Бош мия катта ярим шарлари. Бош мия катта ярим шарлари иккита ярим шарлардан иборат бўлиб, бош миянинг энг ривожланган қисмидир. Иккита ярим шар ўзаро қадоқсимон тана ёрдамида бирикади. Ярим шарларнинг юзасида жуда кўп пушталар ва эгатчалар бор. Мия ярим шарлари катта эгатчаларининг пешона, тепа, энгса ва оролча каби бўлаклари бор. Мия ярим шарлари муҳим эгатчаларидан бири Силъвиев эгатчаси, иккинчиси Роланд, яъни марказий эгатча ҳисобланади. Мия ярим шарларида қуриш, эшитиш, тери, сезиш, хид билиш ва таъм билиш, нупрш эшитиш, Нутқ ҳаракати ва нутқ-кўриш анализаторларининг охирги нерв марказлари, марказга интилувчи ҳаракат нервлари марказлари жойлашган. Бош миянинг эгат ва пушталари бир вақтда ривожланмайди. Бола турилгандан кейин ярим шарларнинг эгат ва пушталари катталарникига Ўхшасада, чуқур бўлмайди. Бола тўтилгандан сўнг пешона булаги катталашади. Бола ҳаёти давомида мия ярим шарларининг массаси ва сатхи бош мияга нисбатан ўзгариб боради. Бош мия катта ярим шарларининг вазни одам бош мияси вазнинг 78 - 80% ташкил қилади. У икки каватдан иборат: 1) кулранг моддадан ташкил топган ташқи пўстлоқ кават; 2) оқ моддадан ташкил топган ички қават.
ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁШ ҲУСУСИЯТЛАРИ
Шартли ва шартсиз рефлекслар
Рефлекс терминини физиология фанига чех олими Прохаски киритган.
Шартсиз рефлекслар туғмадир, унинг ҳосил бўлишида орқа, ўзунчоқ, ўрта, оралиқ миядаги нерв марказлари иштирок этади. Овқатни чайнаш, эмиш, ютиш, хазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш, кон айланиши ва бошқалар шартсиз рефлекслар бўлиб, одам ҳаёти давомида ўзгармайди, наслдан - наслга ўтади.
Шартли рефлекслар одам ҳаёти давомида ҳосил бўлиб, унинг маркази бош мия катта ярим шарлари пўслоғида жойлашган. Шартли рефлексларнинг нерв йўллари тарбия, билим олиш, хунар ўрганиш ва бошқа ҳаётий тажрибалар асосида ҳосил бўлади. Муайян рефлекс ўзоқ вақт такрорланмаса бу шартли рефлекс сўнади.
Из қолдирувчи шартли рефлекслар шартли таъсирловчилардан сўнг мия ярим шарлари пўслоғи ҳужайраларида қолган из ҳисобига вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |