Назорат учун саволлар


Download 372.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana04.02.2023
Hajmi372.63 Kb.
#1160044
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-mavzu



186 
Назорат учун саволлар: 
1. Молиявий хатарларни бошқариш юзасидан ёндашувларни изоҳланг? 
2. Операцион рискларни бошқариш тамойилларини тушунтириб беринг? 
3. Операцион рискларни бошқариш жараёнини тушунтириб беринг? 
4. Операцион рискларни бошқаришда стратегик усулларини изоҳланг? 
16-МАВЗУ: БИЗНЕС РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ
РЕЖА: 
1. Бизнес рискларини бошқаришнинг моҳияти ва унинг тамоиллари
2. Бизнес рискини баҳолаш мақсадлари; 
3. Бизнес рискини бошқаришда зарур ахборотлар; 
Таянч сўз ва иборалар: 
- Бизнес; 
- Суғурта; 
- Бизнес риски; 
- Регрессия; 
- Прогрессия; 
1. Бизнес рискларини бошқаришнинг моҳияти ва унинг 
тамоиллари. 
Интеграциялашган бошқарув жараёнлари давом этаётган бир вақтда 
рисклардан самарали фойдаланиш ва махсус ички имкониятларни излаб 
топишда Буюк Британиянинг етакчи бизнесменлари ва уларнинг кенгашлари 
ихтисослашган бизнес рискларини аниқлаш ва риск қийматини яратишга 
қаратилган айрим чора тадбирларни қўлламоқдалар. Ўшанда дунёдаги ялпи 
қийматни яратишда рисклиликнинг муҳим ҳодисалардан бири эканлиги асос 
қилиб олинганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Мутахассислар глобал 
тармоғида рискни тартибга солиш, одамлар, операциялар ва технологиялар 
асосида ўз мижозларига ёрдам беради, имкониятлардан фойдалана олиб 


187 
хатарларни ҳаракат орқали ўзгаришларни этказиб бирор хавфни-ўзгарувчан 
иш сифатини яратиш учун рискдан фойдаланиш ўринли бўлишини 
аниқлашди. Мисол учун Willis Group Holding молияявий етакчи суғурта 
брокери ҳисобланади. Willis компанияси бизнесда юзага келадиган 
рискларни қувватлаш орқали профессионал суғурта компаниясини тузишга 
эришди. Табиий бир савол туғилади, қайта суғурталаш орқали қандай риск 
хавфларни бошқариш мумкин? Бу саволга қуйдагича жавоб берамиз: 
1. Янги рискларни кичик корхоналарда фойдали ишларни бажаришдан 
олдин ёки йирик шартномалар тузишдан олдин ҳисоблаб чиқиш ва самарали 
таъсирини баён этиш ва бартараф этишда қўллаш; 
2. Синдикатлашган риск менежментини йўлга қўйиш; 
3. Суғурталаш бу рискни сотиб олиш дегани эмас, аксинча рискка 
қарши чора тадбирларни амалга тадбиқ қилиш деганидир; 
4. Кичик корхоналарда рискни диверсификациялаш орқали хатардан 
қочиш ёки уни бартараф этиш кабиларни ўз ичига олади. 

Download 372.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling