Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Ижро варақасини ижрога топшириш муддатининг узилиши


Download 0.98 Mb.
bet53/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

378-модда. Ижро варақасини ижрога топшириш муддатининг узилиши
Ижрога топшириш муддати агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижро варақасининг ижрога берилиши, шунингдек, ҳал қилув қарори қисман ижро қилиниши билан узилади.
Муддат узилгандан сўнг унинг ўтиши янгидан бошланади, бунда олдинги ўтган вақт янги муддат ҳисобига киритилмайди. Агар ижро варақаси тўлиқ ёки қисман ундирилмай қайтарилса, ижро варақасини ижрога топшириш учун янги муддатни ҳисоблаш ижро варақаси ундирувчига қайтарилган кундан эътиборан бошланади.
379-модда. Ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
Ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддати, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, суд узрли деб топган сабабларга кўра тикланиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза ҳал қилув қарори чиқарган судга ёки ижро қилинадиган жойдаги судга берилади. Ариза ишда иштирок этган шахсларни хабардор қилган ҳолда судда кўрилади, бироқ, бу шахсларнинг келмаслиги ўтказиб юборилган муддатни тиклаш масаласини ҳал қилиш учун тўсқинлик қилмайди.
(279-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад қилинганлиги устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
(279-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
380-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб бажарилишига йўл қўйиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш
Суд ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг ижросини ушбу Кодекснинг 216-моддасида белгиланган тартибда кечиктиришга ёки унинг бўлиб-бўлиб бажарилишига йўл қўйишга, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
(381-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling