Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномалари ва аризалари суд томонидан ҳал қилиниши


Download 0.98 Mb.
bet36/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

338-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномалари ва аризалари суд томонидан ҳал қилиниши
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ барча масалаларга оид илтимосномалари ва аризалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари тингланганидан кейин суд томонидан ҳал қилинади.
(338-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
339-модда. Иш юзасидан маъруза қилиш
Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш раислик қилувчи ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
(339-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Маърузачи ишнинг ҳолатини, биринчи инстанция суди чиқарган ҳал қилув қарорининг мазмунини, апелляция шикояти ёки протестида келтирилган далилларни ва улар юзасидан берилган тушунтиришларни (эътирозларни), келтирилган янги далилларнинг мазмунини, шунингдек ҳал қилув қарорининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш учун суд кўриши зарур бўлган барча маълумотларни баён қилади.
(339-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
340-модда. Ишнинг суд мажлисида кўрилиши
Суд раислик қилувчи ёки судьялардан бирининг маърузасидан кейин суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглайди, бу шахслар апелляция шикояти ёки протестида кўрсатилмаган важлар келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳам ҳақли.
(340-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Даставвал, апелляция шикоятини берган шахс ва унинг вакили ёки агар иш протест бўйича кўриб чиқилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар икки тараф ҳам шикоят берган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.
(340-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ушбу Кодекснинг 5 ва 48-моддаларида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар суднинг ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлсалар, апелляция судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқадилар.
(340-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан кейин прокурор ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлиги тўғрисида фикрини баён қилади, прокурорнинг протести бўйича қайта кўрилаётган ҳал қилув қарорлари бундан мустасно.
(340-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling