«Никоҳ» олди омиллари ва уларнинг никоҳ мустаҳкамлигига таъсири
Download 1.39 Mb.
|
2.Oilaviy nizolarning tahlili. Ajralishga sabab bo’luvchi omillar.
Никоҳ олди омиллари қаторига шу оила қураётган ёшларнинг: оилавий ҳаётга етуклиги: уларнинг оида қуриш мотивлари: уларнинг оила қургунларига қадар бир-бирларини таниш муддати (қанча вақт бир-бирини таниши) шартлари ва шароитлари: уларни ўзларининг бўлғуси оилавий ҳаётлари ҳақидаги тасаввурлари кабиларни киритиш мумкин. Албатта, бу омилларнинг ҳар бири турли ёшларда турлича характерда бўлиши мумкин, шу билан бирга уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна бир неча турларга фарқланади.Масалан, никоҳга етуклик дейилганда, оила қурувчи ёшларнинг: жисмоний (физиологик), жинсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-аҳлоқий, психологик каби етуклик жиҳатларини фарқлаш мумкин. Буларнинг орасида ҳуқуқий, жинсий етуклик кўрсаткичлари етарлича аниқ, аломатларга, белгиларга эга бўлган ва булар ҳақида тегишли ҳуқуқий, тиббий, психологик адабиётларда кўплаб маълумотлар берилган жиҳатлар бўлса, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, психологик жиҳатлар бир оз мураккаброқ, қатъий бир кўрсаткич, чегарага эга эмаслиги билан характерланади.Масалан, одамнинг жинсий етуклиги ўзига хос омилларга эга. Клиник кузатишлар маълумотларига кўра, ҳозирги замон қизларида жинсий етуклик (балоғатга етиш) 12—14 ёшгача, ўғил болаларда эса 14—16 ёшга тўғри келади. Албатта, бу етуклик баъзи бир болаларда эртароқ, бошқа бирларида кечроқ рўй бериши мумкин. Бу кўрсаткичлар 2 ёшга фарқ қилиши мумкин. Айрим тиббиёт олимлари болаларни тўла жинсий етилишлари учун яна 2—3 йил керак бўлади, деб ҳисоблайдилар.Ўзбекистон Республикасининг «Оила кодекси»да эркак ва аёллар учун минимал никоҳ ёши сифатида 18 ёш кўрсатилган. Бу ёшни маҳаллий ҳокимият қарорига кўра, алоҳида истисноли ҳолатларни ҳисобга олиб аёллар учун бир ёшга қисқартириш мумкин.Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, ёшларни вояга етиш масаласи, уларнинг никоҳга етуклиги кўрсаткичлари айрим ҳолларда бир-бирига қарама-қарши ва нотурғундир. Одамнинг ахлоқий ва маънавий қиёфаси, унинг шахсий таъби, диди, одатлари ҳаёт давомида бир неча бор ўзгариши мумкин. Ҳозирги даврда билимлар ва ҳаётий тажрибани йиғиш ғоят юқори жадалликда амалга ошиб бормоқда. Шунга кўра, 16 ёшдан 29 ёшгача бўлган даврни оила қуриш учун гармоник давр деб ҳисоблаш қийин. Чунки, бу даврда ёшларнинг ўзига бевосита боғлиқ бўлмаган кўплаб объектив шароитларни, қарама-қарши ҳолатларни кузатиш мумкин. Масалан, ёшларда жинсий етилиш 14—16 ёшларда, ҳуқуқий етуклик — 18 ёшда, касб-ҳунарни эгаллаш ва касбий етуклик кўп ҳолларда 28—30 ёшларда юзага келиши мумкин. Ота-оналарга боқиманда бўлмаслик даражасида иқтисодий мустақилликка эришиш эса, одатда,20 ёшдан 30 ёшгача бўлган вақт оралиғида амалга ошади.Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling