New uzbekistan: innovation, science and education
Download 1,32 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 2 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕЧИНМАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Раимова Умида Баҳодир қизи
- Калит сўзлар
- “Ҳаракатлар стратегияси”
- “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари”
- “ижодий вақт танқислиги”
Апрель 2023 10-қисм
Тошкент ‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’ ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН СТРЕССЛИ КЕЧИНМАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Раимова Умида Баҳодир қизи Қарши давлат университети Психология мутахассислиги 2-курс магистранти Tел: +998978020232 Aннотация: Ушбу мақолада ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида юзага келадиган стрессли муаммоли вазиятларда уларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари талқин қилинган. Бундан ташқари ушбу стрессли кечинмаларнинг ижтимоий-психологик омиллари билан бир қаторда касбий стресс профилактикаси доирасида педагог-ўқитувчиларимиз учун тавсиялар ҳам келтириб ўтилган. Калит сўзлар: Ахборот глобаллашуви, касбий стресс, ижтимоий детерминантлар, экологик, трансакт ва регулятив ёндашувлар, когнитив тўйиниш, аутоген ва релаксацион машқлар, конструктив позиция. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4947-сонли Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да таълим сифатини тубдан ошириш, бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш жараёнида барча йўналишдаги фанлар бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув дастур ва режаларни янгилаш, ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янада такомиллаштириш зарурдир. Ушбу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 6 апрелда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари” тасдиқланди. Шахснинг барча фаолият турлари каби таълим жараёни ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, у кишининг билиш жараёнлари, индивидуал хусусиятларига алоҳида талаблар қўяди. Мазкур фаолиятга муносабат шаклида у ёки бу психик ҳолатлар пайдо бўлади. Таълим жараёнида вужудга келадиган психик ҳолатлар доимо бир хил сифат ва давомийликка эга бўлавермайди. Ижобий кечинмалар фаолият самарадорлигига таъсир этиб, уни янада қизиқарли бўлишини таъминласа, салбий ҳис-туйғулар таълим жараёни самарадорлигини тушуриб юбориши ҳам мумкин. Бир неча объектив, субъектив сабаблар таълим жараёнида ўзига хос стрессларни вужудга келишига туртки бўлиб ҳисобланади. Таълим фаолиятида пайдо бўладиган стрессларни бартараф этиш таълим самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан биридир. Ўқитувчининг касбий фаолияти ундан юқори ақлий салоҳиятни, юксак маънавиятни талаб этар экан, албатта бу салоҳиятни юксалтириш учун етарлича ижодий вақт бўлишини тақозо этади. Ҳозирги ахборот глобаллашуви жараёнида жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар педагогларимизда “ижодий вақт танқислиги” муаммосини келтириб чиқармоқда. Натижада, бу ҳолат педагогик фаолият билан боғлиқ эмоционал, ақлий зўриқишларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Шахс ҳаётида психологик зўриқишларнинг энг кўп учрайдиган турларидан бири – бу стрессдир.[1] Ҳозирги жамиятимизда педагогнинг мустақил равишда билимларни эгаллаб, ўз малакасини ошириб бориши - бир томондан ўқитувчилик фаолиятининг борган сари нақадар муваффақиятли бораётганлигини кўрсатса, иккинчи томондан муҳим вазифа эканлигидан далолат беради - чунки, бу кечиктириб бўлмас жараён шахсни интеллектуал қашшоқликдан қутқариб қолади. Психологик нуқтаи-назардан педагог доимий равишда ўз билимларини ошириш билан шуғулланиши зарурдир. Чунки ўқитувчилик меҳнатининг асосий хусусияти ҳам шудир. Педагог ҳар доим одамлар орасида бўларкан, у биринчидан, одамларни кўпдан бери қизиқтириб келаётган ҳақиқатни ўз қарашлари бўйича тўғри тушунтириб бериши лозим. Албатта, педагогдаги бу тариқа қарашлар кўп йиллар давомидаги меҳнат ва ҳаёт фаолияти жараёнида шаклланади; иккинчидан, педагогнинг ўзи ахборотлар олиш учун ўқувчиларга нисбатан чекланган вақт имкониятига эга; учинчидан, у ўта тор доирадаги тенгқурлари билангина мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўлиб, кўпинча ўз касбига хос қизиқишлар билангина чекланиб қолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling