоқчи бўлди, лекин жилмайганча 
жим тураверди. 
Мусофирнинг саволли қарашига чидаёл-
маган Мўйсафид:
— Сиз билан қоламан! Аввал ўзимни топ- 
моқчиман! — деди тошдаги ёзувга ишора 
қилиб. 
— Ҳааа! — деди Мусофир ҳайқириб. — 
Сиз ҳам тушунибсиз-да! 
Мўйсафид яна кибрли қараш қилди. Му-
софир қаҳ-қаҳ отиб кулди. Бироздан сўнг 
улар жим бўлиб қолди. 
Тўлин ой ёритган саҳрода учта шарпа 
кўринар эди: бири Мўйсафид, бири Мусо-
фир ва харсангтош.


Фурқат Алимардон
68
КЎНГИЛ
Катта кўча. Барча ўз ташвиши билан ово-
ра, ҳеч кимнинг биров билан иши йўқ. Йўл 
четидаги сершох чинор соясида ўзи билан 
ўзи гаплашаётган, сочлари ўсган, эски, кир 
кийимли кишига ажабланиб қарайман.
— Тўғри, сен ҳақсан, ҳақсан! — дейди у 
тутоқиб. — Мен эса ноҳақ эмасман! Нима? 
Нима дейсан? Бекорларни айтибсан!
Одамлар «Бир телба-да!» деб ўтиб ке-
тишяпти, кимдир истеҳзо билан кулиб ҳам 
қўяди. 
Ўзгача бир қизиқиш билан унинг ёни-
га бориб, гугурт сўрадим. Менга ялт этиб 
қаради: катта-катта ола кўзларида чексиз 
аламми, ўкинчми қотиб қолгандек эди.
— Сенга гугурт эмас, «зажигалка» бера-
ман! — дея чўнтагидан ажабтовур ёндиргич 
чиқариб, менга тутди. Тутатиб бўлгач, ён-
диргични узатиб «раҳмат» дедим. У эса: 
— Бу сенга, чин дилдан! — дея қўлимни 
қайтарди.
— Йўқ, йўқ, керак эмас, раҳмат! — дедим 
ундан қарздор бўлишни истамай. 
— Мен сенга чин кўнгилдан беряпман, — 
дея мажнунваш кўзлари билан менга назар 
солди. — Ўзи кўнгил нималигини биласан-
ми? 


Қуёш кулиб боқади
69
«Ҳа» дегандай бош силкидим.
— Йўқ, билмайсан! — дея гапида давом 
этди у. — Мен йўлда кетаётганимда кўча-
ни чумолилар кесиб ўтаётган бўлса, уларни 
босмаслик учун сакраб-сакраб ўтаман. Чун-
ки ҳар бир чумоли битта кўнгил-ку! Қандай 
қилиб уларни янчиб, мажақлаб ўтишим 
мумкин! Менинг бу қилиғимни кўриб, одам-
лар жинни дейишади! 
Карахт ҳолда унга тикилдим. У эса ўзи 
билан ўзи гаплашганча, яна йўлига равона 
бўлди.
Нечундир баданим жимирлай бошла-
ди. Қўлларим беихтиёр сочимга ёпишди, не 
ажабки, бошим одамники эмас, чумолини-
кига ўхшар, мен эса батамом қумурсқага ай-
ланиб қолган эдим.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling