Неспецифический язвенный колит (няк)


Download 342 Kb.
bet3/4
Sana21.06.2023
Hajmi342 Kb.
#1645277
1   2   3   4
Bog'liq
nospetsifik yarali kolit

МАХСУС ТЕКШИРУВЛАР

  • Хуруж вақтида ректороманоскопия ичакни дастлабки тайёргарлигисиз ўтказилади.
  • Ўткир ўзгаришлар сўниш ақтида колоноскопия буюрилади, яъни ксаллик оғир кечганда яра перфорацияси ёки токсик дилятация кузатилиши мумкин.
  • Ирригогрфия- гаустрациялар яққоллигининг камайиши ёки йўқолиши. Ичак тирқишининг бир текисда торайиши, унинг қисқариши ва деворининг ригидлиги (водопровод трубаси кўриниши). майда ва йирик тўрсимон кўрининишдаги шиллиқ қават бурмаларининг структурасибўйлама ориентацияси. Ичак трубкасининг тишсимон ва ноаниқ контури, яралар ва псевдополиплар (қўзиш фазасида) борлиги сабабли. Токсик мегаколон ривожланганда муолажа тақиқланади.
  • Оғир НЯК да қорин бўшлиғи аъзолари обзор рентгнографияси ўтказилади, қачонки колоноскопия ва ирригоскопия қарши кўрсатма бўлса. Йўғон ичак қисқариши. Гаустрация йўқолиши. Шиллиқ қаватининг нотекислиги. Йўғон ичак кенгайиб кетиши (токсик мегаколон). Перфорацияда диафрагма гумбази остида эркин газнинг аниқланиши.
  •  

ҚИЁСИЙ ТАШХИС

  •  Ўткир дизентерия.
  •  Крон касаллиги.
  •  Ичак сили.
  •  Йўғон ичак диффуз оилавий полипози.
  •  Ишемик колит.

ДАВОЛАШ

  •  ПАРХЕЗ. Чамбар ичакнинг яллиғланган шиллиқ қаватини механик таъсирдан химоялаш мақсадида хом мева ва сабзавотлар истемол қилишдан чекиниш. Баъзи беморларда сутсиз пархез клиник белгиларнинг камайишига олиб келади, лекин эффект бўлмаса ундан чекланиш бекор қилинади.

ОЛИБ БОРИШ ТАКТИКАСИ

  • ОЛИБ БОРИШ ТАКТИКАСИ.
  •  Тўсатдан хуруж кузатилганда ичак иши енгиллаштирилади, яъни қисқа вақтда вена ичига инфузиялар қилиниб. Тўлиқ парентерал озиқлантириш ичакка узоқ вақт дам беришни таъминлайди.
  •  Салицилосульфаниламид препаратлари касалликнинг ҳамма даражасида эффективдир, ремиссия ва хуруж частотасини камайишига олиб келади.
  •  Сульфасалазин (салазосульфапиридин) 0.5-1.0 г 4 м/сут клиник белгилар камайгунга қадар, кейин 1.5-2.0 г/сут узоқ вақтгача (2 йил) рецидивлар профилактикаси учун.
  •  Салазопиридазин 0.5 г 4м/сут 3-4 хафта ёки клиник яхшилангунгача, кейин 0.5 г 2-3 м/сут 2-3 хафта давомида.
  •  Салазодиметоксин 0.5 г 4 м/сут 3-4 хафта, кейин 0.5 г 2-3 м/сут 2-3 хафта давомида.
  •  Месалазин-1.5 г/сут (3-4 г/сут 8-12 хафта узоқ эмас) 3 га тақсимлаб ичишга. Рецидивлар профилактикаси учун -1.5 г/сут вазиятга қараб бир неча йил давомида. Препарат овқатдан кейин кўп миқдорда суюқлик билан ичишга. НЯК чап томонда учрашида ректаль (шамча, клизма)- салазосульфапиридин эффекти кам ёки қабул қилганда ножўя таъсири кузатилганда.
  •  Глюкокортикоидлар-касалликнинг ўткир кўринишида, оғир рецидив ва ўрта оғир формаларида, бошқа дориларга резистентликда.
  •  Дистал ва чап томонлама колитда – гидрокортизон 100-200 мг 1-2 м/сут ректал томчилаб ёки микроклизмалар. Эффекти бўлганда 1 хафта давомида хар куни , кейин кун ора 1-2 хафта, кейинчалик 1-3 хафтада препарат тўхтатилади.
  •  Преднизолон- оғир холларда 1 мг/кг/сут, ўта оғир холда 1.5 мг/кг/сут. Ўткир хуружида вена ичига 240-360 мг/сут ва кейин перорал қабул қилишга. Клиник яхшилангандан 3-4 хафтадан сўнг преднизолон дозаси 40-30 мг гача секин пасайтирилади, кейин сульфасалазин қўшилиб гормон тўлиқ тўхтатилади.
  •  Енгил кечганда ёки токсик мегаколонсиз кучсиз белгилар юзага келганда эхтиёткорлик билан мустахкамловчи (масалан-лоперамид 2 мг) ёки антихолинергик препаратлар берилади. Лекин ичак перистальтикасини актив тормозловчи воситалар йўғон ичак токсик дилятациясига олиб келиши мумкин.
  •  Иммунодепресантлар, масалан меркаптопурин, азатиопирин, метотрексат (25 мг в/и 2 марта хафтасига), гидроксихлорохин.
  •  Анемия хавфида - темир препаратлари ичишга ёки парентерал, массив қон кетганда –гемотрансфузия.

Download 342 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling