Назорат учун саволлар
Download 372.63 Kb. Pdf ko'rish
|
13-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий тақсимот тамойили.
- Енг яхши ва энг самарали фойдаланиш тамойили.
Қиймат ўзгариши тамойили. Иқтисодий ва ижтимоий кучлар остида
бозор конъюктураси ва нарх-наво даражаси ўзгаради. Бундай шароитда корхона қийматининг ўзгариши ҳам табиий. Бинобарин, корхона қийматини баҳолаш маълум бир санада амалга оширилиши керак. Қиймат ўзгариши тамойилининг моҳияти ана шундан иборат. Иқтисодий тақсимот тамойили. Бу тамойилига кўра, мулк қийматини орттириш учун мулкий ҳуқуқларни ўзига хос тақсимлаш ва бириктириш лозим бўлади. Бу эса ўз навбатида бизнес рискини пасайтириш учун туртки бўлади. Тақсимотни мулк ҳуқуқларининг турлари учун қўллаш мумкин: - жисмоний тақсимлаш (участкаларга, вертикал бўйича ва ҳ.к. ); - фойдаланиш ҳуқуқлари бўйича тақсимлаш (фойдаланиш ҳуқуқини чеклашлар); - мулк ҳуқуқлари кўринишлари бўйича тақсимлаш (биргаликда ижарага олиш, шериклик, ҳиссадорлик жамиятлари ва ҳ. к.); - фойдаланиш вақти бўйича тақсимлаш (турли муддатларга ижарага қўйиш, бутун ҳаёт давомида эгалик қилиш, келгуси ҳуқуқлар). Енг яхши ва энг самарали фойдаланиш тамойили. Юқорида келтирилган тамойилларни қўллаш орқали амлга оширилган таҳлилнинг натижаси бўлиб, мулкдан энг яхши ва энг самарали фойдаланиш ҳисобланади. Корхоналар билан бўлган битимлар тажрибасида корхона олди-сотдиси ва бизнес олди-сотдиси фарқланади. 191 Олди-сотди ҳақида гап юритилганда “корхона” ва “бизнес” атамалари аслида бир-бирига ўхшашдир. Корхона тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ишлатиладиган мулкий мажмуа ҳисобланади ва корхона фаолияти учун мўлжалланган мол-мулкнинг барча турларини ўз ичига олади. Корхона эгалик ҳуқуқи асосида (хўжалик юритиш ёки бевосита раҳбарлик қилиш ҳуқуқи) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳар хил ҳуқуқ субъектларига тегишли бўлиши мумкин. Хусусан, корхона мулкий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва тугатиш билан боғлиқ бўлган ҳар хил битимлар объектига ҳам айланиши мумкин. Download 372.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling