Никотин кислотаси


Download 23.69 Kb.
bet2/3
Sana14.10.2023
Hajmi23.69 Kb.
#1702303
1   2   3
Bog'liq
nikotin kislota

Ножўя таъсирлари

  • юз ва тананинг юқори қисмини санчиш ва ачишиш билан кечувчи гиперемияси (юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда)

  • эшакеми, қичишиш ҳисси, тошмалар

  • бош айланиши, бошга қон оқиб келиш ҳисси, бош оғриғи

  • ортостатик гипотензия (вена ичига тез юборилганда ва юқори сезувчанликда)

Узоқ муддат юқори дозаларда қўллаганда

  • терини қуриши, эксфолиатив дерматит

  • анорексия, қусиш, диарея

  • жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан жигар дистрофияси, сариқлик

  • аритмиялар

  • парестезиялар

  • гиперурикемия

  • гиперпигментация, гиперкератоз

  • глюкозага толерантликни камайиши

  • гипергликемия

  • аспартатаминотрансфераза, лактатадегидрогеназа, ишқорий фосфатаза фаоллигини транзитор ошиши

  • меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши

Вена ичига тез юборилганда

  • коллапс

  • тери остига ва мушак ичига инъекция қилинган жойларда оғриқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • никотин кислотасига юқори сезувчанлик

  • артериал гипертензия ва атеросклерознинг оғир шакллари (вена ичига инъекция учун)

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (хуруж даврида)

  • жигар фаолиятини яққол бузилишлари

  • яқинда ўтказилган миокард инфаркти

  • декомпенсацияланган қандли диабет

  • подагра ва гиперурекемия

  • ҳомиладорлик ва лактация даври

  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Перорал ҳомилага қарши воситалар ва изониазид триптофанни никотин кислотасига айланишини пасайтиради, шундай қилиб, никотин кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади.
Никотин кислотаси барбитуратлар, туберкулёзга қарши воситалар, сульфаниламидларнинг самарадорлиги ва заҳарлилигини пасайтиради. Сульфанилмочевина препаратлари билан бирга қўлланганда қонда глюкоза миқдорини оширади. Шунингдек, никотин кислотаси неомициннинг токсиклигини пасайтиради ва у томондан индукция қилинган холестерин ва юқори зичликдаги липопротеидларнинг концентрациясини камайтиради.
Антибиотиклар никотин кислотаси томонидан чақирилган терини қизаришини кучайтириши мумкин.
Ацетилсалицил кислотаси никотин кислотасининг таъсири остида пайдо бўладиган терини қизариш самарасини камайтиради.
Ципрофибратни никотин кислотаси билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.
Ловастатин, правастатин ножўя реакцияларини ривожланиши хавфини ошишини назарда тутиб, никотин кислотаси билан мажмуада қўлланиши тавсия қилинмайди.
Гипотензив воситалар (гипотензив таъсири кучайиши мумкин), антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси билан (геморрагияларни ривожланиш хавфини назарда тутиб) бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат фибринолитик воситалар, спазмолитиклар ва юрак гликозидларининг таъсирини, алкоголнинг жигарга заҳарли таъсирини потенция қилади.
Тиамин хлоридининг эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас (тиаминни парчаланиши юз беради).

Download 23.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling