«Никоҳ» олди омиллари ва уларнинг никоҳ мустаҳкамлигига таъсири

Никоҳ мотивларининг хусусиятлари

Download 1.39 Mb.
bet4/5
Sana18.12.2022
Hajmi1.39 Mb.
#1031403
1   2   3   4   5
Bog'liq
2.Oilaviy nizolarning tahlili. Ajralishga sabab bo’luvchi omillar.

Никоҳ мотивларининг хусусиятлари

Психологик адабиётларда бир неча ўнлаб никоҳ мотивлари фарқланади. Лекин улар умумлаштирган ҳолда учта классификацияга фарқланади. Булар: севги туфайли оила қуриш, яъни ёшлар оила қуришдан аввал бир-бирларини севиб, маълум бир муддат севиб-севилиб юрганларидан сўнг шу ўзаро севгининг маҳсули сифатида бир-бирларининг висолига тўй қилиб, оила қуриб етишадилар.

Мотивларнинг иккинчи классификацияси моддий ёки ўзга манфаатдорлик туфайли оила қуриш.

Никоҳ мотивлари классификациясидан яна бири — стереотип буйича оила қуриш деб аталади. Бу тоифа ёшларда олдинги мотивларнинг иккаласи ҳам кузатилмаслиги мумкин. Улар оила қурар эканлар, стереотипларга қарайдилар. Бундай ёшлардан нима учун оила қурганликлари сўралса, одатда «Ҳамма тенгдошларим уйланаётганди, мен ҳам уйландим!» ёки «Ҳамма дугоналарим турмушга чиқишаётганди, мен ҳам турмушга чиқдим!» қабилида жавоб берадилар.

Ҳозирги ёшларимизга жуда яхши маълумки, оила кодексига биноан никоҳдан ўтиш учун ариза берганларидан сўнг бир ой (аниқроғи 33 кун) мухлат берилади. Мабодо, шу фурсат мобайнида улар ўз ниятларидан қайтиб қолгудек бўлсалар, уларнинг талаби қондирилиб, кўзда тутилгандек, никоҳ қайд қилинмайди. Ҳеч бир яширадиган жойи йўқки, республикамизда истиқомат қилаётган ёшларнинг ҳаммаси ҳам никоҳдан ўтишга оид мавжуд қонун-қоидалардан етарли даражада хабардор эмаслар ва айрим ҳудудларда ҳамма вақт ҳам бу қоидаларга амал қилинавермайди. Лекин ёшларимиз айниқса, сиз — ўқувчи ёшларимизга никоҳ-оила муносабатларининг қонуний жиҳатларидан ҳам хабардор бўлиб қўйиш фойдадан холи эмас.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling