Нефт, газ ва нефт маҳсулотларини сақлаш идишлари


Резервуарлардан фойдаланиш


Download 1.4 Mb.
bet3/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1158861
1   2   3   4   5
Bog'liq
нефт маҳсулотларини сақлаш идишлари БМИ

Резервуарлардан фойдаланиш

Резервуарлар сақланадиган суюқликни қабул қилувчи ва чиқарувчи қурилмалар билан таъминланиши лозим ва уларни исталган вақтда алмаштириш имконияти бўлиши лозим. Резервуарда номиналь босим таъминланиши ва фойдаланишда режим бузилишини олдини олиш керак. Резервуарда таъмирлаш пайтида одамларнинг кириши ва чиқиши учун люклар ва лазлар ўрнатилиши керак. Ҳар бир резервуар фойдаланувчи учун қулай бўлишини ҳисобга олган ҳолда металл конструкциялар (зина ва майдонча) билан жиҳозланади. Қабул қилувчи патрубка (штуцерлар) вертикал резервуарларнинг пастки белбоғига ёки шарсимон ва томчи кўринишидаги резервураларнинг пастки қисмига ўрнатилади. Авария ҳолатларида қабул қилувчи қувурлар орқали маҳсулот йўқотилишини олдини олиш учун қабул қилувчи патрубкаларнинг резервуардаги ички қисми ҳимояловчи беркитувчи қурилма билан жиҳозланади. Таъмирлаш ишларига мўлжалланган 1 ёки 2 та люк резервуарнинг пастки белбоғига ўрнатилади. Бундан ташқари томда таъмирлашдан олдин резервуарни шамоллатиш, ҳамда резервуарнинг ички қисмига тушиб-чиқиш учун люк ўрнатилади.


Резервуар томидаги яна бир люк назорат ўлчов ишлари учун мўлжалланган. Бу люк «ўлчовчи» деб номланади ва автоматик ўлчов асбобларидан алоҳида, мустақил равишда ўрнатилади. Бу люк тез очиладиган қопқоқ билан жиҳозланади. Резервуарлар-нинг асосий қурилмалари «нафас олувчи» клапанлар ҳисоблана-ди. Улар нефт маҳсулотларининг минимал даражада йўқотилиши шароитларида «катта» ва «кичик нафас олиш» ни таъминлайди. Резервуарнинг «нафас олувчи» клапани ишдан чиққан пайтда бузилишлар олдини олиш учун сақловчи клапан ўрнатилади.
Сақловчи клапанлар гидравлик затвор усули бўйича ишлайди. Бунда затвор босим ёки вакуум таъсирида очилади ва газ фаза атмосферага чиқарилади. Ишчи босим ўрнатилгач, суюқлик яна затворни беркитади. Газлар атмосферага (ортиқча босимда) чиқарилиши ёки ҳавонинг (вакуум шароитида) резервуарга киритилиши тишсимон қалпоқча орқали амалга оширилади. Затвор суюқлиги музламайдиган, қовушқоқлиги кичик ва буғланмайдиган бўлиши лозим. Бундай суюқликлар сифатида соляр мойлари, дизель ёкилғиси, глицериннинг сувли эритмаси ишлатилади. Резервуардан фойдаланиш жараёнида затвордаги суюқликнинг сатҳи текшириб туриш учун жўмракли сатҳ ўлчагич ишлатилади. Барча тўсиқ, штуцер ва тўрлар тоза ҳолда сақланиши керак.
Сақловчи клапан «нафас олувчи» клапандан фарқли равишда юқори босим ва чуқур вакуумда (5-10% юқори) очилишига мослаштирилган. «Нафас олувчи» ва сақловчи клапанлардан фойдаланиш мобайнида ёнғин хавфи вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолатлар олдини олиш учун ёнғинга қарши қурилма–ёнғин тўсиқлари ишлатилади. Уларда резервуар-ни атмосфера билан боғлаб турадиган узунчоқ каналли қурилма мавжуд. Бу тўсиқларининг ёнғинни ўчириш қобилияти шу каналларнинг кесими ва узунлигига боғлиқ ҳолда аниқланади. Каналлар лентали, насадкали ва панжарали бўлиши мумкин. Қовурғаланган металл қалпоқ газларни совитишга хизмат қилади. Пластикали кассеталар текшириш, тозалаш ва музлашдан сақлаш учун хизмат қилади. Резервуарга уланган ҳар бир нефт ва тайёр маҳсулот қувурларида ёнғинга қарши мақсадларда ундан 100–500 м узоқликда задвижкалар ўрнатилади. Яшиндан ва статик электр разрядидан ҳимояланиш учун резервуар ерга уланади. Юқори қовушқоқли маҳсулотларни сақлашда уларни кабул қилиш ва узатишда енгиллик бўлиши учун улар қиздирилади. Бундай ҳолларда резервуар таглиги бўйлаб ёки тарқатувчи патрубкага иситувчи змеевик ёки қувурли иситгич ўрнатилади. Иситиш сув буғи, қайноқ сув ёки бошқа иссиқлик ташувчи орқали амалга оширилади. Маҳсулотларнинг буғланишини камайтириш учун резервуарлар нур қайтарувчи (оқ ва алюминийли) бўёқлар билан бўялади. Резервуарнинг ҳажми катталашган сари, ундан фойдаланиш ва назорат қилишга қўйилган талаблар ҳам ортиб боради. Резервуарлардан фойдаланиш жараёнида ундаги барча пайванд чоклар, штуцерлар, «нафас олувчи» ва сақловчи клапанлар ҳамда бошқа қурилмалар ҳар куни кўрикдан ўтказилиши лозим. Қишда бўш резервуарларни иссиқ сув билан қиздирмасдан нефт маҳсулотларини қуйиш мумкин эмас. Акс ҳолда, корпуснинг герметиклиги бузилади ва бошқа қурилмалар тез ишдан чиқади. Резервуарлар даврий равишда тозалаб турилади. Тозалаш услуби чўкинди табиати ва миқдорига боғлиқ. Кўпроқ қўлланиладиган усул бу резервуарни сув билан ювишдир. Бундан ташқари буғ билан ювиш, мажбурий ёки эркин шамоллатиш, қайта ювиш усуллари мавжуд. Резервуарларни олтингугуртли нефт маҳсулотини сақлаш учун тозалашда бирикмаларнинг ўзидан–ўзи ёнишини олдини олиш учун узлуксиз равишда камроқ миқдорда сув буғи берилиб турилади. Резервуарнинг ички ифлос қисмларини қўл билан, гидродинамик усул билан, кимёвий ва асосий ювувчи воситаларни қўллаш билан тозалаш мумкин. Резервуарлар ёнғинни ўчирувчи восита-лар билан таъминланган бўлиши керак: қум, белкурак, челак, ўт ўчиргич, кўпикли сув, ўт ўчириш шланглар ва брандспайтлар.
Нефт маҳсулотларини сақлаш учун у ёки бу резервуар турини танлаб олиш, иқлим ва ишлатиш шароитлари ва нефт маҳсулоти тавсифларига кўра хамда нобудгарчиликни максимал пасайтиришни ҳисобга олиб, техник – иқтисодий ҳисоблашлар билан асосланган бўлиши керак.
Резервуарлар ва унинг ускуналари нефт маҳсулотларини буғланиш ва металл сиғими камайишидан минимал йўқолишини, ишлатишда юқори ишончлигини таъминловчи талабларга жавоб бериши керак.
Резервуарларни ишлатиш “Правила технической эксплуата-ции резервуаров и инструкций по их ремонту”га ва мазкур қоидага мос равишда амалга оширилади. Резервуарлар ва улар ускуналарининг герметиклигига алоҳида эътибор бериш керак.
Муайян (маҳаллий) шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ишлатиш ва таъминлаш билан банд бўлган ҳар бир тоифадаги ходимлар учун ишлаб чиқариш йўриқномаларида қуйидагилар қайд этилган бўлиши керак:
А) резервуарларни ишлатиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғалланувчи ходимларнинг хизмат бурчлари;
Б) асосий технологик жараёнлар, хизмат кўрсатиш ишлари, пайвандлаш ва бошқа таъмирлаш ишларини ўтказиш тартиби;
В) хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигига оид зарур табдирлар;
Резервуарларнинг хавфсиз ишлатишга, унга техник хизмат кўрсатишга ҳамда резервуарларнинг техник ҳолатига жавобгар шахс корхона бўйича чиқарилган буйруқ орқали тайинланади.
Ишлаб турган ҳар бир резервуар унинг лойиҳасига монанд бўлиши керак, яъни: техник паспорти бўлиши; лойиҳада белгиланган ускуналар билан жиҳозланган бўлиши; технологик картага мувофиқ деворига аниқ қилиб ёзилган тартиб номерига эга бўлиши керак.
Ишлатиш мобайнида бутланган ашёларни бўлакларга ажратиш мумкин эмас.
Резервуар паркларини кенгайтирганда, қайта қуришда ва замон талабларига мувофиқ такомиллаштирганда ҚМҚ 2.09.19.97 га амал қилиш зарур; унга мувофиқ резервуарларни гуруҳ қилиб жойлатириш керак. Битта гуруҳнинг умумий сиғими (м3ларда) қуйидагидан ошмаслиги керак:
А) сиғими 50000 м3 ва ундан кўп бўлган, томи силжийдиган понтонли резервуарлардан фойдаланганда – 200000 м3;
Б) камида 50000 м3 сиғимли томи силжийдиган резервуарлар-дан фойдаланганда – 120000 м3;
В) томи стационар (кўчмас) резервуарларда чақнаш ҳарорати 450С дан юқори бўлган нефт маҳсулотларни сақлаганда – 120000 м3;
Г) томи стационар (кўчмас) резервуарларда чақнаш ҳарорати 450С ва ундан паст бўлган нефт маҳсулотларини сақлаганда – 80000 м3;
Д) томи силжийдиган резервуар сиғими 120000 м3 дан кўп бўлмаслиги керак. Понтонли ёки стационар (кўчмас) – 50000 м3;
Е) сиғими 10000 м3 ва ундан кўп бўлмаган резервуарларни бир ёки икки қаторли гуруҳ қилиб жойлаштириш керак.
Нефт маҳсулотлари учун сиғими 400 м3 гача (у ҳам киради) бўлган резервуарлар умумий сиғими 4000 м3 гача бўлган гуруҳда битта майдончада жойлаштиришга рухсат берилади, шу ҳолда резервуарлар девори орасидаги масофа меъёрланмайди, сиғими 4000 м3 гача бўлган қўшни гуруҳдаги энг яқин резервуарлар орасидаги масофани эса 15 м қилиб қабул қилиш керак.
Бир гуруҳда жойлашган нефт маҳсулотлари учун ер юзасида-ги резервуарлар орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак:
А) томи силжийдиган резервуарлар учун – диаметрининг 0,5 қисми;
Б) понтонли резервуарлар учун – диаметрининг 0,65 қисми;
В) томи стационар (кўчмас) резервуарлар учун – диаметри-нинг 0,75 қисми, лекин 30 м.дан кўп эмас.
Қўшни гуруҳларда жойлашган энг яқин резервуарлар девори орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак:
А) ер юзасидаги резервуарлар учун – 40 м;
Б) ер ости резервуарлари учун – 15 м.
Резервуарларда сиғдирилган барча сақланаётган суюқлик, алоҳида котлованда жойлаштирилган ер юзасидаги резервуарлар гуруҳи билан қўшни котлованлар юқори учлари орасидаги масофа 15 м бўлиши керак.
Резервуар саройи кенгайтирилганда, резервуарларни жойлаш-тириш учун майдончаларни танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: майдонча асосида ётувчи грунт (тупроқ) ҳолати ва сифати: завод жойлашган худуднинг сейсмик ва иқлим шароитлари; ер ости сувлари режими ва уларнинг кимёвий таркиби; ерга тушадиган оғирлик; Бунинг учун завод қураётганда олиб борилган изланишлар билан танишиб чиқиш ҳамда ишлатиш даврида геологик, сейсмик ва бошқа шароитлар бўйича киритилган ўзгаришларни ҳисобга олиш керак.
Резервуар пойдеворини атмосфера сувларидан ювилиб кетишини ҳимоялаш, уларни резервуар саройи майдончаларидан ёки алоҳида турган резервуардан канализация қурилмаларига тўсиқларсиз оқиб кетишини таъминлаш керак. Резервуар пастки қисмининг грунтга чўкиб туриши ва резервуар контури бўйича ёмғир сувининг тўпланишига йўл қўймаслик зарур.
Ишлатилаётган резервуарларда тубининг қўшни нуқталар баландлиги белгисидаги фарқ 6 м га 50мм дан, диаметрал қарама-қарши нуқталар белгиси фарқи эса – 150 мм дан ошмаслиги керак.
Резервуар тубининг чўкиши ҚМҚ 3.03.02 га мос равишда қуйидаги чегараларда бўлиши керак (1.1-жадвал).
1.1-жадвал
Резервуар туби ташқи контурининг рухсат этилган оғиши




Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling