Назарова Навбахор Нарзуллоевна Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси


Download 21.22 Kb.
bet2/4
Sana14.05.2023
Hajmi21.22 Kb.
#1458765
1   2   3   4
Bog'liq
Назарова Н

Тадқиқот долзарблиги. Шундай экан, бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири сифатида, аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича амалдаги тизимни танқидий кўриб чиқиб, уни янада такомиллаштириш масалаларини кўришимиз, мавжуд муаммоларга илмий асосланган ечимлар излаб топишишимиз керак бўлади.
Иш билан банд бўлмаган аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари аҳолининг барча қатламларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қоидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоа ва якка тартибда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатишдан иборатдир.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш шаклларига тўхталадиган бўлсак, амалдаги тизимда маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали, аҳоли ўртасида суҳбатлар олиб бориш,
ўқув машғулотлари ўтказиш ва Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги малакали ўқитувчилар томонидан ҳудудларга бориб семинар тренинглар олиб борилиши шакллантирилган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари ёрдамида аҳолига маълумотлар етказиб турилиши таъминланган [4].
Шунингдек, республикамизда аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурига кўра [3] қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинган:
- аҳолининг барча қатламларини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш;
- аҳолини ўқитиш билан қамраб олишни кенгайтириш;
- кўнгилли қутқарув дружиналари тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш;
- зилзила оқибатларининг сейсмик хавфи даражасини камайтириш;
- аҳолига юзага келаётган сейсмик вазиятни баҳолаш кўникмаларини сингдириш ва зилзила пайтида мутаносиб тарзда ҳаракат қилиш учун шарт-шароитларни таъминлаш;
- таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш.

Download 21.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling