Тақиқловчи плакатлар
6.
|
Иш жойига кучланиш беришни тақиқловчи кўчма плакат. Уланмасин Одамлар ишламоқда
|
Оқ фонда қизил ҳарфлар билан ёзилади. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади 240'130; 80'50
|
Плакат 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида ишлатилади. Плакат янглиш улаш натижасида иш жойига кучланиш бериш мумкин бўлган ажратгич, узгич ва ўчиргичларнинг юритгичларига, узоқдан бошқарувчи аппаратларнинг кнопка ва калитларига, 1000 В гача кучланишли коммутацион аппаратларга (автоматларга, рубильникларга ва ўчиргичларга) осилади. 1000 В дан паст кучланишли коммутацион аппаратлари бўлмаган схемали (чизмали) қўшилмаларда сақлагич олинган ерга осилади
|
7.
|
Одамлар ишлаётган тармоққа кучланиш беришни тақиқловчи кўчма плакат. Уланмасин Тармоқда иш бажарилмоқда
|
Қизил фонда оқ ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги оқ рангда чизилади 240'130; 80'50
|
Бу ҳам, фақат адашиб улаш натижасида одамлар ишлаётган ҳаво ва кабель электр узатиш тармоқларига кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларни бошқарувчи кнопкалар, калитлар ва юритгичларга осилади
|
8.
|
Сиқилган ҳаво, газ юборишни тақиқловчи кўчма плакат. Очилмасин Одамлар ишламоқда
|
Оқ фонда қизил ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади 240 130
|
Электростаниция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида. Ўчиргич ва ажратгичларнинг пневматик юритгичлари ёрдамида ишлаётган одамларга ёки одамлар ишлаётган ўчиргич ва ажратгичларнинг ҳаракатга келиши натижасида янглиш сиқилган ҳаво юбориши; водород, карбонад кислота ва бошқа газ қувурларини янглиш очиш натижасида ишлаётган одамларга хавф туғдирилиши мумкин бўлган жўмрак ва сурилма қопқоқларга осилади
|
|