Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси
-модда. Ташишга доир ҳужжатлар
Download 406.5 Kb.
|
havo-kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган хизматлар ва имтиёзлар
- 103-модда. Ташувчининг ташаббуси билан ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучининг тўхтатилиши
101-модда. Ташишга доир ҳужжатлар
Чипта ва қўл юки паттаси, почта ва юк хати, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган бошқа ташиш ҳужжатлари йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатларидир. Ташиш ҳужжатларининг шакли тегишли фуқаро авиацияси халқаро ташкилотларининг қоидалари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ташувчи томонидан белгиланади. Почта орқали ташиш ҳужжатларининг шакли почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади. (101-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 июлдаги ЎРҚ-159-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 261-модда) 102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган хизматлар ва имтиёзлар Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига белгиланган меъёр доирасида багаж ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини (ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади. Ташувчи ўз имтиёзли тижорат дастурларини амалга ошириш ва бундай дастурларда назарда тутилган қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга. (102-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда) 103-модда. Ташувчининг ташаббуси билан ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучининг тўхтатилиши Ташувчи ҳаво транспортида йўловчи, қўл юки ва юк ташиш шартномасини ташиш йўналишининг исталган манзилида қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин: йўловчи ёки юк жўнатувчи томонидан парвоз бошланадиган, тугайдиган ва транзит мамлакатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган божхона, чегара, санитария-карантин талаблари ва ҳаво транспортида ташишга тааллуқли бошқа талаблар бузилса; агар йўловчи соғлиғининг ҳолати ҳаво транспортида ташишнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб қилса ёхуд йўловчининг ўз хавфсизлигига ёки бошқа шахсларнинг хавфсизлигига таҳдид солса, бу ҳол тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланса, худди шунингдек тартибсизлик келтириб чиқарса ва бошқа йўловчиларга ташиш шартномасининг шартларида назарда тутилган хизматларни кўрсатиши учун ташувчига имконият бермаса; ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари йўловчи томонидан парвоз хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган ёхуд ҳаво кемаси ичидаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ва мол-мулкига таҳдид туғдирадиган тарзда бузилса; ҳаво транспортида ташишларнинг белгиланган қоидалари талабларини бажариш йўловчи ёки юк жўнатувчи томонидан рад этилса. (103-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда) Download 406.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling