Нги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини канда қилмаслик лозим


Download 24.66 Kb.
bet2/2
Sana19.04.2023
Hajmi24.66 Kb.
#1363729
1   2
Bog'liq
нги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин

Яна ўқинг: Оёқ тирноқларидаги замбуруғлар хавфлими?

Бола инжиқ ва асабий бўлиб қолишининг сабаби тарбияда йўл қўйилган хатолар ёки кичкинтой табиатидаги нуқсонларга боғлиқ, деб ҳисобланади. Аммо бу ҳар доим ҳам тўғри бўлиб чиқавермайди. Баъзи ҳолларда бу боланинг ортиқча чарчаётгани, мактабдаги руҳий сиқилиш дараги бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ота-она ўз фарзандига эътиборли бўлиши, бола ўзини қийнаётган муаммолар ҳақида уларга айта билиши лозим. Боланинг дарс тайёрлаши ва баҳолари билангина эмас, мактаб ҳаёти ҳақида ҳам қизиқиб кўринг.
Мактаб неврозларининг асосий сабаб­лари: ортиқча толиқиш, уйқуга тўймаслик, жуда кўп шуғулланиш, қўшимча тўгарак ёки дарсларга қатнаши… Албатта, боланинг мактабда ўқиши муҳим, аммо бу саломатлигига зарар қилмайдиган тарзда амалга оширилиши лозим.

1-синфга борган болада ўқув йили сўнгига келиб, узоқни кўра олмаслик – миопия касаллиги вужудга келиши мумкин. Шунингдек, уззукун компьютерга тикилиш, телевизор кўриш ҳам бу касалликни келтириб чиқаради.
Бу кўз касаллигига чалинишнинг яна бир хавфли даври – 11 ёш. Болада ўсмирлик даври бошланади, организм фаол равишда ўса бошлайди, тез чарчайди, дарслар оғирлашиб боради. Натижада бутун организм, жумладан, кўзлар ҳам стресс ҳолатига тушади.
Афсуски, миопия касаллигидан бутунлай қутулиб бўлмайди. Тиш ва бодомсимон без касалликлари, иммунитет пасайиб кетиши миопиянинг ривожланишига олиб келади.
Бу касалликка чалинган болаларнинг кўриш қобилиятини 18 ёшдан сўнг жарроҳлик йўли билан тўғирлаш мумкин.
Болалардаги кўриш қобилиятини кўзойнак ёки линзалар ёрдамида сақлаб туриш керак. Албатта мактаб ёшидаги болалар учун линзага нисбатан кўзойнак тақиш хавфсиз.
Тадқиқотлар натижасида кечки линзалар кашф қилинган. Бу линзалар миопия ривожини секинлаштиради. Шунингдек, бола компь­ютерда ўтирганда махсус нурфилтр­ли (антиб­лик) кўзойнак тақиши, доимий спорт билан (оғир атлетика, боксдан ташқари) шуғулланиши зарур. Болани йилда бир марта мутахассис шифокорга кўрсатинг.

Муҳаббат НАСИВАЛИЕВА,
олий тоифали болалар шифокори
Download 24.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling