Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси


Download 0.98 Mb.
bet54/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

382-модда. Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси
Ижро этилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган ёхуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг ҳаммаси жавобгарга яна қайтариб берилиши лозим (ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси).
383-модда. Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масаланинг биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилиниши
Ишни янгидан кўриш учун топширилган суд ўз ташаббуси билан қайтарма ижро тўғрисидаги масалани кўриши ва уни янги ҳал қилув қарорида ёки иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримда ҳал қилиши шарт.
Ишни янгидан кўраётган суд бекор қилинган ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси масаласини ҳал қилмаган тақдирда, жавобгар бу судга қайтарма ижро тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бу ариза ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда суд мажлисида кўрилади. Бироқ, бу шахсларнинг келмаслиги суд олдига қўйилган масаланинг ҳал этилиши учун тўсқинлик қилмайди.
Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза давлат божи тўламаган ҳолда умумий даъво муддати давомида берилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича суднинг чиқарган ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
384-модда. Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масаланинг апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судида ҳал қилиниши
(384-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ишни апелляция, кассация шикояти бўйича ёки назорат тартибидаги протест бўйича кўриб чиқаётган суд, агар ўзининг ажрими ёки қарори билан ҳуқуқ тўғрисидаги низони узил-кесил ҳал қилса ёки иш юритишни тамомласа, ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиши ёки уни ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига топшириши шарт.
(384-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Агар юқори суднинг ажримида ёки қарорида қайтарма ижро тўғрисидаги масала бўйича ҳеч қандай кўрсатма бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли. Биринчи инстанция суди бу аризани ушбу Кодекс 383-моддасининг қоидаларига биноан кўриб чиқади ва ҳал қилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling