Архитектура атамалари изоҳли лугати
Download 23.8 Kb.
|
Arxitektura atamalari izoxli lugati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айвон
- Аланга, тарғил
- Андаза
- Арзиқламба, арзиқлламма
Aim.uz Архитектура атамалари изоҳли лугатиАвж-1) гумбаз, равоқнинг энг баланд нуқтаси; 2) наққошликда рангнинг нихоятда ёрқин, очиқ даражада берилиши. Нақшда қизилнинг авжи. Аврс-бинонинг ташқи безаги. Пештоқ авра либоси кошинкори Айвон-уч томони девор билан ўралган олди очиқ хона. Тузилиши жихатдан айвоннинг уч хил тури учрайди: дахлиз-айвон, устунли айвон, равоқли айвон. Айланма ислими-доира, айланма шакллар асосида тўзилган ўсимликсимон нақш тури. Аланга, тарғил-наққошликда гуллар ичини тўлдиришда ишлатиладиган гулхан алангансини эслатувчи шакл. Амал-кўпинча эски иморатларда меъмор ёки устанинг дастхати шу сўз билан бошланади: Амоли усто» каби. Анг-сопол қувур, мўри. Ангоб-1) қизил кесакдан тайёрланган бўёқ; 2) сополга, девордаги ғиштга суртилган рангли пардоз; 3) кўчма маънода-ғишт девор чокларини текислаб пардоз бериш. Усталар барноп деб ҳам аташади. Андаза-ўлчов олиш, айнан шаклни кўчириш. Араш-қадимги ўлчов бирлиги; 1 араш 50-60 см. Арақи-шип билан девор орасидаги горизонтал тахта. У кўпинча безакдор ва бошқа хошияларга нисбатан кенгроқ бўлади. Ароқи юзаси девор сатхига нисбатан эни кенгроқ бўлади. Арка-равоқ, тоқ. Арақи сарров-хона тепасидаги деворга туташ асосий сарровнинг арақи кўринишга ишланиши. Арзиқ, ганч-махаллий ганч (алебастр)нинг Фарғона водийсида кенг тарқалган тури ва унинг номи. Арзиқламба, арзиқлламма-ганч билан пардозланган текис шип; қамиш чий устидан тортилган ганчсувоқ. Балхи гумбаз-энг содда кенг тарқалган гумбаз тури; тўғри тўртбурчак ёки квадрат асосли хоналар устига ҳар бурчагидан ғишт билан қия териб ишланадиган, нисбатан паст гумбаз. Балки гумбаз асосан паст томли бинолар (мадраса хужралари, хаммом, сув омборлари ва б)да учрайди. Бандак-ғиштин деворларда кўндаланг ўрнатилган шаклдор майда ғишт. Download 23.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling