Нерв системаси ва сезги аъзолари. Олий нерв фаолиятининг асослари


Download 78.5 Kb.
bet5/6
Sana31.01.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1142275
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нерв системаси ва сезги аъзолари.

Олий нерв фаолияти.
И.П.Павлов бош мия пустлогини фаолиятини олий нерв фаолияти деб аталган. Бу фаолият рефлекс йули билан юзага келади.
Рефлекс – ташки ва ички мухит таъсирига одам организмининг нерв системаси оркали юзага келадиган жавоб реакциясидир. МНС кайси кисми иштирок этишига караб шартсиз ва шартли рефлекслар булади.
Шартсиз рефлекслар – тугма рефлекслар булиб, наслдан-наслга утади. мураккаб шартсиз рефлекслари «инстинкт» дейилади.
Шартсиз рефлексларга: куз корачиги рефлексии, эмиш, сулак окиш, пайлардаги рефлекслар ва бошкалар киради. Шартсиз рефлексларнинг маркази бош ва орка миянинг турли кисмларида жойлашади. Уларнинг рефлекс ёки доимий булиб, умр буйи узгармайди. Рефлекс ёйида муайян рецепторлар, нервлар ва марказлар булади. Шартсиз рефлекслар муайян шароитдаги орган ва системанинг
функциясини бошкаради. Шартли рефлекслар одам ёки хайвоннинг хаёти давомида пайдо булади. Шартли рефлекслар ташки мухитда ёки организмда келиб чикадиган хар хил таъсиротга жавобан хосил булади. Масалан: сулак окишининг шартсиз рефлексии овкат бевосита тил нервига таъсир этгандагина вужудга келса, шартли рефлекслар овкат хиди димокка урилганда, куриниши куз олдидан утказилганда хосил булади. Шартли рефлекслар ёйи катта ярим шарлар пустлогидан утади ва у узгарувчан.
Шартли рефлекслар хосил килишда иштирок этадиган рецепторларни таъсирловчи хамма китиклагичларни сигналлар дейилади. Рецепторлар ташки мухит сигналлари бевосита таъсир этиш натижасида бош мия пустлогида шартли рефлекслар вужудга келиши биринчи сигнал системаси дейилади. Бош мия пустлогида шартли рефлекс сигналларнинг бевосита таъсир этиши эмас, балки бирламчи сигналларнинг номи Суз билан айтилиши, эшитилиши ва куришдан хосил булади. Нутк – суз иккинчи сигналлар системаси /сигналлар сигнали/ дейилади. Масалан: овкат булмаса хам, мазали овкат тугрисида эшитиш ёки укиш натижасида одамда сулак ва меъда шираси ишланиб чикади.
Биринчи сигналлар системаси одамлар ва хайвонлар учун умумийдир. Иккинчи сигналлар системаси факат одамлар учун хосдир. У одамларда катта ахамиятга эга булиб, врач ёки хамшира сузи беморни тез тузалишига ёрдам ёки
, аксинча булади.
Бош мия пустлогида 2 процесс: кузгалиш ва тормозланиш тухтовсиз содир булади. Шартли рефлексларни хосил булиши шу 2 процессга боглик. Рефлекс келтириб чикарадиган Янги таъсирот натижасида аввал хосил булган шартли рефлексларнинг йуколиб кетиши ташки тормозланиш дейилади. Масалан: итларда сулак ишланиб чикишига рефлекс хосил килиш натижасида Янги таъсирловчи /шовкин/ таъсир эттирилса, шартли рефлекс хосил булмайди. Эски рефлекслар эса йуколади.
Ички тормозланиш – асосан рефлексларнинг суниши. Агар Янги хосил булган шартли рефлекс шартсиз таъсирловчи билан мустахкамланса, у аста-секин йуколиб кетади ва буни рефлексларнинг суниши дейилади. Ички тормозланиш организм хаётида катта ахамиятга эга. Павлов – ички тормозланиш организмда ташки шароитга юксак даражада мосланишидан иборат дейилади.
Бош мия пустлогидаги тормозланиш процессларининг бири уйкудир. У уйку бош мия пустлогидаги /тормозланиш/ нерв хужайраларини ортик чарчашдан ва чарчаш натижасида нобуд булишдан саклайди. Уйку химоя процессидир. Уйку вактида бош мия пустлоги ва пустлок остининг баъзи кисмлари тормозланади. Нерв хужайраларида нафас олиш ва
овкатланиш процесслари давом этади. Уйку вактида пустлокдаги баъзилари тормозланмаган булади. Буларни «курикчи булаклар» дейилади. Улар оркали одам ухлаганда хам ташки мухит билан алокада булади. Масалан: ухлаб ётган она хар хил шовкин /каттик гаплашиш/ таъсирида уйгонмайди, лекин боласи йиглаши билан уйгонади.

Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling