Нима учун ПЎлат ва чўянлар, уларнинг таснифи,Ўрганилади маркаланиши
Download 358.01 Kb.
|
12 Чўянлар уларнинг таснии, маркаланиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1.Жадвал.
12.1 – расм. Цементит эмас, графит бўлган стабил фаза сифатида темир – углерод холат диаграммасининг асл тенглиги.
Кулранг чўянда 2.5-4% углерод ва 1.0-3.0% атрофида кремний бўлади. Кўпчилик чўянларда графит паға – паға (поп-корн) кўринишида бўлади, атрофида эса ⍺-феррит ёки перлитли матрица жойлашади. Кулранг чўяннинг микроструктураси 13.3,а расмда келтирилган. 1Россияда бундай чўянлар юқоримустахкам чўянлар деб ҳам юритилади. Бу турдаги чўянларнинг таркибида графит бўрлигини уларни синдирилганда, синиш юзаси кулранг тусда бўлиши билан изоҳлаш мумкин ва бу унинг номи сифатида ҳам яритилади. Кулранг чўянларни микроструктурасига қараб бошқа материалларги қараганда паст мустахкамликга эга ва мўрт материал эканлигини кўриш мумкин. Графитнинг учқур қирралари ташқаридан бериладиган юкламаларни концентрация қилади. Бу материалларнинг сиқилишга мустахкамлиги ва пластиклиги, чўзишга мустахкамлмгмга нисбатан каттароқ кўрсатгичларга эга. Кулранг чўянларнинг бир неча маркаларининг механик кўрсатгичлари 13.5 жадвалда келтирилган. Кулранг чўян бир қанча мухим хоссаларга эга ва амалда кенг қўлланилади. У вибрацион энергияни яхши ятади, 13.4 жадвалда кулранг чўян ва пўлатларнинг тебранишларни сўндириш хоссалари келтирилган. Шунинг учун кулранг чўян станиналар ва вибрацияда ишловчи оғир қурилмаларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бундан ташқари кулранг чўян ейилишбардош материал. Кулранг чўян эриган холида юқори оқувчанлик хоссасига эга бўлади, бу эса қийин конструкциядаги деталларни олиш имконини беради бунда оғиш коэффициенти кам бўлади. Ва охиргиси бу энг мухим кўрсатгичлардан бири кулранг чўян энг арзон материал хисобланади. Чўянларнинг 6.4,а расмда келтирилган микроструктуралардан кўриш мумкинки чўянларни таркиби ва термик ишлаш турига кўра уларни ўзгартириш мумкин. Мисол учун кремний миқдорини камайтириш ёки совутиш тезлигини ошириш таркибда бутунлай цементитнинг оз миқдорда графит билан хосил бўлишини кўриш мумкин. Бунда микроструктурада графит доналари перлит матрицага чўкган бўлади. 6.5 расмда турли таркибдаги чўянларнинг термик ишлаш натижасида олинган тизимли қаршилик кўрсатгичлари келтирилган. 12.3.Расм. Турли чўянларнинг оптик микрофотографиялари: а – кулранг чўян; тўқ рангдагилари графит доналари ⍺-феррит матрицада жойлашган х500: b – шар кўринишли (пластик) чўян: тўқ рангдаги сферик доналар графитдир, ⍺-феррит матрицада жойлашган х200: c – оқ чўян: ярқин қисми цементит, атрофи перлит фазадан ташкил топган, бунда цементит ва феррит қатламларининг аралашмалари перлит эканлигини кўриш мумкин х400: d – болғаланувчан чўян: тўқ ранглилари графит розеткалар (бўшатилган углерод) ⍺-феррит матрицада жойлашган х150: е – компакт графитли чўян: тўқ рангли чува лчангсимон бўлаклар графитдир, ⍺-феррит матрицада жойлашган х100. 12.1.Жадвал. Кулранг, шарли, қуймакорлик ва компакт графитли чўянларнинг белгиланиши, механик хоссаларининг минимал кўрсатгичлари, таркиби ва асосий қўлланиладиган сохалари.
Download 358.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling