Дила-мармар, ғишт ва ёғоч ишларида ўртасида бўрттириб ишланган тўртбурчак юза.
Ёдгорлик, обида-асори атиқа буюми, ашёси.
Зарба-гумбаз, равоқ асосларига тушадиган керги кучи.
Зарбалик гумбаз-тузилишида махсус қовурғалари халқалари- бўлган гумбаз.
Зиёратхона-мақбара (қабр) олдида махсус зиёрат учун мўлжаллаб қурилган хона.
Ибодатхона-ибодат қиладиган махсус хона, бино. Черков, бутхона, эхром ва х.к.
Интерьер-бино ички кўриниши, хона архитектураси.
Изора-деворнинг токча билан бино сахни орасидаги пастки қисми; шу қисмга ишланадиган безак.
Ироқи-муқарнас тури; шаклдор равоқ чизиқлари ўзаро кесишиши натижасида ясалган поғонали суйри безак.
Ишқор-ўсимликларнинг алохида (янтоқ каби) турларини йиғиб, қуритиб тайёрланадиган кул. Сиркор безакларда бўёққа аралаштирилиб ишлатилади.
Кашсо-черков, христианлар ибодатхонаси.
Калла муқарнас-муқарнас асосида яратилган каллак.
Каллак, калла-устуннинг тепа, безатилган қисми, боши. Каллак кўпинча ёғочдан ишланади, баъзан сополдан, тошдан ясалади. Каллак турларидан махаллий меъморликда кенг тарқалгани-калла муқарнас.
Карвонсарой, работ, лангар-карвонлар тўхтаб, тунаб ўтадиган жой, сарой. Карвонлар йўлида, бир кунлик масофа ва шахар ичида қурилган. У қароргоҳ, истиқомат жойи, истехком, молларни сақлайдиган омбор, оғил ва бошқа уй жойлардан иборат бўлган. Карвонсаройларнинг меъморий шаклу шамоили ҳар хил бўлган.
Карниз-бўғот.
Кесма кошин, кошин буруш-ранг баранг кошин парчаларини кесиб эговлаб тайёрланадиган терма (йиғма) безак нақш.
Кирпич-ғиштнинг қадимги туркий атамаси. Хоразм ўзбеклари карвич деб талаффуз этишади. Навоий асарларида кўп учрайди.
Китоба-бинолар безагидаги ёзувли намоён, бир хикмат ёки тарих санаси ёзилган жой. Кўпинча пештоқ тепасидан кўндаланг ёзув қатори, боғдоди эшикларнинг тепа қисмидаги ёзувли тахтача шундай аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |