Нбдз руз — электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


-жадвал. Изоляцияловчи қисқичларнинг минимал ўлчамлари‎‎


Download 329.35 Kb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi329.35 Kb.
#1510486
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ

2.3-жадвал. Изоляцияловчи қисқичларнинг минимал ўлчамлари‎‎

Электр ускуналарининг номинал кучланиши, кВ‎‏


Узунлиги, мм‎‎

изоляцияловчи қисми‎

дастак‎

1 гача‎

Чекланмайди, қўллашга қулай ҳолда белгиланади‎‎

6 дан 10 гача‎

450‎

150‎

10 дан юқори, то 35 гача‎

750‎

200‎

Электр ўлчовчи қисқичлар
2.1.24. Электр ўлчовчи қисқичларга қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 9071-79 да келтирилган.
2.1.25. Электр ўлчовчи қисқичлар электр узатиш тармоқларида уларнинг яхлитлилигини бузмасдан тармоқдаги ток, кучланиш ва қувватни ўлчаш учун ишлатилади.
2.1.26. 10 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган электр ўлчовчи қисқичлар ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил топган. Қисқичнинг ишчи қисми очилиб-ёпиладиган магнит ўтказгичдан, чўлғамдан ва олиб қўйиладиган ёки ичига ўрнатилган ўлчов асбобидан ташкил топган. Изоляцияловчи қисми ва дастаги эса электроизоляцияловчи материалдан тайёрланиши ва минимал узунлиги 380 мм, дастаги 130 мм бўлиши лозим.
2.1.27. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналари занжирларида ўлчовчи қисқичлар билан фойдаланилганда чиқариладиган асбобларни ишлатиш, шунингдек, ўлчов чегарасини ток ўтказувчи қисмлардан қисқичларни олмай туриб алмашлаб улаш ман қилинади. Ўлчаш ишлари олиб борилаётганда қисқични осилиб турган ҳолда ушлаш лозим.
2.1.28. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўлланиладиган қисқичлар ишчи қисмдан (ажратгичли магнит ўтказгич, чўлғам ва ўлчов асбобидан) ҳамда бир вақтнинг ўзида изоляцияловчи қисмли таянч ва дастак вазифаларини бажарувчи корпусдан иборат.
1000 В дан юқори кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор лампали асбоблар
2.1.29. 1000 В гача ва ундан юқори кучланиш кўрсатгичларига қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 20493-75* да келтирилган.
2.1.30. Электр ускуналарда кучланиш бор ёки йўқлигини аниқлашга мўлжалланган кўрсаткичлар қўлда олиб юриладиган кучланиш кўрсатгичларидир. Кучланиш кўрсатгичларининг ишлаши газоразрядли индикатор лампадан сиғим токи ўтганда ёниш принципига асосланган.
2.1.31. Кучланиш кўрсатгичи ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил топган. Ишчи қисмга учлик - контакт, газоразрядли лампа ва конденсаторлар киради. Изоляцияловчи қисм ишчи қисм билан дастак оралиғида жойлашган бўлиб, бир неча элементдан ясалган бўлиши мумкин. Телескопик конструкцияларни ишлатишга ҳам рухсат берилади.
2.1.32. Кучланиш кўрсатгичининг ўлчамлари 2.4-жадвалда келтирилган ўлчамлардан кам бўлиши мумкин эмас.
2.1.33. Кучланиши 10 кВ дан юқори бўлган электр ускуналарида 2.2-жадвалдан узунликка мос бўлган изоляцияловчи штангаларга маҳкамланган. 2 — 10 кВ кучланиш учун мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан фойдаланиш мумкин.
2.1.34. Кучланиш кўрсатгичининг сезгирлиги унинг лампаси минимал кучланишида ёниши билан, яъни сигнал лампасининг барқарор нурланиши билан характерланади.
1000 В дан юқори кучланишда қўлланиладиган кўрсатгичнинг ёниш кучланиши ушбу электр ускуналари номинал кучланишининг 25 фоизини ташкил қилиши зарур.
2.1.35. Кучланиш кўрсатгичини ишлатишдан олдин унинг ишга яроқлилиги махсус асбоблар билан ёки яқин ерда жойлашган ва олдиндан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга яқинлаштириш билан текширилади.


Download 329.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling