Нега тадбиркорлар самарали жамоа ташкил қилишда қийналади?


Download 34.99 Kb.
Sana20.10.2023
Hajmi34.99 Kb.
#1713635
Bog'liq
Бизнес жамоасини бошкариш


Нега тадбиркорлар самарали жамоа ташкил қилишда қийналади?
Деярли барча тадбиркорлар, бизнес эгалари ва раҳбарларда энг асосий муаммо, бу - жамоа ташкил қилишдир. Яхши ва ишчан жамоа муҳитини шакллантириш учун нима қилиш керак, деган саволга жавоб топиш лозим.
нега аксарият тадбиркорлар жамоа шакллантиришда кўп қийналади?
- Жамоа — бизнеснинг ҳаёт-мамотини ҳал қилувчи омиллардан бири. Зўр жамоа бизнесни ривожлантириб, янги чўққиларга олиб чиқа олади. Шунинг учун бунда шошма-шошарлик ва юзаки қараш иш бермайди. Бундан келиб чиқадики, тадбиркор жамоани тузишга вақт ва кучни аямаслиги керак. Лекин узоқ йиллик тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, аксарият тадбиркорлар ўз жамоасини бирдамлиги, зўр ички муҳитни шакллантириш устида деярли ишламайди.
Кўпчилик ходимларни ишга олдим, улар ўзидан-ўзи ишлаб кетади, деб ўйлайди. Бундан ташқари, таниш-билиш, қариндош-уруғ ёки шогирд ёнимда бўлса, садоқат билан ишлайди, деб хотиржамликка берилади. Лекин у ходим нима мақсадда келди, қандай ишга лаёқати бор, жамоага нима бера олади каби саволларга жавоб изламайди.
Хўш, унда жамоани ташкил этишни нимадан бошлаш керак?
- Жамоани тўғри ташкил этиш ишларини раҳбар ўзини ислоҳ қилишдан бошлаши керак. Ўз фаолиятини таҳлил қилиб, кучли ва кучсиз томонларини илғаб олиб, кўпроқ ожиз томонини тўлдирадиган, ёрдамчи бўладиган одамларни йиғишга ҳаракат қилиши лозим. Қолаверса, кимларни ишга олиш зарурлиги борасида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак. Ўзбек бизнес муҳитида йўл қўйиладиган асосий хатолардан бири “Шундай мутахассис керак”, деб шошилиб дуч келган талабгорни ишга қабул қилаверишади.
Яъни оз вақт сарфлаб, тез натижага эришишга ҳаракат қилишади. Бу худди сузишни билмаган инсонни олиб, сувга улоқтиришдек гап. Кейин эса кутган натижасини бермаётганидан хафа бўлишади. Раҳбар ўз наздида ходим худди ўзидек фикрлаб, ўзидек ишлайди, деб ўйлайди. “Ман бажариб турибман-ку, нимаси қийин?”, деган саволга жавоб қидираверади.
Тўғри, раҳбар учун барча иш осон бўлиши мумкин. Чунки у шу соҳанинг ичида юрган, паст-у баландини кўрган. Ўз бизнеси учун жон куйдиради. Лекин оддий ходим-чи? Баъзи иш берувчилар янги ходимининг нима учун ишга келганини билмайди. У юқори маош учун келдими ёки уйидан дам олиш учунми, ўз ишининг устасими, собиқ ишхонасида қандай натижаларга эришган — буларни суриштирмай, осонгина ишга киришиб кетади, деб ўйлашади.
Жамоани тўғри ташкил қилишнинг қандай босқичлари бор?
- Биринчи галда, жамоада аниқ бир тизим, яъни механизмни яратиб олиш лозим. Шу тузилмада кимлар ишлайди ва унга қандай мутахассис керак, деган саволга жавоб топиш зарур. Кейинги босқичда, у мутахассисни қаердан топиш керак, деган масала устида бош қотириш керак. Шу керакли ходим қаерларда юриши, қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва қандай шаклдаги рекламаларни ўқиши мумкинлигига қараб, эълонлар берилади.
Ундан кейинги босқич, иш сўраб келган номзодларни танлаш масаласи. Икки-уч киши келса, хурсанд бўлиб дарров ишга олиш ярамайди. Тахминан 10-15 нафар номзодни йиғиб туриб, ичидан энг муносибини саралаб олиш керак. Кейин уларга синов муддати белгиланиб, обдон синалади.
Синов даврида корхона ходимга, ходим корхонага мос ёки мос эмаслигини билиб олиш зарур. Бунинг учун яна тизим масаласига қайтамиз. Аввало, кундалик ва доимий вазифалари, кимга, қай тартибда ҳисобот беради — шуларни аниқлаб олса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ходимга ўз вазифаларини батафсил тушунтирмасдан, тизимни ўргатмасдан туриб, қандай қилиб уни бошқариш, ундан иш самарадорлигини талаб қилиш мумкин?!
Демак, ходимни синов муддати билан ишга қабул қилгач, унга ишлаш тартиби ўргатилади. Агар келган номзод кўп йиллик тажрибага эга бўлса-чи?
- Неча йиллик тажрибага эга бўлишидан қатъий назар янги ходимга иш ўргатилади, йўл-йўриқ кўрсатилади. Сабаби, ҳамма мутахассиснинг ҳам тажрибаси, билими етарли даражада бўлмайди. У соҳани яхши билиши мумкин, лекин янги ташкилот ёки корхонага унинг малакаси етарли бўлмаслиги эҳтимоли бор. Қолаверса, ҳар бир жамоанинг ўз ички низоми, ўзига хос қонун-қоидалари бор. Шуларни ўргатмасдан туриб, ходимни корхона ичкарисига киритиб бўлмайди.
Синов муддатидан муваффақиятли ўтган ходим учун нималар қилинади?
- Барча синовлардан ўтиб, тўлақонли ишга киришган ходимни тўхтаб қолмаслиги учун ҳаракат қилиш керак. Бу ишчига ўз устида доимий ишлаши учун шароит яратиб бериш дегани. Жамоа қачон мукаммал бўлиб шаклланади? Қачонки барча ходимлари ўз устида ишласа, малакасини доимий ошириб борса.
Биласиз, занжир энг заиф бўғинидан узилади. Жамоанинг заиф томони малакасиз ходим бўлса, аввало, шу жойидан дарз кетади. Шунинг учун жамоанинг умумий кучини ошириш учун кучлиларни кучлироқ эмас, балки кучсизларни кучлироқ қилишга интилишимиз керак. Яъни куч ва эътиборни илғор ходимларга бериб, уларни ривожлантираверсак, заиф ва ёрдамга муҳтож ишчилар қолиб кетаверади. 
Download 34.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling