New uzbekistan: innovation, science and education


Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/61
Sana18.06.2023
Hajmi1,32 Mb.
#1573138
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   61
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Апрель 2023 10-қисм
Тошкент
‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’
Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилда ижтимоий кутишлар, 
педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив 
тайёрлиги муайян ўқитувчининг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан далолат беради.
Педагог ўз касбидан ва ҳаётдан доимо мамнунлигини дилдан ҳис қилиб, бу ҳолатни 
атрофдагиларга, жумладан ўқувчиларига, ҳамкасбларига, оила-аъзоларига ҳам намоён 
қилиши зарур. Доимо оптимистик кайфиятда бўлиш, биринчидан таълим самарадорлигига 
таъсир қилади; иккинчидан ўқувчиларда педагогик касбга қизиқиш уйғонади. Ўқувчиларда 
келажакда мен ўқитувчи бўлсам, устозимга ўхшаб, ҳаётда ўз ўрнимни топаман, ҳаётдан 
мамнун яшайман, деган фикр шаклланади. Шундай қилиб, ўз ҳаётидан ва касбидан мамнун 
ўқитувчиларимизда стрессга барқарорлик шаклланади, кучли зўриқиш ҳолати бўлмиш 
стресс уларни четлаб ўтади.[2]
Юқоридаги илмий таҳлилларга асосланиб, касбий стресс профилактикаси мақсадида 
педагогларимиз кун давомида қуйидаги тавсияларга амал қилишлари зарур:
Ўқитувчилар учун:
* Ўқитувчилар ўз устиларида ишлаб, касбий компетентлик даражаларини ошириб 
боришлари ва кун тартибига риоя қилиш;
* кун давомида бир маротаба аутоген ва релаксацион машқлардан фойдаланиш;
* бир кунлик ақлий меҳнатдан сўнг албатта жисмоний машқлар билан организмдаги 
чарчоқ ҳиссидан халос бўлиш;
* шахслараро муносабатларда конструктив позицияда бўлишга интилиш;
* оиланинг релаксацион ва фелицитологик вазифаларидан унумли фойдаланиб, албатта 
кун охирида кулгу терапиясини бажариш.
Педагогик жамоа раҳбарлари учун:
* педагогик жамоада инсон ресурсларини муҳофаза қилиш мақсадида меҳнатни тўғри 
(яъни, иш вақти ва дам олиш вақтига тўлиқ амал қилиш) ташкил этиш;
* меҳнат субъекти бўлмиш педагогларнинг психоэмоционал саломатлигини таъминлаш 
учун таълимда психологик хизматни кучайтириш мақсадида руҳиятни соғломлаштириш 
доирасида чуқурлаштирилган тадбирларни олиб бориш;
* педагогик иш стажи ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳодимларга иш 
тақсимлаш;
* Ўқитувчиларнинг фаолиятини маънавий ва моддий рағбатлантириш;
* жамоадаги ижтимоий психологик иқлимни яхшилаш ва педагогларда саноген 
тафаккурни шакллантиришга қаратилган психологик тренингларни мунтазам равишда 
ташкил қилиш;
* вақтни тўғри ташкил эта олмаслик ҳам стрессоген омил эканлигини ҳисобга олиб, 
педагогларда вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш 
учун “Time management” мавзусидаги тренинглар дастурларини ишлаб чиқиш ва махсус 
ўқув курсларини ташкиллаштириш тавсия этилади.
Жумладан, психология фанлари номзоди, доцент Э.З.Усманова ўз илмий изланишларида 
шахслараро муносабатлардаги низоли вазиятларда эмоционал ўз-ўзини бошқариш масаласи 
ва бу ҳолатларни когнитив мотивация билан боғлиқлиги масалалари таҳлил қилинган [3]. 
Қолаверса, Э.З.Усманова томонидан қатор илмий мақола ва изланишларида стресс, педагогик 
фаолият, эмоционал сўниш муаммоси ҳам кенг таҳлил қилинган. Жумладан, муаллиф стресс 
психодиагностикаси, оилавий муносабатларда стресс ва уни психопрофилактикаси, инсон 
саломатлиги ва стрессга оид муаммони таҳлил қилиб, психологияда стресс факторларнинг 
таъсир даражасини ва шахсда стресс даражасини психодиагностика қилиш ҳозирги 
информация оқими кучайган даврда муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Педагог 
касби когнитив жараёнлар фаол бўлиши, шахслараро муносабатлар тизими кенглигининг 
тақозо этишини ҳисобга олсак, айнан педагогик фаолиятда стресс профилактикасини йўлга 
қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling