Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


Download 0.98 Mb.
bet41/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

3486-модда. Кассация шикояти ёки протестини олгандан сўнг биринчи инстанция судининг ҳаракатлари
Судья ёки суд раиси кассация шикояти ёки протестини олгандан сўнг:
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протестнинг нусхаларини юбориши;
2) ишда иштирок этувчи шахсларга ишни кассация инстанциясида кўриш вақти ва жойи тўғрисида маълум қилиши;
3) суд қарори ижросини (агар у ижро этилмаган бўлса) иш кассация тартибида кўрилгунига қадар тўхтатиб қўйиши ва бу хусусда манфаатдор шахслар, ташкилотларни хабардор этиши;
4) кассация шикояти ёки протести келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида ишни тушган шикоят ёки протест билан бирга кассация инстанцияси судига юбориши шарт.
Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва тушган шикоятлар ёки протестлар билан танишишга ҳақли.
3487-модда. Кассация шикоятига қўшилиш
Процессда кассация шикояти берган тараф томонида қатнашаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилишлари мумкин. Шикоятга қўшилиш ҳақида ариза берган вақтда давлат божи ундирилмайди.
3488-модда. Кассация шикояти (протести) юзасидан тушунтириш бериш (эътироз билдириш)
Ишда иштирок этувчи шахслар шикоят ёки протест юзасидан судга тушунтириш беришга (эътироз билдиришга) ҳақли, бу тушунтиришни (эътирозни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилиб топширилади.
Тушунтириш (эътироз) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга тақдим этилади. Бу нусхаларни суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади).
3489-модда. Ишни шикоят (протест) билан бирга олгандан сўнг кассация инстанцияси судининг ҳаракатлари
Кассация инстанцияси суди зарур ҳолларда:
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протест юзасидан тушунтириш беришни (эътироз билдиришни) таклиф қилади. Тушунтиришларнинг (эътирозларнинг), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича далилларни талаб қилиб олишга кўмаклашади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling