Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси


-модда. Ўзбекистон Республикаси эксплуатантлари томонидан хорижий давлат ҳудудида авиация ишларини бажариш


Download 406.5 Kb.
bet14/14
Sana22.02.2023
Hajmi406.5 Kb.
#1220330
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
havo-kodeksi (1)

131-модда. Ўзбекистон Республикаси эксплуатантлари томонидан хорижий давлат ҳудудида авиация ишларини бажариш
Эксплуатант сертификатини олган Ўзбекистон Республикасининг эксплуатантлари хорижий давлат ҳудудида авиация ишлари бажаришлари мумкин.
(131-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
132-модда. Авиация ишларини бажаришда суғурта
Буюртмачи ўз ходимлари ва авиация ишларини бажариш ёки ўз буюртмасига биноан чипта сотиб олмай ташиш амалга оширилаётган вақтда технология жараёнини таъминлаш билан боғлиқ шахсларни суғурта қилиши шарт.
Эксплуатант авиация ишлари бажарилиши билан боғлиқ ҳолда етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш бўйича ўз жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.
133-модда. Авиация ишларини бажариш чоғида етказилган зарар учун жавобгарлик
Авиация ишларини бажариш чоғида одамларга ва мол-мулкка етказилган зарар учун эксплуатант ушбу Кодекснинг 112 – 116 -моддаларида назарда тутилган тартиб ва шартларда жавобгар бўлади.
134-модда. Эътироз билдириш ва уларни қараб чиқиш муддатлари
Авиация ишларини бажариш билан боғлиқ эътирозлар ана шундай эътирозлар билдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳодиса аниқланган кундан эътиборан олти ой ичида билдирилиши мумкин.
135-модда. Даъвонинг эскириши ва судда кўрилиши эҳтимоли
Авиация ишларини бажариш билан боғлиқ даъволар даъво қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган воқеа аниқланган кундан эътиборан икки йил ичида даъвогар истаган жойда: жавобгар жойлашган ёки у яшайдиган жойдаги, авиация ишларини бажариш учун шартнома имзоланган ваколатхона жойлашган ердаги, авиация ишлари бажарилган жойдаги тегишли судда қўзғатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
863-сон
Download 406.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling