Нбдз руз — Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тоифаси Қоплаш пули билан таъминлаш учун талаблар
Download 0.62 Mb.
|
121-сон 27.04.2011 й (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар
- Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари
- II. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги норматив талаблар
- III. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш
- IV. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш, спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига харажатларнинг таркиби ва нормалари
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплаш харажатлари НОРМАЛАРИ
(19-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 20. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийларнинг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар терма жамоаларнинг спортчилари ва тренерларини қоплаш пули билан мақсадли молиявий таъминлаш манбалари ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳажми ҳар йили тасдиқланадиган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида ҳамда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг харажатлари сметасида назарда тутилади. (21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда) III. Якунловчи қоидалар 22. Терма жамоалар ва уларнинг захираси аъзолари учун қоплашга мақсадли пул (молиявий) маблағлари олган ташкилотлар улардан фойдаланишнинг тўлиқ ҳисобини юритиши керак. 23. Қоплашга мақсадли пул (молиявий маблағлар) олган ташкилотлар ҳисобот даври (ой, чорак, йил)дан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ваколатли органга олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этишлари шарт. Ҳисобот шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади. 24. Тегишли ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган молиявий ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади: маблағларнинг олувчи ҳисоб рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси нусхаси; олувчиларнинг пластик карточка ёки ҳисоб рақами ва ўтказилган сумма кўрсатилган рўйхати. 25. Комиссия раиси ва аъзолари терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари таъминотига ажратилган маблағларга эҳтиёжнинг тўғри аниқланганлиги, уларнинг ўз вақтида тақсимланганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги учун жавоб берадилар. 26. Терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари берилган пул (молиявий) маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланиши шарт. 27. Ташкилотлар қоплаш пулининг ўз вақтида тўланиши ва ундан мақсадли фойдаланиш бўйича тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб берадилар. Олдинги таҳрирга қаранг. (илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига 2-ИЛОВА Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммалашган спортнинг барча турлари бўйича оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш, тўловларни ва молиялаштириш манбаларини амалга ошириш, шунингдек спорт делегациялари ва спорт терма жамоаларини халқаро даражалардаги спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат сафарига юбориш тартибини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни ҳамда уларда қатнашишни амалга оширувчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, спорт федерациялари (уюшмалари) ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) учун мажбурий ҳисобланади. (2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобига ҳам ўтказилиши мумкин, ушбу маблағлардан фойдаланиш тартиби ваколатли орган ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига, спорт мусобақаларини, шу жумладан халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш шартларига мувофиқ белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ваколатли органлар — давлат бошқаруви ва маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман) ижро этувчи ҳокимият органлари, уларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ёки уларда қатнашиш учун бюджет маблағлари ажратилади; жисмоний тарбия-спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси; спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат; спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари регламенти (кейинги ўринларда регламент деб аталади) — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган мажбурий шартлар ва талабларни, шунингдек уларда қатнашиш шартларини белгиловчи қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳужжат; спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисида низом — спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби ва шартларини белгилайдиган ҳужжат; спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув; спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар; оммавий жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар; спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади; ўқув-машқ йиғинлари — спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишидаги, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар; спорт курслари, семинарлари ва конференциялари — спортчиларнинг, тренерлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар; спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс; тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс; спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс; Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари; спорт терма жамоалари — турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари (шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари); тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларининг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт терма жамоаларининг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда — спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган спорт терма жамоаларининг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа; спорт делегацияси — битта ёки бир неча спорт терма жамоаларидан иборат бўлган ташкилот, минтақа ёки мамлакат номидан вакиллик қиладиган, раҳбар, унинг ўринбосарлари, менежерлар ва бошқа мутахассислар бошчилик қиладиган жамоа; комплекс илмий гуруҳ — спорт турлари бўйича терма ва клуб жамоаларида илмий-методик ишларни ҳамда илмий-методик таъминлашни амалга оширувчи мутахассислар жамоаси; спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиси —зиммасига спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда бевосита қатнашиш функциялари юкланган жисмоний шахс. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари жумласига қуйидагилар киради: а) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказувчи ташкилотларнинг раҳбари ва маъмурий ходими; б) спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, раҳбарлари (вакиллари, бошлиқлари) ва менежерлари; в) техник ходимлар; г) хизмат кўрсатувчи ходимлар; мулкий таъминлаш — спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, олимлари ва бошқа мутахассисларини тегишли спорт буюмлари, кийим-бош, анжомлар, асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари ва шу кабилар билан таъминлаш; спорт иншооти — спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) II. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги норматив талаблар Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Ҳудудий Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари спортчилари, тренерлари, спорт ҳакамлари ва бошқа қатнашчиларини овқатлантиришни қоплаш бўйича харажатлар нормаларига мувофиқ таъминланади. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Ҳудудий Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатишнинг бир куни учун спорт ҳакамларига тўлов миқдорлари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ нормалар бўйича тўланади. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда) 6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалар, медаллар ва дипломлар нормалари ушбу Низомга 3-иловада келтирилган. 7. Ўқув-тренировка йиғинлари таснифи ушбу Низомга 4-иловада келтирилган. 8. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашувчи спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотининг қўшимча шартлари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган. III. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш 9. Спорт мусобақалари уларни ўтказиш характерига кўра қуйидагича бўлиши мумкин: шахсий — уларда (жинси, ёши, спорт малакаси бўйича) алоҳида спортчилар эгаллаган ўринлар аниқланади; шахсий-жамоавий — уларда шахсий биринчиликдан ташқари, жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади; жамоавий — уларда фақат жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади; классификацион — уларда спортчилар томонидан разряд нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг ягона спорт таснифи талабларининг бажарилиши аниқланади; Олдинги таҳрирга қаранг. саралаш — уларнинг якунларига кўра спорт терма жамоалари шакллантирилади; (9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. комплекс — уларнинг дастурида «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» ва шу каби спортнинг бир неча турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилади; (9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) лицензияли, малакавий, рейтингли, саралаш — уларнинг якунлари бўйича Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатларида ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар эгалари (ёки қатнашчилар) аниқланади. 10. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қуйидагиларга бўлинади: минтақавий тадбирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва бошқалар бўйича); республика тадбирлари (республика чемпионатлари ва кубоклари, вилоятлараро ёки республиканинг бир нечта минтақалари иштирокидаги, шу жумладан очиқ турнирлар); халқаро тадбирлар (Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинлари, жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари, хорижий давлатларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклар, фестиваллар, турнирлар ва бошқалар). 11. Ўқув-тренировка йиғинлари қуйидаги тоифаларда бўлиши мумкин: барча даражалардаги (минтақавийдан халқаро даражагача) аниқ спорт мусобақаларига тайёргарлик бўйича; спортчиларни бўлажак спорт мусобақаларига ва мусобақа даврига, туркумига умумий жисмоний тайёрлаш, тиклаш (комплекс ва чуқурлаштирилган тиббий тиклаш) билан боғлиқ тайёргарлик бўйича. Ўқув-тренировка йиғинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ва ундан ташқарида ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда уларнинг давом этиши ва қатнашчиларининг сони ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таснифга биноан регламентланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Тасдиқланган календарь режа асосида спорт мусобақасини ўтказадиган ваколатли органнинг раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбири (спорт мусобақаси, ўқув-машқ йиғини ва шу кабилар) тўғрисидаги низом тасдиқланади, унда қуйидагилар назарда тутилади: (12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) спорт тадбирини ўтказиш тизими — тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ тадбирни ўтказиш тартиби; қатнашувчи ташкилотлар — спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирида жисмоний тарбия — спорт ёки бошқа ташкилотлар жамоаларининг қатнашиши ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар; спортчилар, тренерлар ва бошқа қатнашчиларнинг сон жиҳатидан таркиби — тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирининг қатнашчилари сони; тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спортчиларнинг жинс ва ёш тоифалари; тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ натижаларни баҳолаш тизими; тиббий-санитария таъминоти, суғурта қилиш ва техника хавфсизлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. спорт делегациялари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари қатнашчиларининг ва спорт ҳакамларининг (Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинлари, жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари қатнашчиларининг) анжомлари; (12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. спорт мусобақаларининг молиявий шартлари — тегишли ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш бўйича молиявий мажбуриятларини назарда тутади; (12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) буюртманомаларни бериш тартиби ва муддати — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирида қатнашишга буюртманомалар шаклини, шунингдек, буюртманомани қабул қиладиган ташкилотнинг аниқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда, олдиндан ва якуний буюртманомани бериш муддатларини назарда тутади; Олдинги таҳрирга қаранг. тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт мусобақаларининг ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тартиби; (12-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. спорт мусобақаларининг ўтказилиш жойи ва вақти; (12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. спорт мусобақалари қатнашчиларининг келадиган куни ва жўнаб кетадиган куни. (12-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 13. Ваколатли органлар ва спорт ташкилотлари спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига, спорт тадбирини ўтказиш регламенти (низоми)га, ташкилий қўмиталарнинг таклифномаларига (регламентларига) мувофиқ ўтказадилар ва уларда қатнашадилар. (13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 14. Ўқув-тренировка йиғини ташкилотчилари қуйидагиларга мажбур: назарий ва амалий машғулотлар, маданий-оммавий ва тарбиявий ишлар режаларини, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини, комплекс илмий гуруҳ ишлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва машғулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаларини тасдиқлаш; ўқув-тренировка жараёнини ўтказиш сифатига, спортчиларнинг техник ва тактик маҳоратини такомиллаштиришга, қатнашчилар ўртасида интизомга риоя қилишга, мол-мулкларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиш; малакали тренерлар, врачлар, массажистлар, психологлар ва бошқа мутахассисларнинг қатнашишини таъминлаш, шунингдек спорт иншоотларини зарур анжомлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш; буйруқ (фармойиш) билан ўқув-тренировка йиғини бошлиғини ва унинг ўринбосарини тайинлаш; техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини ва қатнашчиларни суғурта қилишни таъминлаш; спортчиларнинг ва ушбу Низомда назарда тутилган ўқув-тренировка йиғини бошқа қатнашчиларининг номма-ном рўйхатларини тасдиқлаш. IV. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш, спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига харажатларнинг таркиби ва нормалари Олдинги таҳрирга қаранг. 15. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, спорт терма жамоаларини тайёрлаш ва уларнинг спорт мусобақаларида қатнашишини, уларнинг моддий ва мулкий таъминотини, шунингдек жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-методик жиҳатдан таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишни молиялаштириш ваколатли органлар ҳамда спорт ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини, ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишга, спорт терма жамоалари аъзоларини мулкий таъминлашга, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни илмий-методик жиҳатдан таъминлашга, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишга ажратиладиган маблағлар ҳажми ваколатли органлар қарорларида белгиланади. (15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш сўмларда ва/ёки хорижий валютада, тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида, амалдаги нормаларга, шунингдек халқаро ва республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-машқ йиғинлари, курслар (семинарлар) ва шу кабиларнинг ташкилотчилари томонидан белгиланган молиявий шартларга мувофиқ ваколатли органга, ташкилотга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштиришда ваколатли орган томонидан аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирининг харажатлар сметаси тузилади ва тасдиқланади, унда амалга ошириладиган харажатларнинг йўналишлари ва уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилади. (17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирини амалга оширишга ажратиладиган бюджет маблағлари миқдори амалдаги харажатлар нормаларига ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ёки амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади. (17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатларига қуйидагилар киради: қатнашчиларнинг тадбир бўладиган жойгача ва у ердан қайтишдаги йўл харажатлари; қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги яшаш харажатлари; қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги овқатланиш харажатлари; қатнашчиларнинг тадбирлар давомида йўлда ўтадиган вақти учун суткалик харажатлари; спорт ҳакамларининг меҳнат ҳақи; ягона ижтимоий тўлов; спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш; спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ижарага олиш; тиббий хизмат кўрсатиш; қатнашчиларни суғурта қилиш; махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш; фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш (ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ); жамоат тартибини сақлаш; канцелярия анжомлари билан таъминлаш; ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун совринлар (қимматбаҳо совринлар, кубоклар)ни тайёрлаш ёки сотиб олиш; ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун медаллар ва дипломларни тайёрлаш ёки сотиб олиш; йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш; ёнғинга қарши хизмат кўрсатиш харажатлари. Олдинги таҳрирга қаранг. 19. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида спорт терма жамоаларининг иштироки билан боғлиқ харажатларга, уларни ўтказиш шароитлари ва регламенти (низоми)ни ҳисобга олган ҳолда, қуйидагиларга сарфланадиган харажатлар киради: (19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг спорт тадбирлари ўтадиган жойгача ва у ердан қайтиб келиш бўйича йўл харажатлари; спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг яшаш харажатлари; спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг овқатланиш харажатлари; спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг йўлда бўлиш вақтидаги суткалик харажатлари; спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш; спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва транспортни ижарага олиш; махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш; йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш; тиббий-тиклаш тартиботлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий суғурта қилиш; қатнашчиларни суғурта қилиш; бадаллар тўлаш (қатнашиш, аккредитация қилиш, жамоа ва старт бадаллари учун, допинг юзасидан назоратдан ўтиш, аэропорт учун), шунингдек кириш визалари тўлови, ногабарит багаж учун тўлов; фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш; Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида қатнашишда махсус спорт анжомлари, махсус кийим-бошлар ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари. Олдинги таҳрирга қаранг. Спорт терма жамоаларининг турли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун кетаётганда хорижий давлат ҳудудида овқатланиши ва яшаши қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар бўйича назарда тутилади, агар тадбир ўтказиладиган жойдаги ташкилий қўмита шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда агар спорт делегациясининг яшаш ва овқатланиш нормалари ташкилий қўмита шартларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан юқори бўлса, у ҳолда ташкилий қўмита нормалари қўлланади. (19-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 20. Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги: йўл харажатлари ва йўлда бўлиш вақтидаги суткалик пулни тўлаш харажатлари — спорт делегацияларини, жамоаларини, спортчилар гуруҳларини (ёки спортчини), тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни юбораётган ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади; Олдинги таҳрирга қаранг. спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ турар жой ва овқатланиш билан таъминлаш харажатлари — аниқ спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш шартларига мувофиқ, бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади; (20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) узоқ тоғли жойларда ёки сувли ҳудудларда алоҳида шароитларда оммавий спорт тадбирларини, шу жумладан ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда спорт ташкилотларига, ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар нормаларидан ҳамда тегишли равишда тадбирларнинг давом этиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, овқатланиш маҳсулотларини сотиб олиш ва тадбирлар қатнашчиларининг бошқа харажатлари учун харажатларнинг жами суммасини ҳисобот бериш асосида нақд пул билан беришга рухсат этилади, бунда бюджет маблағлари Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси қоидаларига мувофиқ (2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатга олинган) ажратилади. Маблағлар тадбир қатнашчиларини овқатланиш маҳсулотлари ва шу кабилар билан таъминлаш мақсадида ҳисобот тақдим этадиган шахсга берилади. 21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишда харажатлар тегишли халқаро ташкилот ёки ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган тадбир низоми (регламенти) асосида амалга оширилади. 22. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади. 23. Ҳар бир алоҳида ҳолатда у ёки бу спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирини ўтказишга харажатларни ушбу мақсадлар учун назарда тутилган доирада Ғазначилик орқали амалга ошириш учун маблағларни бюджет ташкилотлари Ғазначиликка бюджет ташкилотининг кредитларни берувчи — бюджет маблағларини олувчининг биринчи имзосини қўйиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланган, ташкилот харажатлари сметаси илова қилинган тегишли буйруқни тақдим этадилар. Буйруқда ва унга илова қилинадиган харажатлар сметасида тадбирнинг тури, ўтказиладиган кунлари, жойи, қатнашчиларнинг сони, харажатлар суммаси мажбурий тартибда кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган тадбирга харажатлар сметаси молия бошқармасининг бошлиғи ёки (молия хизматининг штатлар жадвали бўйича мавжуд бўлмаган тақдирда) ташкилотнинг бош бухгалтери томонидан имзоланади. Бундан ташқари, нақд пул маблағларини олиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган буюртманома тақдим этилади. Режа-молия хизмати бошлиғи (ёки бош бухгалтер) ва раҳбар (шахс) тадбир харажатлари сметасининг ва нақд пул маблағлари бериш юзасидан буюртманоманинг ишончли расмийлаштирилганлиги юзасидан шахсан жавоб берадилар. 24. Харажатларни нақд пулсиз шаклда тўлаш ва нақд пул маблағларини бериш қатъиян белгиланган тартибда, бюджет ташкилотларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ёки ўқув-тренировка йиғинлари учун харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 25. Қатнашчиларнинг республика спорт мусобақалари ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиш харажатлари қуйидаги тартибда тўланади: (25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) қатнашчиларни спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига юборишда улар томонидан йўл чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиб олишга ёки бориш ва қайтишдаги йўл ҳақи қийматини тақдим этилган йўл ҳужжатлари асосида қоплашга рухсат этилади, бунда йўл ҳақи қиймати: темир йўл бўйича — умумий (ёки алоҳида) жойли вагондаги йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак; катта йўллар бўйича — жамоат фойдаланадиган транспортдаги (таксидан ташқари) йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак, у мавжуд бўлмаган тақдирда тўлов транспорт воситаси эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ, транспорт воситасининг тартиб рақамини ва паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади; ҳаво транспортидан фойдаланилган тақдирда — тежамли класс авиачиптасининг қийматидан ошмаслиги керак. 26. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг қатнашчиларига транспорт воситасида (таксидан ташқари) йўлкира харажатлари темир йўл (автобус) станциясига, пристанга, аэропортга бориш учун тўланади, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бўлса. 27. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини турар жой билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: Ўзбекистонда ўтказиладиган барча даражалардаги (минтақавий, республика ва халқаро) спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари турар жой билан тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотномалар, шартномалар, чеклар ва шу кабилар) мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда таъминланадилар; спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига (шу жумладан халқаро даражадаги тадбирга) бориш ва ундан қайтиш йўлида мажбурий тўхташларда, тун мобайнида ёки бир суткадан кўп вақт мобайнида навбатдаги транспортни кутиш вақтида турар жойни ижарага олиш бўйича тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар қатнашчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида қопланади; Ўзбекистон ҳудудида республика спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш даврида турар жой ва овқатланиш билан таъминланиш харажатларининг ушбу Низомда назарда тутилган нормалари тадбирнинг барча қатнашчиларига татбиқ этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 28. Спорт терма жамоалари аъзоларининг мулкий таъминоти кўрсатиб ўтилган мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига ваколатли орган томонидан амалга оширилади. (28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 29. Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатлари ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида, шунингдек бошқа нуфузли халқаро ва республика спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашадиган, белгиланган тартибда тасдиқланган спорт делегациялари, спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси таркиблари: делегациялар (жамоалар) раҳбарлари, спортчилар, тренерлар таркиби, қатнашишга тайёрлаш ишларини олиб борувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар мулкий таъминланадилар. (29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 30. Даволаш, реабилитация ва тиклаш тадбирларини молиявий таъминлаш спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси аъзоларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-тренировка машғулотлари вақтида олган спорт жароҳати (жароҳатлари) натижасида йўқотилган саломатлигини тиклаш мақсадида, расмий тиббий хулосалар асосида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 31. Спорт терма жамоалари аъзоларини реабилитация қилиш ва саломатлигини тиклаш бўйича қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади. (31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) даволаниш жойига бориш, жойлашиш ва овқатланиш ҳамда даволаниш жойидан қайтиб келиш; фармакологик препаратлар (дори-дармонлар, витаминлар, оқсил-глюкоза ва шу кабилар) билан таъминлаш; саломатликни тиклаш тадбирлари (физиотерапия, психологик, маданий-маърифий ва бошқалар); даволаниш (операция ва бошқалар), реабилитация, саломатликни тиклаш ва касалликни (жароҳатни) ташхис қилиш, операцияни ўтказиш ва даволаниш курсидан ўтиш тўлови; суғурта қилиш; махсус асбоб-ускуна ва анжомларни, электрон ва техник воситаларни, автотранспортни ижарага олиш; аэропортларда ва темир йўл вокзалларидаги йиғимлар, виза олишлар харажатларини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги бошқа харажатларни тўлаш. V. Якунловчи қоидалар 32. Ваколатли органлар томонидан ташкилотларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда қатнашиш учун ажратилган бюджет маблағлари ваколатли органлар ёки ташкилотларнинг буйруқларига ҳамда аниқ спорт тадбирининг харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши керак. 33. Тадбирни ўтказган ташкилотлар тадбирлар тугагандан кейин 3 кун мобайнида ваколатли органларга тадбирга тайёрланиш ва уни ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этадилар. 34. Ҳисоботда кўрсатилган барча харажатлар амалга оширилган харажатларни тасдиқлайдиган ва зарур даражада расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши керак. Шартномалар, тўлов счёт-фактуралари, тўлов топшириқномалари, товар-моддий бойликларни олиш ҳужжатлари, бажарилган ишларнинг далолатномалари, транспорт йўл варақалари, нақд пул маблағларини, совринларни, медалларни, дипломларни бериш ведомостлари, рўйхатдан чиқариш далолатномалари, транспорт чипталари ва шу кабиларнинг нусхалари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. 35. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга бюджетдан ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиғини ташкилотлар уч банк куни мобайнида ваколатли органларнинг ёки маблағларни ажратган ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамига қайтариши шарт. 36. Ҳисобот ваколатли органга тегишли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг моддий жавобгар шахси томонидан шахсан тақдим этилиши керак. 37. Ташкилотларнинг раҳбарияти ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги юзасидан шахсан жавоб беради. 38. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ваколатли органлар ёки бюджет ташкилотлари томонидан ўтказилган тақдирда ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳисобот мазкур ташкилотлар томонидан, бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплаш харажатлари НОРМАЛАРИ Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплашга харажатларнинг кундалик нормалари ҳар йили 5 январгача ваколатли органлар томонидан тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий йилга ваколатли органларнинг харажатлар сметасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида қопланади. Спорт тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш харажатларини қоплашда турғун овқатланиш пунктларининг қўшимча харажатлари ҳисобга олинади, лекин овқатланиш харажатларининг кунлик умумий суммаси белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда) 2. Қатнашчилар овқатланиш харажатларини қоплаш билан қуйидаги тартибда: Олдинги таҳрирга қаранг. а) спорт мусобақаларининг бошқа шаҳарлик қатнашчилари — спорт мусобақалари бошлангунгача бир кун олдин ва спорт мусобақалари ўтказиладиган даврда; (2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. б) вилоятлар, республика ва халқаро спорт мусобақалари ўтказиладиган жойларда (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) яшайдиган қатнашчилар овқатлантириш билан бошқа жойлардан келишган қатнашчилар билан тенг равишда, фақат спорт мусобақалари кунларида; (2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. в) республика ва халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш учун ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари — ўқув-машқ йиғинлари ўтказиладиган кунларда таъминланадилар. (2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Катта йўллардаги (велосипед пойгалари, югуриш марафонлари, узоқ масофаларга югуриш ёки спорт юришлари спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича спорт мусобақаларини ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда ташкилотлар махсус овқатланиш (суюқ овқатлар, чой, сут, шарбатлар, глюкоза ва аскарбин кислотали, мевали ичимликлар) пунктлари ташкил қиладилар. (3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Масофаларда овқатланиш учун махсус овқатланиш пунктларининг сони ва жойлашишини врачлар билан келишган ҳолда, спорт мусобақалари қоидаларига мувофиқ бош ҳакамлар ҳайъатлари аниқлайдилар. (3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Барча масофалардаги махсус овқатланиш қиймати суммаси бир нафар спортчининг суткалик овқатланиш харажатлари умумий суммасига киритилиши керак. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатиш учун спорт ҳакамларига тўланадиган бир кунлик тўлов миқдорлари (энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда)
Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling