Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc 24


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1437073
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
1620131743323233daraja

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
углеводородларнинг фазавий ҳолати бўйича конларни таснифлаш 
асосида ўхшаш объектларни танлашнинг ишончлилиги асосланган;
захираларнинг фазавий ҳолатини башоратлашни ишончлилиги газдаги 
конденсат миқдорини бошланғич қатлам босимидан ўрнатилган боғлиқлиги 
билан асосланган; 
тадқиқот ҳудуди учун флюидларнинг тақсимланиши: газ-сув (ГСЧ), газ-
нефть (ГНЧ), сув-нефть (СНЧ) чегаралари, қатлам температураси ва қатлам 
босими хариталари ишлаб чиқилган; 
ҳисоблаш натижаларини статистик, ҳажмий ва моддий баланс усули 
билан таққослаш асосида қазиб олинадиган ва қолдиқ газ захираларини 
асослаш усули ишлаб чиқилган; 
маҳсулдор 
горизонтларни 
дренажлаш 
билан 
қамраб 
олиш 
коэффициентини ва углеводородларнинг геологик захираларини қазиб олиш 
даражасини ошириш бўйича бир қатор тавсиялар таклиф этилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги конларни ўрганишда олинган фактик кўрсаткичларнинг 
ўрнатилган ҳамда ишлаб чиқилган моделларнинг лойиҳавий кўрсаткичларга 
мос келиши ва уларнинг юқори корреляцион боғлиқлиги билан 
тасдиқланади. 
Тадқиқот натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти қатлам босимининг 
аномаллик коэффициенти катталигини ифодалайдиган омилларни аниқлаш, 
нефтни қазиб олиш коэффициентини баҳолаш учун статистик моделларни 
яратишда, газ таркибидаги конденсат миқдорини бошланғич қатлам 
босимига боғлиқлигини ўрнатишда, ишлатиш билан қамраб олинмаган 
қолдиқ газ захираларини аниқлаш учун услубий ёндашувни ишлаб чиқишда, 
ҳамда объектларнинг нефть ва газга истиқболлигини ва углеводородларни 
қазиб олиш даражасини баҳолашда изоҳланди. 
Тадқиқот 
натижаларининг 
амалий 
аҳамияти 
конлардаги 
углеводородларнинг 
фазавий 
ҳолати 
бўйича 
таснифи 
ишлаб 
чиқилганлигидан, қатлам босимининг аномал катталигини баҳолаш 
моделининг ўрнатилганлигидан, нефтни қазиб олиш коэффициентини ва 
қатлам босимини пасайишини ҳисоблаш дастурларидан, янги конларни 
очишда фойдаланиладиган суюқлик ва газнинг туташ юзалари чуқурлиги, 
қатлам 
ҳарорати 
ва 
босимиини 
тақсимланишни 
хариталарини 
тузилганлигидан иборат бўлиб, бу эса ўз навбатида янги конларни очиш, УВ-
хом ашёсини қазиб олиш суратини ошириш ва геологик захираларни қазиб 
олиш даражасини оширишга хизмат қилади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling