«Navro‘z» nashriyoti Toshkent 2019


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/29
Sana03.12.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1806718
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Quyosh kulib boqadi!

Фурқат Алимардон
118
Ғолиб секин ўша томонга борди. 
— Янга, тинчликми? — деб сўради қўшни 
аёлдан. 
— Тинчлик эмас! Манави эгасиз қолгур 
сигирларинг пиёзимизни пайҳон қилди! 
Қарасаларинг бўлмайдими? — деди Ойгул.
— Эй, ҳаа, ер юмшоқ, бўшалиб кетибди-
да, янга! Биз ҳам ўроқдан чарчабмиз, ухлаб 
қолибман! Қўшничилик шу-да! Бир кун сиз-
нинг молингиз, бошқа кун бизнинг молимиз 
томорқаларимизга оралайди! — дея Ғолиб 
жилмайди.
Аёл айтган гапидан хижолат бўлдими 
ёки бўз йигит билан гап талашиб ўтиргиси 
келмадими, уйига йўл олди. Беш-олти қадам 
ташлагач, ортига ўгрилиб:
— Ҳа, айтганча, акангиз жаҳл билан си-
гирларингизни урувди, қаранг-чи ҳеч нима 
қилмабдими? — деди.
Ғолиб шартта бориб сигирини кўздан ке-
чирди. Сўнгра бирданига: 
— Ибий, елинидан қон оқяпти, нима би-
лан урган эди эрингиз? — деб сўради аёлдан.
— Қўлида паншаха олиб юрувди, ҳа, 
тиқиб олибдими? — дея сўради Ойгул. 
— Ҳа-а, елинига тиқибди! Молга кучини 
кўрсатадиган ўша номард эрингиз қаерда?! 
— жаҳл билан бақирди Ғолиб қўшни аёлга.


Қуёш кулиб боқади
119
— Кетувди, кетувди! — деганча аёл уйига 
югургилаб кетди. 
Ғолиб сигирнинг ярасига бирон чора 
кўриш учун етаклаб уйига олиб борди. Ота-
онасию укалари ухлаб ётган экан. Воқеани 
эшитган онаси қўлига таёқ олиб:
— Мен ҳам бориб бирон молини майиб 
қилиб келаман ҳозир! — дея Маҳмуднинг уйи- 
га йўл олган эди, лекин эри Раззоқбой ака 
уни йўлдан қайтарибди. 
— Ёмон билан тенг бўлма, хотин! Қўявер, 
Худонинг ўзи жазосини беради! — деди ваз-
мин оҳангда. 
— Мен мол дўхтирга телефон қилдим, 
ҳозир келади! — деди Ғолиб сигирнинг 
жароҳатига йод суртаётиб...
Саратон охирлаган паллада сигирнинг 
яраси битиб кетди, лекин дилдаги яралар 
ҳамон зирқирарди...
Яна умидбахш тонг отди. Маҳмуд саҳар 
чоғи уйқудан тураркан, кўнглида аллақандай 
ғашлик ҳиссини туйди. У одатдагидек, бир 
отим носни тили тагига ташлади. «Балки 
шунинг хумори тутгандир», — деб ўйлади 
ўзича. Аммо юрагидаги ғашлик тарқалмади. 
Юз-қўлини юваркан, хотинининг ҳар галги 
дийдиёси ҳам эриш туюлди. Хотини сузиб 
келган сутни косаси билан кўтариб бир-ик-
ки ҳўплашда ичиб бўлиб, ёнбошлаганча яна 


Фурқат Алимардон
120
пинакка кетди. У туш кўрди, тушида тор 
йўлакдан қаёққадир шошганча кетиб борар-
ди. Бирдан ҳамма ёқни зулмат қоплаб, ҳеч 
нарсани кўрмай қолди. «Ёруғлик, ёруғлик!..» 
Маҳмуд ўзининг ваҳимали чинқириғидан 
қўрқиб уйғониб кетди. У атрофга олазарак 
тикилди, ташқаридан болаларнинг чуғур-
чуғури эшитилиб турарди. 
— Ойгул! — деб хотинини чақирди. Кеч-
ки овқат учун ҳозирлик кўраётган хотини 
югуриб келди:
— Яна алаҳсирадингизми? Ким айт-
ди сизга намозшомгача ухланг деб! Бундоқ 
ташқарига чиқиб, молларга қарасангиз бўл-
майдими? — деди Ойгул қошларини чими-
риб. 
— Қанақа намозшом? Ҳали туш ҳам 
бўлгани йўқ-ку? — деди Маҳмуд ажабланиб.
— Мана, бир ойдан ошди, кечасиям, 
кундузиям алаҳсирайсиз! Ўзингизга ўзингиз 
гапирасизми-эй! Нима бўлаяпти сизга ўзи? 
— дея ғазабланди хотини.
— Мен қаердан биламан! Бор, ишингни 
қилавер! — тутоққанча бақирди хотинига 
Маҳмуд. 
Ойгул унга заҳарханда қараб қўйиб, 
ташқарига чиқиб кетди. Маҳмуд ҳовлига 
чиқдию вақтнинг бир зумда ўтиб кетганига 
ҳайрон бўлди. Қуёш ботаётган уфққа қараб 


Қуёш кулиб боқади
121
турар экан, унинг кўнглига недир англаб бўл-
мас гаплар келарди. «Менга нима бўлаяп-
ти? Қаерда, қандай хато қилдим? Ё қарғиш 
олдиммикан?» У ёнидан арзон сигаретини 
чиқариб тутатганча ўй суришда давом этди. 
Кимга ёмонлик қилганини эслашга уринди. 
«Эсимни таниганимдан буён бировга зиёним 
тегмаган, теккан бўлса ҳам қилиғига яраша 
жавобини олган!» дея ўзини ўзи овутган бўл-
ди. Шу пайт унинг хаёлига бир фикр келди. 
Маҳмуд юз-қўлини ювди-да, қаёққадир от-
ланганча хотинига гапирди:
— Хотин, мен бир оздан кейин қайтаман, 
бир... хўп, келиб айтиб бераман! — дедию кў-
чага тез юриб чиқиб кетди. 
— Намозшомда қаёққа борасиз энди? — 
деди хотини жиғибийрон бўлиб. 
Бу пайтда Маҳмуд шошганча қаергадир 
кетиб борарди...
Ғолиб уйдагилари билан дастурхон атро-
фида овқатланиб ўтирарди. Дабдурустдан 
отаси Раззоқбой ака: «Ҳа, мана, эсимга кел-
ди!» деди баланд овозда. Оила аъзолари ҳам 
ҳадик, ҳам қизиқиш билан оилабошига тер-
мулишди. 
— Уч-тўрт кундан бери бир тушни қай-
та-қайта кўраяпман! — деб гап бошлади Раз-
зоқбой ака болаларига бир-бир қараб чиқиб. 


Фурқат Алимардон
122
— Қанақа туш? Айтиб беринг? — дейиш-
ди қизиқувчан қизчалари. 
— Эй, тушни бировга айтмайди, жим ўти-
ринглар-эй! — деб танбеҳ берди Ғолибнинг 
онаси аёлларга хос иримчилигига бориб.
— Сен иримингни йиғиштир, хотин! — 
деб Раззоқбой гапини давом эттирди. — Ту-
шимда бир нотаниш одам уйимизга кела-
ди. «Ака, одам боласи шундай бўлар экан, 
қилғиликни қилиб қўйиб, хатосини кейин 
тушунаркан! Мен ҳам билиб-билмай сиз-
ларнинг кўнглингизга озор бердим! Энди 
ҳаммамиз гуноҳкор бандамиз-да!» деб кечи-
рим сўрайди. 
Қизлар пиқиллаб кулиб юборишди. Ота-
лари ҳам жилмайганча сўзида давом этди.
Шу пайт ит ҳуриб, кимдир чақиргандек 
бўлди. Ғолиб жойидан қўзғалган эди, отаси:
— Ўтиравер! Шу тушим ўнг бўлиб, Маҳ-
мудбой келганга ўхшайди! Ўзим чиқаман! — 
дея ташқарилади. 
Ҳовлида бузоқни қувиб, ўйнаб юрган ит-
дан бошқа ҳеч зоғ йўқ, нарироқда эса ювиб, 
дорга ёйилган кўйлаклар ҳилпираб турарди.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling