Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
Download 0.98 Mb.
|
fuqarolik-protsessual-kodeksi
3483-модда. Кассация шикояти бериш (протести келтириш) тартиби
Кассация шикоятлари ва протестлари кассация инстанцияси суди номига ёзилади, лекин ҳал қилув қарори чиқарган судга берилади. Вакил томонидан берилган кассация шикоятига ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим. Кассация шикояти ёки протести ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади. Судья, зарур ҳолларда, кассация шикояти берган шахс ёки кассация протести келтирган прокурор зиммасига кассация шикояти ёки протестига илова қилинган ёзма материалларнинг нусхаларини ишда иштирок этувчи шахслар сонига мутаносиб миқдорда тақдим этиш мажбуриятини юклаши мумкин. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида аввалги ишига тиклаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти шу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади. 3484-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни Кассация шикояти ёки протестида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) шикоят берилаётган ёки протест келтирилаётган суднинг номи; 2) шикоят бераётган ёки протест келтираётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 3) шикоят берилаётган ҳал қилув қарори ва уни чиқарган суд; 4) ҳал қилув қарорининг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги; 5) шикоят бераётган ёки протест келтираётган шахснинг илтимоси; 6) шикоят ёки протестга илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати. Кассация шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Кассация протести ушбу ишда қатнашганлигидан қатъи назар, прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан келтирилади ва имзоланади. 3485-модда. Кассация шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш Агар кассация шикояти бериш ёки протести келтириш пайтида ушбу Кодекснинг 348-3 ва 348-4-моддалари талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят берганлик учун бож тўламаган бўлса, кассация шикояти ёки протести ҳаракатсиз қолдирилади. Кассация шикояти ёки протестини ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоят ёки протестнинг ҳаракатсиз қолдирилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатиб ажрим чиқаради. Агар шикоят берган ёки протест келтирган шахс ажримда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатда тузатса, шикоят ёки протест дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят ёки протест берилмаган ҳисобланиб, шикоят берган ёки протест келтирган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling