Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

________________________________________
Психолог ___________________________
(Ф.И.Ш.)
 
_______________
(имзо)

_______________
(сана)


61
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
ХУЛОСА
Оилавий муносабатларга халқимиз азалдан ҳурмат туйғуси 
билан ёндашиб келган. Ўзбекистонда оила мустаҳкамлигини таъ-
минлаш масаласи давлат сиёсати даражасидаги усутувор вазифа-
лардан бири сифатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республи-
касини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
14
доирасида эътибор қаратилиб, бу борада давлат, фуқаролик жами-
яти институтлари ва хусусий сектор ҳамкорлигини йўлга қўйиш, 
оила ажралишлари билан боғлиқ салбий тенденциялар ва муам-
молар сабабларини бартараф этиш, замонавий оилани мустаҳкам-
лаш ва ривожлантириш, оила фаровонлиги даражасини ошириш, 
оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жами-
ятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маъ-
навий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оилаларга таъсирчан методик, 
консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини 
яратиш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Бу чора-тадбирлар-
дан кўзланган асосий мақсадлардан бири ҳам оилавий низолар-
ни ўрганиш ва уларнинг оқибатларни бартараф этишга қаратил-
ганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, амалга оширилаётган 
чора-тадбирлар она шахсининг фарзандлар камолотига таъсири, 
уларнинг турли оила турлари ва шаклларидан қатъий назар барқа-
рор тарбия муҳитини таъминлашга хизмат қилувчи психологик 
омилларни аниқлаш ва уларни турмушида татбиқ қилиш вазифа-
сини юкламоқда.
Ушбу қўлланма оилавий низоларни олдини олиш ёки у пайдо 
бўлган бўлса, бартараф этиш учун унинг келиб чиқиш сабабини, 
асосий айбдорларни, субъектив ёки объектив сабабларни аниқлаш 
мақсадига хизмат қилиши билан аҳамиятлигини кўрсатди. Бу бо-
рада мутахассислар томонидан низоларни бартараф этишнинг 
кўплаб усуллари ва йўллари борасида ишлаб чиққан тавсиялари 
таҳлил этилди. 
Жамиятимизда олиб борилаётган барча ўзгариш ва маъна-
вий ислоҳотлар жамиятда комил-баркамол шахсни тарбиялашга 
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон.


62
қаратилган бўлиб, бу эса ўз навбатида яхши фуқаро, жамиятнинг 
баркамол аъзосини тарбиялаш ҳамдир. Шунинг учун оила муҳи-
тида ота-она ва фарзанд орасидаги муносабатларни тўғри таш-
кил этиш билан оилада юз бериши мумкин бўлган низоларнинг 
олдини олиш муҳим саналади. Бугунги кунда ёшларни оилавий 
ҳаётга тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва 
“Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ФҲДЁ бўлимлари, 
Никоҳ уйлари қошида ташкил этилган “Оила дорилфунуни”, шу-
нингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий 
ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган “Ёш оила қурувчи-
лар мактаби”нинг фаолияти муҳим ўрин тутмоқда. Жамиятимиз 
барқарорлигини таъминлашда ҳар бир оиланинг мустаҳкам барпо 
этилиши катта аҳамиятга эга. Бу борадаги тарғибот ишларини, ав-
вало, янги оила қурувчилар ўртасида изчил олиб бориш кўзланган 
мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнаши, шубҳасиз.


63
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling