Т/р
|
Номи ва вазифаси
|
Бажарилиш, ўлчамлари, мм
|
Фойдаланиш жойлари
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Огоҳлантирувчи белгилар ва плакатлар
|
1.
|
Электр токидан шикастланиш хавфлилигини огоҳлантирувчи доимий белги. Эҳтиёт бўлинг! Электр кучланиши
Бу ҳам
|
ГОСТ 12.4.026-76 га (2.5. рақамли белги) мувофиқ. Фони сариқ, гардиши ва стреласи қора
Бу ҳам
|
Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида. Тақсимлаш ускуналарига кирадиган эшикларнинг ташқи сиртига, унинг ичида жойлашган КРУ ва КТП эшиклари бундан мустасно; ўчиргич (выключатель) ва трансформатор хоналари эшикларининг ташқи сиртига; ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган ток ўтказувчи қисмларнинг тўсиқларига; 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғма шчит эшикларига маҳкамланади. Аҳоли яшайдиган жойларда, 1000 В дан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг устунларига ердан 2,5 — 3 м баландликда, устунларнинг оралиғи 100 м дан кам бўлганда ҳар икки устуннинг бирига, устунлар оралиғи 100 м дан кўп бўлганда ва йўлларнинг кесишган жойларида ҳар бир устунга маҳкамланади. Йўллар билан кесишган жойларда белгилар устуннинг йўл тарафига қаратилган бўлиши, қолган ҳолларда устунни навбатма-навбат ўнг ва чап томонларига маҳкамланади. Белгилар металл ва ёғоч устунларга маҳкамланади.
|
2.
|
Доимий огоҳлантирувчи белги. Эҳтиёт бўлинг! Электр кучланиши
|
Ўлчамлари ГОСТ 12.4.026-76 га мувофиқ бетон юзасига рамка ва стрела трафарет билан ювилиб кетмайдиган қора бўёқ билан туширилади. Бетон юзаси асосий фон ҳисобланади
|
Бу ҳам, фақат ҳаво электр узатиш тармоқларининг темир бетон устунлари учун қўлланилади.
|
3.
|
Электр токидан шикастланиш хавфлилигини огоҳлантирувчи кўчма плакат Тўхта Кучланиш
|
Оқ фонда қора ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади. ГОСТ 12.4.027-76 га асосан стрела қизил рангда чизилади 280 — 210
|
Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида. Ёпиқ тақсимловчи қурилмаларда доимий тўсиқлар олиниб, кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларни вақтинчалик ўрнатилган тўсиқларга; кириш мумкин бўлмаган, ўтиш жойларига ўрнатилган тўсиқларга; иш жойига қўшни камераларни доимий тўсиқларига. Очиқ тақсимловчи қурилмаларда ердан иш олиб борилаётганда иш жойини тўсиш арқонларига ва канопларига, иш жойига яқин йўлдан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмни конструкциясига.
|
4.
|
Юқори кучланиш билан синов ўтказилаётганда электр токидан шикастланиш хавфсизлигини огоҳлантирувчи кўчма плакат. Синов Ҳаёт учун хавфли
|
Оқ фонда қора ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади. ГОСТ 12.4.027-76 га асосан стрела қизил рангда чизилади. 280 — 210
|
Юқори кучланиш билан синов ўтказиш учун иш жойини тайёрлаш мобайнида ускуналар ва ток ўтказувчи қисмларнинг тўсиқларига плакатни ёзилган томонини ташқарига қаратган ҳолда осилади.
|
5.
|
Конструкцияларга кўтарилганда кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга яқинлашиш натижасида хавф туғдирувчи омиллардан огоҳлантирувчи кўчма плакат. Чиқма Ўлдиради!
|
Оқ фонда қора ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади. ГОСТ 12.4.027-76 га асосан стрела қизил рангда чизилади. 280 — 210
|
Тақсимловчи қурилмаларда ходимнинг юқорига кўтарилиб ишлаши учун мўлжалланган конструкцияларга, қўшни ҳамма конструкцияларга осилади
|
|