Neft va gaz Quduqlari Quduq tubi uskunalari Quduq usti uskunalari


Download 93 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi93 Kb.
#1627247
Bog'liq
Neft va gaz Quduqlari Quduq tubi uskunalari Quduq usti uskunalar (1)


Neft va Gaz Quduqlari ularning vazifasi va konstruksiyasi


Reja:

  1. Neft va gaz Quduqlari

  2. Quduq tubi uskunalari

  3. Quduq usti uskunalari



Neft va gaz quduqlari

Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади.


қудуқнинг ердан юқори қисми «усти», энг пастдаги охирги қисми «туби» деб аталади. қудуқ тубидан устигача тўла бўшлиқ қисми унинг танаси (стволи) дейилади.
қудуқлар асосан вертикал ва қия йўналтирилган шаклларда бўлади. Айрим ҳолларда горизонтал қудуқлар ҳам учрайди.
қудуқ нефт, газ ва сув қатламларини ер юзаси билан боғловчи канал ҳисобланиб, у ер остидан нефт, газ ёки сувни олиш учун хизмат қилади.
Нефт, газ ёки сув олиш учун мўлжалланган қудуқлар мажмуаси маҳсулот олинадиган (экспулатацион) фонд деб аталади. Бундан ташқари маҳсулот (сув ёки газ) ҳайдайдиган, назорат, пъезометрик ва шу каби ёрдамчи қудуқлар ҳам учрайди.
Маҳсулот ҳайдаладиган қудуқлар қатлам босимини сақлаб туриш учун, назорат қудуқлари эса маҳсус асбоблар ёрдамида нефт ёки газ уюмининг ишлашини кузатиш учун қўлланилади.
Бажарадиган вазифасидан қатъий назар ҳар бир қудуқ мустақил деворга эга бўлиши, қатламларни бир-биридан ажратиб туриши зарур. Шу масадда ҳар бир қудуқ бурғиланиб бўлингандан сўнг, унга мустахкам пўлат қувурлар туширилиб қувур ортки қисми цемент эритмаси билан мустаҳкамланади.
қудуқнинг бажарадиган вазифаси, чуқурлиги, бурғилаш техникаси ва технологияси ҳамда геологик шароитларга кўра қудуқ деворини бир ёки бир неча қувурлар колоннаси ердамида мустаҳкамлаш мумкин. Бунда ҳар бир колоннанинг ортида цемент халкасининг кўтарилиш баландлиги ҳар хил бўлади.
Ҳар хил чукурликда бурғиланган қудуқ диаметри, мустаҳкамловчи қувурлар диаметри, сони, цемент ҳалқаси билан тўлдирилган қисми туғрисидаги жами маълумотлар «қудуқ конструкцияси» деб атилади.
Энг оддий ва арзон конструкция сифатида йўналтирувчи қувур ва кондуктор қувуридан ташқари бир қатор мустаҳкамловчи қувур туширилиш шароити қабул қилинган. Бурғилашнинг энг мураккаб шароитларида оралиқ мустаҳкамловчи қувурлар сони учтага етиши мумкин.
қудуқнинг ҳар кандай конструкцияси учун лойиҳа чуқурлигигача тушириладиган мустаҳкамловчи қувур «эксплуатацион колонна» деб аталиб, унинг диаметрига асосан ер ости ускуналари танланади.
Кўп ҳолларда мустаҳкамловчи сифатида девор калинлиги 7,5:12 мм ва диаметри 146:168 мм бўлган қувурлар ишлатилади.
Қудуқ туби ускуналари

қудуқнинг туби қисми конструкцияси унинг уюмда жойлашган жойи, қатлам тоғ жинсларининг литологик ва физик хоссалари, қатламнинг тепасида газ ва остида сув мавжудлиги ва бошқа омилларга асосан танланади.



1.- расмда антиклинал структурада қудуқларнинг жойлашиш схемаси келтирилган. Бу ерда қатлам босимини сақлаш мақсадида сув қисмига бурғиланган 1 - қудуқ тўла қалинлик бўйича очилади.


2 - қудуқ қатламнинг чекка сувларига якин жойлашганлиги сабабли уни нефт-сув туташ юзасидан юқорироқ қисми очилади.
Қатлам ости суви бўлмаган ҳолда қудуқни тўла қатлам қалинлиги бўйича очиш мумкин (3-қудуқ). Бу ҳолда бу қудуқ яна 8-10 метрга чукурлаштирилади ва бу қисм қатлам маҳсулоти таркибидаги кум заррачалари йигилишига мўлжалланган. қудуқнинг бу исми «зумф» деб аталади.
Агар қудуқ газ дыпписига яқин қисмда жойлашган бўлса, бу қудуқ тубини шундай жиҳозлаш керакки, унинг маҳсулоти газ дыпписидаги газни олиб чикмасин (4-қудуқ).
Қатламдан қудуққа нисбатан энг юқори оқим бу қатлам бурғиланиб бўлиб, унинг девори қувур билан мустаҳкамланмаган ҳолатда юз бериши мумкин (2.а- расм). Бунда охирги мустахкамловчи қувур маҳсулдор қатламнинг устки қисмигача туширилиб цементланади. қудуқ тубининг бундай конструкцияси қатлам мустаҳкам жинслардан тузилган ва унга газли ва сувланган қатламчалар бўлмаган ҳолларида қўлланилиши мумкин.
Аксарият ҳолларда маҳсулдор қатлам ҳам бутун қудуқ девори каби қувур билан мустаҳкамланади. Маҳсулдор қатлам тез емириладиган тоғ жинсларидан тузилган бўлса, суюклик оқими билан механик заррачалар олиб чикилмаслиги учун эксплуатацион қувурнинг пастида маҳсус фильтр (сизғич) туширилади. Сизғичдаги тешиклар ва ёриқликлар диаметри шундай танланадики, механик заррачалар сизғич ортида қолсин.

Кўп ҳолларда қудуқ лойиҳа чуқурлигигача бурғиланиб унга мустаҳкамловчи қувур тушурилади ва қувур ортки кисми цемент эритмаси билан мустаҳкамланади (2.б.- расм). Маҳсулдор қатлам ўқли ёки кумулятив перфоратор ёрдамида тешилади. Бу операция «перфорация» деб аталади.




Қудуқ усти ускуналари

қудуқнинг бажарадиган вазифаси ва ишлатилиш усули, кутиладиган қатлам босими, ҳамда геологик шароитларга мос ҳолда қудуқ усти турлича жиҳозланиши мумкин.


Масалан, фаввора қудуғининг устки ускунаси қуйидаги вазифаларни бажариш учун хизмат қилади:
а) фаввора қувурлари ва мустаҳкамловчи қувур оралиғини герметизация килиш учун;
б) қудуқ устига тескари қарши босим уюштириш учун;
в) газ-суюклик аралашмасини йўналтириш учун.
Фаввора қудуғининг усти қувур бошчаси ва фаввора арчасидан иборат. қувур бошчаси мустаҳкамловчи қувурлар оралиғини герметизациялаш учун хизмат қилади.
Фаввора арчаси оқимни йўналтириш, қудуқ ишини назорат этиш ва бошқариш учун хизмат қилади.
Компрессор ва газлифт қудуқларининг устки ускунаси фаввора қудуқлари билан бир хил.
Чуқурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларнинг устки қисмида тебратма дастгох ўрнатилган.
Адабиётлар:


1. А.В. Мавланов. «Нефт - газ кони геологияси», “Фан”, Тошкент, 1992 й.
2. А.И. Ширковский. «Разработка и эксплуатация газовых и газоконденсатных месторождений», Недра, Москва, 1970 г.
Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling