Назорат учун саволлар


 Бизнес рискини бошқаришда зарур ахборотлар


Download 372.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana04.02.2023
Hajmi372.63 Kb.
#1160044
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-mavzu

3. Бизнес рискини бошқаришда зарур ахборотлар. 
Бизнес рискини бошқариш жараёнида рискни баҳолаш учун зарур 
ахборот қуйидагича таснифланиши мумкин: 
a) 
манбаалар бўйича: бозорда олинган, баҳоланаётган компанияда 
олинган; 
b) 
тури бўйича: юридик, молиявий, техник, тижорат; 


193 
c) 
кўлами бўйича: умумиқтисодий, соҳавий, алоҳида корхона ёки 
унинг тузилмавий бўлинмалари тўғрисида. 
Бизнес рискини баҳолашда ишлатиладиган ахборотни умуман олганда 
иккита гуруҳга бўлса бўлади: ташқи ахборот ва ички ахборот.
Бизнес рискини баҳолаш учун ишлатиладиган ташқи ахборот 
корхонани соҳада ва умуман иқтисодда ишлаш шартларини акс эттиради. 
“Бизнеснинг нормал ишлаши” тамойили асосида сотувлар ҳажми, 
олинаётган фойда ва молиявий ресурснинг энг мақбул бирикмаси ётади, улар 
эса кўп ҳолларда ташқи шароитлар билан белгиланади:

макроиқтисодий ва соҳавий факторлар; 

инфляция даражаси

мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш суръати; 

соҳадаги рақобат шартлари ва ҳ.к. 
Риск нуқтаи назаридан баҳоланаётган бизнеснинг ўзига хос хусусияти 
корхона ва унинг фаолиятини таърифлайдиган аниқ ва имкон қадар тўлиқ 
ички ахборот асосида намоён бўлади. Агар корхонада бизнес режа ишлаб 
чиқилган бўлса, унда корхонани таърифлаш бўлимида қуйидаги 
маълумотларни ўз ичига оладиган ахборотлар бор бўлади: 
- соҳа таърифи; 
- корхонанинг жорий молиявий ҳолатини асосий кўрсаткичлари; 
- ташкилий ҳуқуқий шакли; 
- устав капитали миқдори; устав капиталидан энг кўп ҳиссадор эгалар 
тўғрисида маълумотлар; 
- корхонани концерн ёки холдингга тегишлилиги. 
Бундан ташқари бизнес рискини баҳолаш учун қуйидаги 
маълумотлар керак бўлади: 
- корхона тарихи ҳақида ретроспектив маълумотлар. Айни вазиятда 
икки аспект муҳимдир: ҳар бир маҳсулот тури бўйича ишлаб чиқариш 
жараёни баёни ва корхона тарихи баёни; 


194 
- корхонанинг маркетинг стратегияси баёни (биринчидан ташқи 
омиллар; иккинчидан, ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳаёт даври; учинчидан, 
ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги билан белгиланади); 
- баҳолаш санасига бўлган корхонанинг жорий ишлари ҳолатини акс 
эттирувчи молиявий ахборот; 
Таъкидланган манбалар соф фойданинг ҳақиқий миқдори, молиявий 
таваккалчилик ва моддий ва номоддий активларнинг бозордаги қиймати 
ҳақидаги саволарга жавоб олиш учун асос бўла олади. Тасдиқлайдиган ёки 
ўзига хос ижобий ёки салбий томонларини ойдинлаштирадиган янада 
батафсил таҳлил учун бухгалтерлик ҳисоботнинг бошқа шакллари
шунингдек корхонанинг ички оператив ва бошқарув ҳисоботлари ҳам 
ишлатилиши мумкин. 
Бизнесни рискини баҳолашда ишлатилиши мумкин бўлган барча 
маълумотларни тўрт гуруҳ бўйича таснифлаш мақсадга мувофиқдир. 
Биринчи 
гуруҳ 
бизнесдан 
бўлган 
молиявий 
манфаатларни 
таърифлайди. Уларга қуйидагилар таалуқли бўлиши мумкин: 

операциялар ёки инвестициялардан фойда ёки пул тушумлари; 

активларни сотиш ёки гаровга қўйиш; 

бизнесни сотиш. 
Молиявий манфаатлар манбаалари чекланган. Қоидага кўра, таҳлил 
учун уларни тўлиғича аниқлаш айтарли қийин эмас. Бироқ, манфаатларни 
нотўғри аниқланган тўплами баҳолашни ишончлилигини жиддий равишда 
сусайтириши мумкинлигини назарда тутиш лозим. 
Иккинчи гуруҳ муайян ретроспектив даврда ва муайян истиқболга (1-3 
йилга) бизнеснинг молиявий кўрсаткичларини ифодалайди: 
- фойда-баҳолашда соф фойда ишлатилади, бироқ кўпинча фойдани 
эмас балки пул оқимини ишлатиш мақсадга мувофиқроқ. Бизнес эгасининг 
ихтиёрига тушадиган пул оқими соф фойда ва асосий фондлар ва номодий 
активларнинг баланс қиймати бўйича ҳисобланган амортизатсион 
чегирмалардан ташкил топади. Пул оқимини аниқ таркиби ва ҳисоблаш 


195 
усули кейинроқ кўриб чиқилади. Таъкидлаш жоизки, пул оқими серхаражат 
соҳаларда ва инфлятсия даражаси юқори бўлганда қўлланиши афзалроқ. Пул 
оқими соф фойдага нисбатан барқарордир ва айнан шунинг учун уни 
қўлланиши мақсадга мувофиқ; 
- дивидендлар ёки уларни тўлаш қобилияти. Бизнес рискини 
баҳолашнинг замонавий назария ва амалиёти дивидентларга компаниянинг 
даромадлилигига нисбатан кам эътибор беради. Бироқ, агар инвестор 
бизнесда назорати йўқ аксиялар пакетини сотиб олса, дивидентларни у 
томонидан қарор қабул қилинишига таъсири катта; 
- активлар-бизнес рискини баҳолашда активларни ўрнини тўғри 
тушуниш керак. бизнесни бир қисмига эгалик қилиш активларнинг 
мутаносиб қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди, фақат даромадларнинг 
бир қисмини олиш ҳуқуқини беради холос. Амалдаги корхона учун активлар 
таваккалчилик 
даражаси 
орқали 
даромадлиликка 
таъсир 
қилади. 
Тугатилаётган корхона учун активлар – даромаднинг асосий манбааси. 
Ушбу кўрсатгичларнинг ҳар бири динамикада таҳлил қилиниши керак. 
Учинчи гуруҳ – бизнес рискининг номолиявий кўрсаткичлари, шу 
жумладан: 
• Бизнеснинг умумий ҳажмидаги келишувлар улуши. Бу вазиятда 
кичик вариантдаги келишувларни ажратиш лозим: назорат пакетли ва 
назоратсиз пакетли (миноритар улуш) келишувлар. Муайян корхонада 
назорат пакетини харид қилиш уни бошқариш ҳуқуқини беради. Яъни 
назорат пакети эгаси миноритар пакет эгасига нисбатан қўшимча молиявий 
фойдалар олади. Демак, назорат пакетидаги битта аксия миноритар пакетдаги 
аксиядан қимматроқ туради деса ҳам бўлади; 
• Бизнеснинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва унинг устав низомлари. 
Бизнеснинг ушбу хусусиятини таъсири унинг ликвидлилиги билан бевосита 
(очиқ акциядорлик жамиятлар ёпиқ компанияларга нисбатан доимо 
ликвидлироқ бўлган) ва билвосита (мулк эгасининг уставда ўрнатилган 
ҳуқуқларини чеклайдиган) боғлиқ. 


196 
Бизнес рискини баҳоловчи томонидан ишлатиладиган тўртинчи гуруҳ 
ахборотлари фирма учун ташқи омилларни ташкил этади. Улардан 
эътиборлилари қуйидагилар: 
• Марказий Банкининг ва тижорат банкларининг мамлакатнинг 
ижтимоий иқтисодий ҳолатини ва ҳукуматнинг инвестицион сиёсатини 
таърифлайдиган фоиз ставкалари даражаси; 
• Таваккалчилик даражаси, шунингдек соҳавий, минтақавий. 
Бизнес рискини баҳолаш фаолияти аниқ бир вақтда баҳоланаётган 
объектнинг қиймати ёки мулк эгаси улуши миқдори ҳақида тушунча 
олишдан иборат. Бинес рискини баҳолаш мақсадлари ва вазиятлардан келиб 
чиққан ҳолда ҳар хил баҳоланиши мумкин. Шунинг учун баҳолаш ўтказиш 
учун қиймат хатосиз аниқланиши лозим. 
Корхонанинг якуний қийматини қуйидаги формула орқали аниқлаш 
мумкин: 
Бу ерда: 
V
i
– корхонанинг қийматини i-m метод ёрдамида баҳолаш;
i=1, …, n – бу ҳолатда қўлланиладиган методларнинг кўплиги; 
Zi - i методнинг тортилиш коеффициенти. 
Кўпчилик профессионал баҳоловчилар бизнес рискини баҳолашда учта 
ёндашув: харажат, қиёсий ҳамда даромад ёндашувларидан фойдаланишади. 
Корхонанинг муайян турлари уларнинг тижорат потенциалига асосланиб 
баҳоланади. 
Назорат учун саволлар: 
1. Бизнес рискларини бошқариш тамойилларини тушунтириб беринг? 
2. Бизнес рискни баҳолаш услубларини тушунтириб беринг? 
3. Бизнес рискини бошқаришда зарур ахборотларни сананг? 

Download 372.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling