1. Умумий қоидалар бобида тушунчаларга таърифлар берилган: - 1. Умумий қоидалар бобида тушунчаларга таърифлар берилган:
- тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
- текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири;
- “хавфни таҳлил этиш” тизими — назорат қилувчи органлар томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. Тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳақида хабар берувчи баҳолаш мезонлари бобида тадбиркорлик субъектлари баҳолашда қайси асосий кўрсаткичлар орқали амалга ошириш белгиланган: - 2. Тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳақида хабар берувчи баҳолаш мезонлари бобида тадбиркорлик субъектлари баҳолашда қайси асосий кўрсаткичлар орқали амалга ошириш белгиланган:
- 1) санитария-эпидемиологияга оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари бўйича;
- 2) назорат остидаги объектларнинг фаолият турлари бўйича;
- 3) назорат остидаги объектларида, атроф-муҳитда ва бошқа олиб борилган лаборатория-инструментал таҳлиллар натижаларси бўйича;
- 4) объектнинг фаолияти билан боғлиқ ва ходимлар учун белгиланган талаблар бузилганлиги натижасида касалликлар рўйхатга олинганлиги бўйича;
- 5) назорат остидаги объектларнинг бино ва иншоотларини санитария-техник ҳолати бўйича.
3. Хавф даражалари таснифи бобида амалга оширилган баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражаси умумий баллар асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи уч хил тоифага ажратилиши белгиланган. - 3. Хавф даражалари таснифи бобида амалга оширилган баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражаси умумий баллар асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи уч хил тоифага ажратилиши белгиланган.
- хавфи юқори – баҳоланган барча тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг 20 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;
- хавфи ўртача - баҳоланган барча тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг хавфи юқори бўлган 20 фоиз қисмини истисно этган ҳолда 50 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;
- хавфи паст - баҳоланган тадбиркорлик субъектининг хавф даражаси паст бўлган қолган тадбиркорлик субъектлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |