Нбдз руз — о дополнительных мерах по внедрению водосберегающих технологий и экономии поливной воды на июнь-сентябрь 2011 года
Download 29.88 Kb.
|
Eslatma (xizmat safari)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳига ЭСЛАТМА
Сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳига ЭСЛАТМА Ҳудудларда ўрнатилаётган рақамли назорат-ўлчов қурилмалари учун қанча маблаг ажратилди ва (июн ҳолатига) қанча пул ажратилади, шунингдек, қачон эълон берди, биржа орқали сотиб олинадиган қурилмалар мазкур техник топшириқ асосида харид қилинганлиги, қайси ташкилот билан шартнома қилди, вилоят, туман кесимида қанча қурилма ўрнатилган. Сим-карта тўловларини ташкил этиш, эксплуататсия қилиш, интегратсия қилишни ташкил этиш. 2021-2023 йилларда ўрнатилган рақамли назорат-ўлчов қурилмаларининг ишлаш ҳолати, уларнинг вазирлик томонидан тасдиқланган техник-талабларга мослигини ва вазирлик серверлари билан интегратсия қилинишини ҳамда ўрнатилган қурилмалар сонини 2022 йил якунлари бўйича тақдим этилган ҳисоботларда кўрсатилган қурилмалар сонига мувофиқлигини ўрганиш. 2021-2023 йилларда ўрнатилган рақамли назорат-ўлчов қурилмаларининг ўрнатилган жойларини таҳлил қилиш. Шунингдек, 2023 йилда ўрнатилиши режалаштирилган қурилмаларнинг ўрнатиш жойларининг рўйҳатини шакллантириш (бунда қурилмаларни биринчи навбатда Республика, вилоят ҳамда туман чегарасидаги сув балансларини ҳисоблаш нуқталарига ўрнатиш лозимлигини инобатга олиш). Барча сув хўжалиги обектларига ўрнатилаётган қурилмаларни мавжуд талабларга мослигини, уларнинг сифати ва давлат стандартидан ўтганлик ҳолатини ўрганиш. Сув хўжалиги ташкилотларида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маъсул бўлган ходимларнинг таянч олий маълумотга эгалигини ўрганиш. Сув омборлари ва ирригатсия тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида онлайн режимда назорат қилиш қурилмаларини ўрнатишга ажратилган маблағларни 2023 йил учун белгиланган режага мувофиқлигини ўрганиш. Мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш учун ўрнатиладиган қурилмаларга ажратилган маблағларни 2023 йил учун белгиланган режага мувофиқлигини ўрганиш. Йирик гидротехник иншоотлар ва бошқа сув хўжалиги обектларини бошқаришни автоматлаштиришга ажратилган маблағларни белгиланган 2023 йил учун режага мувофиқлигини ўрганиш. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган соҳага доир ахборот тизимларига маълумот киритиш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий ёрдам бериш. Ҳудудларда ўрнатилаётган рақамли назорат-ўлчов қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий ёрдам бериш. Download 29.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling