Нбдз руз — Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.62 Mb.
|
121-сон 27.04.2011 й (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув-машқ йиғинлари таснифи Т/р
Изоҳ. Спорт ҳаками малакасининг шартли белгилари: ХТ — халқаро тоифали; МТ — миллий тоифали; 1-т — биринчи тоифали; 2-т — иккинчи тоифали; 3-т — учинчи тоифали; С/Ҳ — спорт бўйича ҳакам. Ўзбекистонда ўтказиладиган расмий халқаро спорт мусобақаларига хизмат кўрсатадиган спорт ҳакамларига тўловлар ушбу спорт мусобақаларининг регламенти (низоми)да назарда тутилган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади, улар ўз навбатида тегишли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланган (келишилган) бўлиши керак. Тўловлар миқдорлари спорт мусобақаларининг бир кунига хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган, битта ўйин учун хизмат кўрсатганлик учун тўловлар амалга ошириладиган спортнинг жамоавий ўйин турлари бундан мустасно. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг бош спорт ҳаками томонидан имзоланган рўйхати спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлиги учун спорт ҳакамларига тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади. Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун спорт ҳакамларига тўлов мусобақалар ўтказиладиган жойда, спорт мусобақасини ўтказаётган спорт ташкилотининг сметасига мувофиқ амалга оширилади. Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун спорт ҳакамларига тўлов уларга кўрсатиладиган, низомда (регламентда) назарда тутилган моддий таъминот (овқатланиш, яшаш)нинг бошқа турларидан қатъи назар, амалга оширилади. (2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалари, медаллар ва дипломлар нормалари, сўмларда (энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда) 1. Ғолибларни мукофотлаш учун эсдалик совғалари қийматининг қуйидаги лимитлари белгиланади: а) туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро спорт мусобақаларини ўтказишда: 1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача; 2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача; 3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваригача; б) минтақавий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) спорт мусобақаларини ўтказишда: 1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваригача; 2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 бараваригача; 3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача; в) ўсмирлар ва қизлар, спорт фахрийлари ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда: 1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 7 бараваригача; 2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваригача; 3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача; г) ўспиринлар ва катта ёшдагилар ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда: 1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 9 бараваригача; 2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 6 бараваригача; 3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 бараваригача. 2. Барча даражалардаги спорт мусобақаларида 1 ва 3-ўринлар ғолибларига, эсдалик совғаларидан ташқари, тегишли қийматдаги медаллар ва дипломлар берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Оммавий тусдаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида (фестиваллар, спартакиадалар, комплекс спорт мусобақалари, ногиронлар, ақлан заиф спортчилар ўртасидаги спорт мусобақалари, аҳоли, спорт фахрийлари ўртасидаги спорт тадбирлари ва шу кабиларда) спорт мусобақалари қатнашчиларининг спортдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 1, 2, 3-ўринлар учун совға мукофотларига қўшимча равишда, ўтказиладиган спорт тадбирлари ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги тасдиқланган низомларда (регламентларда) назарда тутилган номинациялар бўйича алоҳида совғалар таъсис этилиши мумкин. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 4. Номинациялар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорлари қийматига эга бўлган совғалар тарзида таъсис этилади: Олдинги таҳрирга қаранг. а) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро даражада ўтказишда — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача; (4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. б) минтақавий (вилоят, шаҳар (Тошкент шаҳри), вилоятлараро ва Қорақалпоғистон Республикаси даражасида) ўтказишда — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача; (4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. в) республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) даражада ўтказишда — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 бараваригача миқдорда. (4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда) Тегишли спорт тадбирининг қатнашчилари, ташкилотчилари ва ҳомийлари кўрсатиб ўтилган номинациялар бўйича мукофотлар олишга талабгорлар бўлишлари мумкин. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Ўқув-машқ йиғинлари таснифи
Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling