Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасанинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника
университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг: №11/99 «Чунагар
майдонидаги нефть ва газ конларини (уюмларини) излаш лойиҳаси»,
«Карвоньер майдонидаги газ конларини (уюмларини) излаш лойиҳаси»,
«Қумли майдонидаги газ конларини (уюмларини) излаш лойиҳаси»,
«Қорабоғ мадонидаги нефть ва газ конларини (уюмларини) излаш лойиҳаси»,
«Дарбозакам майдонидаги нефть ва газ конларини (уюмларини) қидириш
лойиҳаси», «Топилма майдонидаги нефть ва газ конларини (уюмларини)
қидириш лойиҳаси», «Дарахтли майдонидагиг нефть ва газ конларини
(уюмларини)
излаш
лойиҳаси»,
«Балиқли
ва
Жанубий
Чандир
майдонларидаги газ конларини (уюмларини) излаш лойиҳаси», «Осмондара
майдонида параметрик қудуқни бурғилаш лойиҳаси», №5/97 «Газли
конининг кон-геологик материалларини таҳлил қилиш ва нефтгазли
горизонтларини ишлатиш бўйича тавсиялар бериш», №3/99 «Ўзбекистондаги
узоқ муддат ишлатилаётган конларнинг нефть бераолишлик коэффициентини
аниқлаштириш», №8-ИМ 2001-2002 «Ўзбурғинефтгаз» АЖдаги излов-
раведка қудуқларининг синаш натижаларини улар самарадорлигини ошириш
мақсадида таҳлил қилиш», №10/02 «Ғарбий Ўзбекистоннинг газ ости нефть
ҳошияли разведка қудуқларида қатламларни иккиламчи очиш сифатини
ўрганиш», №20/03 «Шакарбулоқ конида лойиҳалаштирилган ишлатиш
қудуқларини жойлаштириш мақсадида геологик моделни такомиллаштириш»
мавзусидаги амалий лойиҳалари ва хўжалик шартномалари доирасида
бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Бухоро-Хива ўлкасини жануби-шарқий
қисмини геологик тузилишини аниқлаштириш учун углеводород конларини
таснифини ишлаб чиқиш, аномал юқори қатлам босими ҳосил бўлиш
сабабларини
аниқлаш
ва
геологик
захираларни
чиқариб
олиш
коэффициентини оширишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |